Матякубов Нурбек Райимбергановичнинг
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистонда шаҳар темир йўли: шаклланиши, муаммолари ва ривожланиши тарихи (Тошкент метрополитени мисолида, 1977-2025-йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Tar574.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Раджабов Озодбек Аминбоевич, тарих фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: тарих фанлари доктори, профессор Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор Ишқуватов Валиқул Турдиевич, сиёсий фанлари доктори, дотсент Саидов Санжар Шавкатович
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1977-2025-йилларда Ўзбекистонда шаҳар темир йўли фаолияти, ундаги ҳолат, ривожланиш истиқболлари ва муаммолари тарихини осҳиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон шаҳар темир йўли тизимининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнлари илк бор тарихий-диалектик, тизимли-структуравий ҳамда институционал ёндашувлар синтези асосида комплекс таҳлил қилиниб, унинг эволюцияси маъмурий-буйруқбозликка асосланган совет транспорт модели (1977-1991-йиллар), транзитив иқтисодиёт шароитида институционал инерсия ва адаптация жараёнлари даври (1991-2016-йиллар) ҳамда рақамлаштириш, сервислаштириш ва барқарор ривожланиш консепсиясига асосланган постиндустриал босқич (2017-2025-йиллар) каби уч даражали трансформация модели доирасида назарий жиҳатдан асослаб берилганлиги, мазкур босқичларда метрополитен хизмат кўрсатиш сифати ва даражасининг ўзгариши транспорт сиёсатининг устувор йўналишлари билан узвий боғлиқликда илмий жиҳатдан исботланган;
Тошкент метрополитенининг лойиҳалаштирилиши ва барпо этилиши жараёнлари урбанизация назарияси, сейсмик хавфсизлик консепсияси ҳамда совет даври идеологик-маданий парадигмаси кесишмасида қайта таҳлил қилиниб, метрополитен инфратузилмасининг функсионал дуализми - яъни унинг транспорт-коммуникацион тизим сифатидаги амалий аҳамияти билан бир қаторда, жамоат макони сифатида маданий-рамзий ва репрезентатив функцияларни бажариши – илмий жиҳатдан асосланди; шу билан бирга, бекатларнинг меъморий-композицион ечимлари миллий идентикликни институционал легитимация қилиш воситаси сифатида талқин қилиниб, уларнинг йўловчилар учун яратадиган шарт-шароитларга ҳамда кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиш орқали хизмат кўрсатиш даражаси ва қулайликларни яхшилашдаги ўрни ёритиб берилди;
Мустақиллик йилларида Тошкент метрополитенидаги янгиланишлар транспорт тармоқларини турли жабҳаларда тараққий эттириш ва уларни ўзаро боғлаш ғояларига таяниб тадқиқ этилди. Хусусан, Юнусобод йўналишининг ишга туширилиши ва ер усти метро тармоқларининг барпо этилиши мисолида шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш, логистика унумдорлиги ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган янги транспорт сиёсатининг ташкилий асослари аниқланди. Ушбу жараёнларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тезкорлиги, хавфсизлиги ва қулайлик даражасининг ошиши метро тизимининг рақобатбардошлигини оширувчи етакчи омил экани илмий жиҳатдан исботланди;
Метрополитен тизимида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва бошқарув амалиётининг эволюцияси тарихий-институционал ҳамда инсон капитали назарияси нуқтайи назаридан тадқиқ қилиниб, совет даврига хос марказлашган кадрлар репродукцияси моделидан бозор иқтисодиёти шароитида компетенцияларга асосланган, инновацион ва сервисга йўналтирилган бошқарув парадигмасига ўтиш жараёни очиб берилди, мазкур трансформациянинг метрополитен хизмат кўрсатиш сифати, меҳнат унумдорлиги ва операцион самарадорлик кўрсаткичларига таъсири комплекс таҳлил асосида илмий жиҳатдан исботланган;
Метрополитен ходимларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, иш шароити ҳамда ижтимоий муҳофаза тизимининг ривожланиши тарихий жараёнлар ва солиштирма таҳлил усуллари орқали атрофлича ўрганилди. Бунда ишчиларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий барқарорлиги транспорт инфратузилмаси унумдорлигини оширувчи муҳим омил сифатида баҳоланди. Натижада метро тизимида хизмат кўрсатиш сифатини таъминлашда инсон омилининг ўрни юқори экани, яъни ходимларни рағбатлантириш, уларнинг тажрибаси ва ижтимоий кафотлатлар тизими ўзаро чамбарчас боғлиқ экани илмий жиҳатдан исботлаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу бўйича олиб борилган тадқиқот давомида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва тавсиялар асосида қуйидагилар амалга оширилди:
Ўзбекистон шаҳар темир йўли тизимининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнлари илк бор тарихий-диалектик, тизимли-структуравий ҳамда институционал ёндашувлар синтези асосида комплекс таҳлил қилиниб, унинг эволюцияси маъмурий-буйруқбозликка асосланган совет транспорт модели (1977-1991-йиллар), транзитив иқтисодиёт шароитида институционал инерсия ва адаптация жараёнлари даври (1991-2016-йиллар) ҳамда рақамлаштириш, сервислаштириш ва барқарор ривожланиш консепсиясига асосланган постиндустриал босқич (2017-2025-йиллар) каби уч даражали трансформация модели доирасида назарий жиҳатдан асослаб берилганлиги, мазкур босқичларда метрополитен хизмат кўрсатиш сифати ва даражасининг ўзгариши транспорт сиёсатининг устувор йўналишлари билан узвий боғлиқликда илмий жиҳатдан исботланган. Шунингдек, Тошкент метрополитенининг лойиҳалаштирилиши ва барро этилиши жарауонлари урбанизация назарияси, сейсмик хавфсизлик консепсияси ҳамда совет даври идеологик-маданий парадигмаси кесишмасида қайта таҳлил қилиниб, метрополитен инфратузилмасининг функсионал дуализми, яъни унинг транспорт-коммуникацион тизим сифатидаги амалий аҳамияти билан бир қаторда, жамоат макони сифатида маданий-рамзий ва репрезентатив функцияларни бажариши илмий жиҳатдан асосланган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги “Тошкент Метрополитени” давлат унитар корхонасининг 2026-йил 20-апрелдаги NZR-16-сонли далолатномаси). Мазкур натижалар “Тошкент Метрополитени” давлат унитар корхонасининг тарғибот дастурлари, йўл харитаси ва истиқбол режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
Ўзбекистонда шаҳар темир йўли тизимининг шаклланиши ва ривожланиши босқичларида метрополитен хизмат кўрсатиш сифати ва даражасининг ўзгариши транспорт сиёсатининг устувор йўналишлари билан узвий боғлиқлиги илмий жиҳатдан исботланган. Шу билан бирга, бекатларнинг меъморий-композицион ечимлари миллий идентикликни институционал легитимация қилиш воситаси сифатида талқин қилиниб, уларнинг хизмат кўрсатиш муҳитига эстетик ва психологик таъсири орқали йўловчилар учун қулайлик ва сервис сифатини оширишдаги роли очиб берилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 27-апрелдаги 4/3739-сонли маълумотномаси). Диссертация натижаларига асосан ишланмалар маълумот учун қабул қилиниб, давлат дастурларини бажарилишига назарий асос бўлиб хизмат қилган;
“Тошкентметрополитени” ДУК ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг қизиқиш ва истеъдодларини юзага чиқариш уларни профессионал ва креатив усуллар орқали илмий салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳа офислари фаолияти йўлга қўйилди. Ёш авлодни юртга садоқатли фарзандлар этиб тарбиялаш мақсадида 2 маротаба улуғ сиймоларимиз (Ал-Фаробий, Ал-Беруний, Ал-Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Увайсий ва Камолиддин Беҳзод) суратлари акс этган ижтимоий-маънавий тарғибот воситаларини креатив тарзда фойдаланган ҳолда Ўзбекистон-Юнусобод йўналишида 1 та таркибда 80 метрли 4 вагон жойлаштиришга қаратилган “METRO-2” лойиҳаси амалга оширилди. Мазкур жараёнларда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган янги транспорт сиёсатининг институционал механизмлари аниқлаштирилди, ёшларга тарғибот жараёнларда хизмат кўрсатиш сифати, жумладан, йўловчиларга кўрсатиладиган сервис тезкорлиги, хавфсизлиги ва қулайлиги кўрсаткичларининг яхшиланиши метрополитен тизимининг рақобатбардошлигини таъминловчи асосий омил сифатида илмий асослашда ҳамкорлик қилинди. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 1-майдаги 4-09-21-3030-сонли далолатномаси). Мазкур ҳолат мустақиллик даврида соҳада қўлга киритилган ютуқларни кенг тарғиб қилиш ва оммага танитишда муҳим омил бўлди;
Тошкент метрополитенини лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнлари шаҳарсозлик ғоялари, зилзилага чидамлилик талаблари ҳамда совет давридаги мафкуравий қарашлар асосида янгитдан кўриб чиқилди. Шунингдек, метро тармоқларининг нафақат транспорт воситаси сифатидаги амалий вазифаси, балки одамлар гавжум бўладиган маданий-рамзий ва кўргазмали вазифаларни ҳам бажариши илмий жиҳатдан исботланди. Шу билан бирга, бекатларнинг меъморий тузилиши миллий ўзликни намоён этиш воситаси сифатида баҳоланиб, уларнинг йўловчиларга эстетик ва руҳий таъсир кўрсатиш орқали хизмат кўрсатиш даражасини яхшилашдаги ўрни очиб берилди. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 1-майдаги 4-09-21-3030-сонли далолатномаси). Натижалар мустақиллик йилларида Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги трансформацияларни ёритишга хизмат қилган;
“Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувида тадқиқотчи томонидан илгари сурилган Ўзбекистонда шаҳар темир йўли тизимининг шаклланиши илк бор комплекс тарихий ёндашув асосида 1977-2025-йиллар кесимида даврлаштирилиб, унинг ривожланиш босқичлари (совет даври марказлашган режалаштириш модели, мустақилликнинг дастлабки трансформацион босқичи ва замонавий модернизация даври), Тошкент метрополитенининг лойиҳалаштирилиши ва қурилиши жараёнлари совет урбанизация сиёсати, геологик шароитлар ва сейсмик хавфсизлик талаблари, унинг нафақат транспорт инфратузилмаси, балки идеологик ва маданий макон сифатидаги функцияси, шунингдек, метрополитен бекатларининг меъморий ечимлари миллий идентитетни акс эттирувчи санъат ва архитектура синтези сифатида бўлиши, мустақиллик йилларида Тошкент метрополитени фаолиятининг трансформацияси, айниқса Юнусобод линиясининг қурилиши ҳамда ер усти метроси лойиҳаларининг амалга оширилиши орқали транспорт тизимининг диверсификациялашуви, урбан мобилитетнинг ошиши ва экологик барқарорликни таъминлашдаги ролига оид илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 7-апрелдаги 01-33/231-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистондаги шаҳар темир йўлидаги ўзгаришларни кенг жамоатчиликка янада тўлиқроқ етказиб беришга хизмат қилган.