Ризаев Азизжон Рахимджоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Араб давлатлари миллий идентиклиги эволюцияси ва трансформацияси”, 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Ss122.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Нодир Абдулхаевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 Расмий оппонентлар:
Жураев Нарзулла Касимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Каримов Фарҳод Эркинович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва оммавий комуникациялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади араб мамлакатлари миллий идентиклигининг эволюцион ривожланиши, ижтимоий-сиёсий ва диний трансформациясини комплекс таҳлил этиш орқали, унинг ўзаро боғлиқлиги, генезиси, эволюцияси, асосий компонентлари ва ҳозирги шароитдаги трансформациясини ҳамда мазкур феноменнинг араб давлатлари ривожланишига таъсири моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
араб мамлакатларида миллий идентиклик давлат қурилиши, ижтимоий муносабатлар ва қадриятлар тизими контекстида ўрганиладиган фанлараро тушунча бўлиб, тарихий ўтмиш, этник-конфессионал ва қабила муносабатлари, давлат сиёсати, маданий анъаналар, хулқ-атвор стереотиплари ҳамда миллий мерос билан бирга институционал-ҳуқуқий асослар ва рамзий-маънавий ресурсларни қамраган консептуал комплекс эканлиги аниқланган;
араб мамлакатлари миллий идентиклигининг хавфсизлик парадигмаси ички компонент сифатида ислом ақидаси, ҳукмрон сулолалар легитимлиги, араб этнолингвистик устуворлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни, ташқи компонент сифатида эса минтақавий гегемония, стратегик ҳамкорлик, геосиёсий рақобат ва диний экстремизмга қарши курашни қамраб олиши далилланган;
араб давлатларида идентикликни сиёсий-конструктив шакллантириш секуляр миллийлик, панарабизм, диний асослаш ва сулолавий-монархик каби моделлари параллел ривожланганлиги, барчаси инклюзив фуқароликдан кўра ҳарбий элита, диний муассаса, сулола каби ҳукмрон гуруҳлар устунлигига таянганлиги ҳамда идентиклик сиёсати интеграция воситаси бўлиш ўрнига назорат, легитимация ва мобилизациянинг инструментал механизмига айланиб, миллий ўзликни рақобат ва низо учун рамзий-институционал майдонга трансформация қилганлиги исботланган;
миллий идентиклик шаклланишида қабилавий ва конфессионал тузилмалар давлат-миллат қурилишига тўсиқ ҳамда мансублик чегараларини бошқариш, сиёсий ресурсларни тақсимлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши, қабилаларнинг элитага кириш каналларига таъсир этувчи омил бўлаётгани, конфессионал институционаллашув барқарорлик билан бирга сегментар рақобатни ҳам кучайтираётгани, этноконфессионал мансубликлар бошқарув тили ва ресурсларга таъсир қилиш механизмига айланаётгани кўрсатиб берилган;
араб зиёлилари миллий идентикликни шакллантириш ва ривожлантиришда идентификацияни ишлаб чиқувчи ҳамда институционаллаштирувчи сиёсий субект сифатида асосий ўрин эгаллаганлиги, уларнинг маънавий-маърифий фаолияти маданий кодларни яратиш, ижтимоий-сиёсий фикрни ривожлантириш ва мустақиллик йўлидаги курашларни таъминлашга хизмат қилганлиги ва бу идентикликни динамик трансформацияланувчи дискурсив-сиёсий конструкт сифатида кўрсатиши асосланган.
ИV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
араб мамлакатлари миллий идентиклигининг хавфсизлик парадигмаси ички компонент сифатида ислом ақидаси, ҳукмрон сулолалар легитимлиги, араб этнолингвистик устуворлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни, ташқи компонент сифатида эса минтақавий гегемония, стратегик ҳамкорлик, геосиёсий рақобат ва диний экстремизмга қарши курашни қамраб олиши борасидаги тадқиқот натижалари ва хулосалари Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази томонидан ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар марказининг 2026-йил 8-апрелдаги 07/69-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси ва араб давлатлари ўртасидаги сиёсий ва савдо-иқтисодий, investision ҳамкорликни амалга ошириш, арабларнинг миллий идентиклиги мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашдаги роли, ташқи таҳдидлардан сақлаб қолиш ва ривожлантиришнинг сиёсий-ҳуқуқий механизмлари миллий ҳамда халқаро даражада етарли шаклланмагани уларни такомиллаштириш зарурати мавжудлиги борасидаги хулосаларни илмий асослашга хизмат қилган;
миллий идентиклик шаклланишида қабилавий ва конфессионал тузилмалар давлат-миллат қурилишига тўсиқ ҳамда мансублик чегараларини бошқариш, сиёсий ресурсларни тақсимлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши, қабилаларнинг элитага кириш каналларига таъсир этувчи омил бўлаётгани, конфессионал институционаллашув барқарорлик билан бирга сегментар рақобатни ҳам кучайтираётгани, этноконфессионал мансубликлар бошқарув тили ва ресурсларга таъсир қилиш механизмига айланаётгани борасидаги тадқиқот натижалари ва хулосалари Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш ҳамда сиёсий жараёнларга оид ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2026-йил 6-апрелдаги 01-27/132-сонли маълумотномаси). Натижада партия фаолиятини тизимли ташкил этиш, жамиятда сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш, давлат органлари ўз фаолиятида инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган бошқарув механизмига таяниш зарурияти бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлашга хизмат қилган;
араб зиёлилари миллий идентикликни шакллантириш ва ривожлантиришда идентификацияни ишлаб чиқувчи ҳамда институционаллаштирувчи сиёсий субект сифатида асосий ўрин эгаллаганлиги, уларнинг маънавий-маърифий фаолияти маданий кодларни яратиш, ижтимоий-сиёсий фикрни ривожлантириш ва мустақиллик йўлидаги курашларни таъминлашга хизмат қилганлиги ва бу идентикликни динамик трансформацияланувчи дискурсив-сиёсий конструкт сифатида кўрсатиши, шунингдек, араб давлатларида идентикликни сиёсий-конструктив шакллантириш секуляр миллийлик, панарабизм, диний асослаш ва сулолавий-монархик каби моделлари параллел ривожланганлиги, барчаси инклюзив фуқароликдан кўра ҳарбий элита, диний муассаса, сулола каби ҳукмрон гуруҳлар устунлигига таянганлиги ҳамда идентиклик сиёсати интеграция воситаси бўлиш ўрнига назорат, легитимация ва мобилизациянинг инструментал механизмига айланиб, миллий ўзликни рақобат ва низо учун рамзий-институционал майдонга трансформация қилганлиги борасидаги тадқиқот натижалари ва хулосалари Ўзбекистон Республикакси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан араб давлатларида идентикликнинг диний асослари бўйича ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикакси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 9-апрелдаги 01/156-сонли маълумотномаси). Натижада араб жамиятининг этник ва конфессионал ўзига хослигини инобатга олиш зарурати, уларнинг араб мамлакатларидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга таъсири, мафкуравий таҳдидларга қарши кураш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлашга хизмат қилган;
араб мамлакатларида миллий идентиклик давлат қурилиши, ижтимоий муносабатлар ва қадриятлар тизими контекстида ўрганиладиган фанлараро тушунча бўлиб, тарихий ўтмиш, этник-конфессионал ва қабила муносабатлари, давлат сиёсати, маданий анъаналар, хулқ-атвор стереотиплари ҳамда миллий мерос билан бирга институционал-ҳуқуқий асослар ва рамзий-маънавий ресурсларни қамраган консептуал комплекс эканлиги борасидаги тадқиқот натижалари ва хулосалари Тошкент давлат шарқшунослик университетида тайёрланган “Шарқ мамалакатлари тараққиёти тарихининг тизимли таҳлили” дарслигини яратишда фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2026-йил 6-апрелдаги 03/816-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация мавзуси доирасида амалга оширилган тадқиқотнинг илмий хулосалари дарсликнинг “Араб давлатлари ривожланишининг хусусиятлари” бобидаги араб мамлакатларининг sivilizasion ривожланиш йўли, Мисрнинг ривожланиш босқичлари, Саудия Арабистонида модернизация ва анъаналар, Суриянинг сиёсий трансформацияси, Ироқ сиёсий тизими эволюцияси, Жазоирнинг сиёсий ривожланиш тарихидаги тенденцияларга бағишланган мавзуларни очиб беришда фойдаланилган.