Отабеков Фаррух Улуғбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Кўмир саноати корхоналарида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланишларни таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда прогнозлаш усулларини такомиллаштириш”, 05.10.01 –Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги” ихтисослигида (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T2969.
Илмий раҳбар: Абдураҳмонова Азада Джураевна техника фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳузуридаги Илмий кенгаш PhD.34/2025.27.12.T.01.01.
Расмий оппонентлар:
биринчи оппонент: биринчи оппонент: Тошкент давлат транспорт университети, кафедра профессор v.b, техника фанлари, t.f.n, профессор Абдазимов Шавкат Хакимович.
иккинчи оппонент: Тошкент архетикҳра қурилиш институти кафедра мудири (PhD) дотсент Байматов Шахриддин Хушвақтович.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўмир саноати корхоналарида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланишларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва прогнозлаш усулларини такомиллаштириш ҳамда улар асосида профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кўмир саноатида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланишлар динамикасини комплекс статистик баҳолашда хавфларнинг такрорланиш қонуниятлари, устувор сабаб-омиллари ҳамда юқори хавф кўрсаткичлари аниқланиб, бахтсиз ҳодисаларни баҳолаш алгоритми, маълумотларни автоматик қайта ишлаш ҳамда hisobot/diagrammalarni шакллантиришга хизмат қилувчи МйЛПС дастурий таъминотининг конструктив асослари ишлаб чиқилишига эришилган;
жароҳатланишлар сонини прогнозлашда Пуассон регрессияси асосий эҳтимоллик модели сифатида қабул қилиниб, зарур ҳолларда манфий биномиал моделдан фойдаланиш орқали, експоненциал тақсимот асосида жароҳатланишлар сони эмас, балки жароҳатланиш ҳодисалари орасидаги вақт оралиғини баҳолаш усулларининг оптимал вариантлари ишлаб чиқилган;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилишнинг эҳтимоллик ёндашуви ва хавфли даврларни олдиндан белгилашга хизмат қилувчи математик прогнозлаш модели такомиллаштирилган, жароҳатланиш хавфини, интеграл баҳолаш услуби асосида хавф даражасини паст, қониқарли, юқори ва критик тоифаларга ажратиш мезонлари ишлаб чиқилган;
хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалардан ўтмаган ходимларни аниқлаш алгоритми, интеграл баҳолаш мезонлари ва прогнозлаш моделини амалиётга татбиқ этиш асосида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида тезкор мониторинг, хавф индексини аниқлаш ва манзилли профилактик чораларни шакллантириш имконини берувчи ахборот-таъминот ечими шакллантириш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўмир саноати корхоналарида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланишларни таҳлил қилиш, баҳолаш, прогнозлаш ҳамда уларнинг олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жароҳатланиш хавфини паст, қониқарли, юқори ва критик тоифалар бўйича баҳолаш мезонлари, математик прогнозлаш модели ҳамда жароҳатланишларни камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлар мажмуаси кўмир саноати корхоналарида меҳнат хавфсизлигини бошқариш амалиётида қўллаш учун тавсия этилган ва МйЛПС — My лабор activity protection service дастурий таъминоти ҳамда корхонада содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар сонини аниқлаш алгоритми “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида амалиётга жорий қилинган (Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2024 йил 4 майдаги 04/684-сон маълумотномаси олинган). Натижада, ишлаб чиқариш жараёнида хавфли даврларни олдиндан аниқлаш, жароҳатланишларнинг эҳтимолий динамикасини прогноз қилиш, хавф даражасига қараб бошқарув қарорларини табақалаштириш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича манзилли профилактик чораларни ишлаб чиқиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилишнинг эҳтимоллик ёндашуви ва хавфли даврларни олдиндан белгилашга хизмат қилувчи математик прогнозлаш модели такомиллаштирилган, жароҳатланиш хавфини, интеграл баҳолаш услуби асосида хавф даражасини паст, қониқарли, юқори ва критик тоифаларга ажратиш мезонлари ишлаб чиқиш имконини берган.