Ражабов Умиджон Ярашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ғўзани тупроқ остидан суғоришда суғориш техникаси элементларининг параметрларини асослаш (Бухоро вилояти мисолида). 06.01.02 - “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/T6301
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Имомов Шавкат Жахонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.T.17.02. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исашов Анвар – қишлоқ хўжалиги фанлари доктори,профессор.
Алтмишев Адил Шеркулович – техника фанлари фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Бухоро минтақавий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ғўзани тупроқ остидан суғоришда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш учун суғориш техникаси элементларининг мақбул параметрларини аниқлаш ва тупроқ остидан суғориш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тупроқ остидан суғориш техникасининг конструктив ва технологик параметрларининг Бухоро вилоятининг ўтлоқи-аллювиал, ўрта қумоқ тупроқлари шароитида суғориш жараёнига мос мақбул қийматлари аниқланган;
намлатгичлар оралиғи ва қувурларни жойлаштириш чуқурлигининг суғориш жараёнига таъсир қонуниятлари асосида сув сарфини меъёрлаш ва суғориш давомийлигини белгилаш имконини берувчи мақбул технологик иш режими асосланган;
намлатгич атрофида ҳосил бўладиган намланиш контурининг геометрик параметрларини прогнозлаш учун Ричардс тенгламаси, эллипсоид геометрик модели ва масса сақланиш қонунини бирлаштирувчи математик модел ишлаб чиқилиб, берилган сув ҳажми, ҳажмий намлик ортиши ва чўзилиш коеффитсиенти асосида намланиш радиуси, вертикал ярим ўқи ва диаметрини аниқлаш усули яратилган ва модел бўйича ҳисобланган намланиш радиусининг тажрибавий қийматлардан ўртача тафовути 4,84 % ни ташкил этиши аниқланган;
тупроқ остидан суғориш тизими қувурларида сув ҳаракатининг гидравлик қонуниятлари аниқланиб, қувур диаметри, сув сарфи, оқим тезлиги ва ишқаланиш коеффитсиенти асосида босим йўқотишларини ҳисоблаш усули асосланган;
тупроқ остидан суғориш техникасини қўллаш натижасида эгатлаб суғоришга нисбатан суғориш суви сарфини камайтириш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва Бухоро-8 ғўза навининг ҳосилдорлигини ошириш имконияти тажриба ва иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўзани тупроқ остидан суғориш технологиясини такомиллаштириш ва суғориш техникаси элементларининг мақбул параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ғўзани тупроқ остидан суғоришда суғориш қувурларининг диаметри, жойлаштириш чуқурлиги, томизгичлар оралиғи ва ишчи босимининг мақбул параметрларини белгилаш ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Бухоро вилоятининг суғориладиган майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2-декабрдаги 04/20-6353 маълумотномаси). Натижада томизгичлар оралиғи 30 см, қувурларни 60 см чуқурликда жойлаштириш ва 1,5 атм ишчи босимда ишлатиш орқали ғўза ҳосилдорлигини 51,9–53,1 s/ga га етказиш, назорат вариантига нисбатан 18,3–18,7 s/ga қўшимча ҳосил олиш ҳамда эгатлаб суғоришга нисбатан 59–60 % сув тежаш имконияти аниқланган;
ғўзани тупроқ остидан суғориш тизимининг гидравлик параметрларини ҳисоблаш ва намлатгичлар атрофида тупроқнинг намланиш жараёнларини математик моделлаштириш асосида суғориш сувининг бир текис тақсимланишини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2-декабрдаги 04/20-6353 маълумотномаси) амалиётга жорий этилган. Натижада суғориш қувурларидаги гидравлик йўқотишларни аниқлаш, томизгичлардаги босимнинг бир текис тақсимланишини баҳолаш ва суғориш тизимининг самарали иш режимини танлаш имконияти яратиган.