Sayt test rejimida ishlamoqda

Намозов Ихтиёр Чориевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Интенсив типдаги олма боғларини парваришлаш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Qх230.
Илмий раҳбар: Исламов Сохиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Кайимов Абдухалил Кайимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Файзиев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интенсив типдаги олма боғларини парваришлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор интенсив типдаги олма боғларида дарахтларнинг ўсиши, ривожланиши ва шох-шаббасининг шаклланишини экиш схемалари, озиқланиш майдони ва туп қалинлигига боғлиқлиги асосланган;
туп қалинлигига боғлиқ равишда паст бўйли пайвандтаглардаги олма дарахтлари ассимиляция сатҳининг ўзгариши ва ёруғлик билан таъминланиш даражаси аниқланган;
интенсив типдаги олма боғлар ҳосилдорлигининг экиш схемалари, озиқланиш майдони ва туп қалинлигига боғлиқлиги илмий асосланган;
интенсив олма боғларини парваришлашда дарахтларни буташ ва шакл беришнинг самарали усуллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Паст бўйли олма боғларини етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
боғдорчилик фермер хўжаликлари учун «Паст ва ўрта бўйли олма боғларини барпо қилиш ва парваришлаш технологияси» тавсияномаси тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/030-248-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида паст ва ўрта бўйли олма боғларини барпо қилиш ва парваришлашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
паст бўйли олма дарахтларига итальян пальметтаси усулида шакл беришни ҳосилдорлик ва ҳосил сифатига таъсири бўйича яратилган ишланма академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида 0,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/030-248-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан 20 тонна сифатли олма меваларини олишга эришилган ва иқтисодий самарадорлик гектарига 60 млн. сўмни ташкил этган;
паст бўйли олма дарахтларига сийрак ярусли пальметта усулида шакл беришни ҳосилдорлик ва ҳосил сифатига таъсири бўйича яратилган ишланма Бойсун туманидаги «Ўтаган Давлатбей» фермер хўжалигида 0,4 гектар, «Омантурдиев Амир» фермер хўжалигида 0,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/030-248-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан 18 тонна сифатли олма меваларини олишга эришилган ва иқтисодий самарадорлик гектарига 54 млн. сўмни ташкил этган;
паст бўйли интенсив типдаги олма боғларига 3,5х2 м экиш схемаси академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида 0,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/030-248-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан олинган сифатли олма ҳосили 20 тонна ва маҳсулот реализациясидан олинган иқтисодий самарадорлик гектарига 60 млн. сўмга тенг бўлган;
паст бўйли интенсив типдаги олма боғларига 4х3 м экиш схемаси Бойсун туманидаги «Ўтаган Давлатбей» фермер хўжалигида 0,4 гектар, «Омантурдиев Амир» фермер хўжалигида 0,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/030-248-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан олинган сифатли олма ҳосилдорлиги 18 тонна ва маҳсулот реализациясидан олинган иқтисодий самарадорлик гектарига 54 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish