Окилов Зафар Омон ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Металлургия чиқиндилари қўшилган комплекс модификацияланган бетон”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/T5167
Илмий раҳбар: Шаумаров Саид Санатович – техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.T.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Бахриддин Баратович, техника фанлари доктори, профессор; Тургунбаев Уринбек Жамалович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Металлургия саноати чиқинди қуми ва микрокремнезем биргаликда қўлланилган ҳолда клинкер сарфи пасайтирилган, мустаҳкамлиги ва эксплуатацион хоссалари яхшиланган бетон таркибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
металлургия саноати чиқинди қумини қўшиш бетон структураси шаклланишининг кимёвий ва гранулометрик босқичларида “тўлдирувчи – семент тоши” контакт зонаси деворларини мустаҳкамлаб, микроёриқлар ҳосил бўлишини камайтириши ва бетоннинг физик-механик ҳамда эксплуатацион хоссаларини яхшилаши исботланган;
микрокремнезем чиқиндиси юқори путссолан фаоллиги ҳисобига семент матритсасидаги портландит Ca(ОҲ)₂ кристаллари билан кимёвий ўзаро таъсирлашиб, қўшимча паст асосли калсий гидросиликатлари (C-S-H geli) ҳосил қилиши ва семент матритсасининг зичлашувини таъминлаши асосланган;
комплекс тарзда металлургия саноати чиқинди қуми ва микрокремнеземни бетон таркибига қўшиш бетондаги капилляр ғовакларни тўлдириб, зич ва бир жинсли микроструктура ҳосил бўлишини таъминлаши асосланган;
саноат чиқиндилари миқдорига боғлиқ ҳолда комплекс модификацияланган бетоннинг ўртача зичлиги ва сиқилишдаги мустаҳкамлигини ифодаловчи математик регрессия тенгламалари ҳамда улар асосида бетоннинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металлургия чиқиндилари қўшилган комплекс модификацияланган бетон таркибини ишлаб чиқиш бўйича бажарилган илмий тадқиқотларнинг натижалари асосида:
металлургия саноати чиқинди қуми ва микрокремнезем қўлланилган B20 синфли комплекс модификацияланган бетон таркиби “Темирйўлинфратузилма махсус қурилиш” МЧЖда пиёдалар йўлаклари қопламасини қуришда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 24-мартдаги 4/E414-сон маълумотномаси). Натижада, пиёдалар йўлаклари қопламасини қурилишидан олинган иқтисодий самара 490,056 млн сўмни ташкил қилган;
саноат чиқиндилари қўлланилган бетон таркибини лойиҳалашни автоматлаштирувчи компютер дастури “Темирйўлинфратузилма махсус қурилиш” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 24-мартдаги 4/E414-сон маълумотномаси). Натижада, бетон таркибини лойиҳалаш жараёнларидаги меҳнат сарфини 1,5–2 баробарга, семент сарфини 10 % га, табиий қум сарфини 16 % га камайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish