Назарова Сарвиноз Ботир қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Maclura помифера мевасидан биологик фаол моддалар олиш ва уни нон ишлаб чиқариш жараёнида қо ‘ллаш”, 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2026.2.PhD/T5602.
Илмий раҳбар: Норматов Анвар Мирзаевич, Техника фанлари фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Сагдуллаева Дилафруз Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Maclura помифера ўсимлик мевасидан биологик фаол бирикмаларни ажратиш технологияси ва нон ишлаб чиқаришда қўллашдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба maclura помифера мевасидан Республикамизнинг озиқ-овқат саноатида антиоксидант сифатида қўллаш учун биологик фаол брикмаларни, жумладан эллагик кислота ажратиш технологияси ишлаб чиқилган;
илк маротаба maclura помифера меваси таркибидан озиқ-овқат саноатида қўллаш учун ажратилган эллагик кислотанинг антиоксидантлик хусусиятлари, ҳамда унинг биокимёвий таҳлили, замоновий физик-кимёвий усуллар Юқори самарали суюқлик хроматографияси (ЮССХ), шунингдек жараёнларда тескари фазали Хроматомасс-спектрометрия (nano-LC-MS/MS), Газ-суюқлик хроматограф (GSX) ва Ултрабинафша спектрометрдан (УВ-Вис) ёрдамида амалга оширилди ҳамда статистик усуллар ёрдамида метрологик катталиклари аниқланган;
Maclura помифера мевасидан олинган эллагик кислотанинг паст нонвойлик хоссали И навли буғдой уни хамири реологик хусусиятларига таъсири ўрганилганда, 0,05 % консентрация хамирнинг хоссаларини ва газ ушлаб туриш қобилиятини оптимал даражада яхшилаши исботланган.
эллагик кислотанинг клейковина оқсиллари билан ўзаро таъсири дисулфид боғларининг (-Ш гуруҳларнинг –С-С- боғларига айланиши орқали) ошиши натижасида хамир структураси мустаҳкамланиши, нон ҳажми ва мағз ғоваклигининг ошиши ҳамда маҳсулот шакл барқарорлигининг яхшиланиши қонуниятлари экспериментал равишда исботланган.
эллагик кислотанинг нон маҳсулотларини сақлаш жараёнида эскириш динамикаси ва микробиологик барқарорликка таъсири илк бор комплекс ўрганилиб, 0,05 % консентрацияда намлик сақл аниши, увоқланиш камайиши ва моғар ҳамда Bacillus mesentericus ривожланишининг тўхтатилиши исботланган.
маҳаллий шароитда ўсадиган ва ҳозирги вақтгача фойдаланилмаган maclura помифера ўсимлик мевасидан полифенол асосли эллагик кислота ажратиб олиш усулини ишлаб чиқиш ҳамда ундан нон саноатида антиоксидант сифатида фойдаланиш диссертация ишини илмий янгилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Maclura помифера ўсимлик меваси таркибидан биологик фаол бирикмаларни ажратиш ва нон ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
И навли нонвойлик буғдой унига аскорбин кислота ўрнига эллагик кислота қўллаб нон ишлаб чиқариш технологияси «Озик-овкат саноати» уюшмасининг 2026-2027-йилларда амалиётга жорий этиладиган ишланмалар руйхатига киритилган («Озик-овкат саноати» уюшмасининг 2026-йил 10-февралдаги 10-14/02-26-сон маълумотномаси). Натижада 0,05 % миқдорда эллагик кислотани қўшиш нон махсулотларининг сифатини яхшилаш ва картошка таёқчасини қўзғатувчи бактерияларнинг ривожланишини самарали олдини олиш иконини берган.
Maclura помифера мевасидан ажратиб олинган эллагик кислотани нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш технологияси «Озиқ-овқат саноати» уюшмасининг 2026-2027-йилларда амалиётга жорий этиладиган ишланмалар руйхатига киритилган («Озик-овкат саноати» уюшмасининг 2026-йил 10-февралдаги 10-14/02-26-сон маълумотномаси). Натижада нон намуналарининг H/D кўрсаткичи ва солиштирма хажми эллагик кислота қўшилганига қарамай барқарор қолиши (солиштирма хажми 2,74 g/sm3 дан 2,85 g/sm3 гача ўсган), ноннинг умумий тузилиши ва масса-ғоваклик нисбатининг мувозанатлилигини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish