Тешаева Маржона Шомурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Керосин фракциясини тозалаш учун маҳаллий хомашёлардан фаоллаштирилган кўмир олишнинг илмий-технологик асосини ишлаб чиқиш”, 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/T2603.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Руслан Рустамжонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc. 03/2025.27.12.T.16.05.
Расмий оппонентлар: Аноров Рустамжон Абдурахмонович, техника фанлари доктори, дотсент; Якубов Йўлдош Юсупбоевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади керосин фракциясини олтингугуртли бирикмалардан тозалаш учун маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган фаоллаштирилган кўмир олиш жараёнининг технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
микроғовакларнинг умумий адсорбсия сиғими максимумга эга бўлган фаоллаштирилган кўмир олиш учун карбонизатни 200°C ҳароратли сув буғи билан фаоллаштиришнинг: чинор дарахти ёғочи учун ҳарорат – 900-950°C, вақт – 2 соат; тут дарахти ёғочи учун ҳарорат – 800-850°C, вақт – 2 соат; терак дарахти ёғочи учун ҳарорат – 700-750°C, вақт – 1 соат ҳамда ғўзапоя учун ҳарорат – 600-650°C, вақт – 1 соатга тенг бўлган мақбул параметрлари ишлаб чиқилган;
чинор, тут, терак дарахтлари ёғочи ҳамда ғўзапоя асосида олинган фаоллаштирилган кўмирларнинг ғоваклар диаметри, моноқатлам сиғими, солиштирма юза, умумий адсорбсия ҳажми каби текстур хоссаларини аниқлаш натижалари ҳамда микроғовакларнинг умумий адсорбсия сиғимини (микроғовакларининг умумий ҳажми 0,111-0,356 м3/кг интервалида) мезоғовакларнинг умумий адсорбсия сиғимига нисбатан катталиги асосида мазкур фаоллаштирилган кўмирлар микроғовакли адсорбентлар турига мансублиги илмий асосланган;
чинор, тут, терак дарахтлари ёғочи ҳамда ғўзапоя асосида олинган фаоллаштирилган кўмирларни CuSO4 5 % ли эритмасини 1 соат давомида кўмирга шимдириш ва 2 % ли НаОҲ эритмаси ёрдамида ишлов бериш ҳамда 70-90оC ҳароратда 30 минут давомида қуритиш орқали модификациялаш усули ишлаб чиқилган;
керосин фракциясини олтингугуртли бирикмалардан тозалаш учун қуввати 10 t/yil бўлган турли дарахтлар ёғочлари ҳамда ғўзапоя асосида модификацияланган фаоллаштирилган кўмир олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кэросин фракциясини олтингугуртли бирикмалардан тозалаш учун маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган фаоллаштирилган кўмир олишнининг технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар: тут, чинор, терак дарахтлари ёғочи ҳамда ғўзапоя асосида фаоллаштирилган кўмир олиш усули “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиш бўйича истиқболли режасига киритилган (“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2026-йил 21-январдаги 26-62/529-сон маълумотномаси). Натижада, керосин фракциясини олтингугуртли бирикмалардан тозалаш учун микроғовакларининг умумий сиғими 0,111-0,356 м3/кг ташкил қилган микроғовакли фаоллаштирилган кўмир олиш имконини беради;
CuSO4 ва НаОҲ эритмалари ёрдамида модификацияланган АУ-Т, АУ-П, АУ-Топ ва АУ-СХ русумли фаоллаштирилган кўмирларни олиш технологияси “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиш бўйича истиқболли режасига киритилган (“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2026-йил 21-январдаги 26-62/529-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур модификацияланган фаоллаштирилган кўмирларни керосин фракциясини олтингугуртли бирикмалардан тозалаш жараёнида қўллаш орқали унинг таркибидаги меркаптанли олтингугурт миқдорини 0,00186 %, яъни 18 баробар камайтириш имконини беради.