Мажидова Шахноза Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсимлик мойларини оқартириш технологиясида юқори унумли адсорбентлардан фойдаланиш”, 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/T5600.
Илмий раҳбар: Мажидов Қахрамон Халимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc. 03/2025.27.12.T.16.05.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Азимжон Нормўминович, техника фанлари доктори, профессор; Рўзибоев Акбарали Турсунбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсимлик мойларини оқартириш технологиясида юқори унумли адсорбентлардан фойдаланишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оқартирувчи тупроқларнинг adsorbsion имкониятлари ўрганилиб, улар асосида Шофиркон бентонитини 20% ли сулфат кислота эритмасида, 90-92°C ҳароратда, 2,5-3 соат давомида фаоллаштириш адсорбентнинг физик-кимёвий ва adsorbsion хоссаларини яхшилаши ҳамда пахта мойини оқартириш самарадорлигини ошириши илмий асосланган;
пахта мойини adsorbsion рафинациялашда белгиланган оқартириш даражасига (85-100%) эришишни таъминловчи адсорбент сарфини (1 тонна мой учун 5 кг) аниқлашнинг ўзига хослиги асосланган;
пахта мойини adsorbsion рафинациялашнинг оптимал технологик шароитлари (ҳарорат 80°C, адсорбент билан таъсирлашиш вақти 0,5 соат, адсорбент миқдори 0,5%) ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг маҳсулот сифат кўрсаткичлари ва сақланиш муддатига таъсири асосланган;
маҳаллий Шофиркон ва Кармана бентонитлари асосида пахта мойларини adsorbsion тозалаш учун юқори самарали модификацияланган адсорбентларни олиш ҳамда қўллаш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсимлик мойларини оқартириш технологиясида юқори унумли адсорбентлардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шофиркон ва Кармана бентонитларини кислотали модификациялаш асосида олинган адсорбентларни пахта мойини оқартириш жараёнида қўллаш технологияси “ҒИЖДУВОН AGROKLASTER ЁҒ-MOY” МЧЖ ишлаб чиқариш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2025-йил 7-октабрдаги ШМ/3-322-сон маълумотномаси). Натижада, пахта мойини оқартириш самарадорлигини 85-100 % гача ошириш, адсорбент сарфини 0,5% миқдорида сақлаган ҳолда маҳсулотнинг ранг кўрсаткичларини меъёрий талабларга мослаштириш ҳамда технологик жараённинг барқарорлигини таъминлаш имкониятини берган;
маҳаллий бентонитлар асосида adsorbsion рафинациялаш усули “ҒИЖДУВОН AGROKLASTER ЁҒ-MOY” МЧЖ ишлаб чиқариш амалиётига тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2025-йил 7-октабрдаги ШМ/3-322-сон маълумотномаси). Натижада, йилига 6600 тонна пахта мойини қайта ишлашда 137607160 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳаллий адсорбентлардан фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имкониятини берган.