Жураев Тулқинжон Эрмахамадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ишлатилган мотор мойларини регенерация қилиш технологиясини такомиллаштириш”, 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/T6645.
Илмий раҳбар: Исмаилов Ойбек Юлибоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.K/T.19.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Фарход Маҳкамович, техника фанлари доктори, профессор; Менглиев Шерзод Шоимович, кимё фанлари фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлар техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кислоталар ёрдамида ишлатилган мотор мойларига бирламчи ишлов бериш ва активланган бентонит билан мойни хоссаларини яхшилаш орқали мотор мойларини регенерация қилиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мойларни регенерация жараёнида полипропилен филтр тўсиқларини қўлланилиши жараённи паст ҳароратларда (35-40оC) олиб бориш имкониятини бериб, мой таркибидаги чўкмаларни ажратиш даражаси 3% га, мойнинг чиқиш унуми эса 5,8% га ошириш имконини бериши аниқланган;
ишлатилган мотор мойларини кислота-адсорбент усули ёрдамида тозалашнинг филтрлаш босқичида пахтадан тайёрланган мато филтр ўрнига полипропилен филтирдан фойдаланиб регенерацияланган мойнинг ишчи кўрсаткичлари янги мойнинг кўрсаткичларига мос келиши ва стантарт талаблари асосида тозаланган мой улуши 81% ни ташкил этиши аниқланган;
ишлатилган мотор мойларини регенерациясида 10% HCl эритмаси билан активланган бентонит ҳамда трихлор сирка кислотадан фойдаланиш кинематик қовушқоқликни 40 = 96.6 cSt га, зичлиги 20 = 891 kg/m3, чақнаш ҳарорати тч = 237оC га, қотиш ҳарорати тқ = -8.5оC эканлиги аниқланиб, СН-500 минерал мой хоссаларига мос эканлиги аниқланган;
ишлатилган мотор мойларини регенерациясида CCl3COOH дан фойдаланиш электрон тортиш қобилияти юқори бўлган карбоксил гуруҳидаги О-Ҳ боғининг қутбланиши ҳисобига водороднинг reaksion фаоллигини ортиши натижасида тозалаш самарадорлиги юқорилиги исботланган;
10% ли HCl эритмаси билан активланган “Болғали” кони бентонити иштирокида ишлатилган мотор мойларини регенерация қилиш жараёнида диффузия коеффитсиенти ҳароратга боғлиқ равишда ўзгариши аниқланиб, муҳит ҳарорати 40-100оC оралиғида оширилганда унинг қиймати 11,28 баравар ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлатилган мотор мойларини регенерация қилиш технологиятсини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
ишлатилган мотор мойларини трихлорсирка кислота ва адсорбент ёрдамида асос мойларигача тозалаш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ»нинг 2026-2028 йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳатига киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ 2026 йилнинг 24-апрелдаги 15/76-сонли маълумотномаси). Натижада, адсорбентни мотор мойларидаги регенерациясида диффузия тезлиги 11.28 маротабага ортиши имконини берган;
ишлатилган мотор мойларини тозалашда полипрпопилен филтр ёрдамида филтрлаш усули «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ»нинг 2026-2028 йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳатига киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ 2026 йилнинг 24-апрелдаги 15/76-сонли маълумотномаси). Натижада, мойнинг физик кимёвий ва иссиқлик-физик хоссалари асос мойининг хоссалари DST 59107-2020 талабларига мос келиши ва тозаланланган мойнинг улуши 81% га ошириш имконини берган.