Жумабоева Азиза Бахтиёр қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Хоразм вилоятидаги ўзбек шеваларида ижобий истак мазмунини ифодаловчи бирликлар”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil5976.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Курбониязов Гулмирза Алламберганович, филология фанлари доктори, профессор; Жуманиязова Муҳаббат Хусиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти ўзбек шеваларида ижобий истак мазмунини ифодаловчи лисоний бирликларнинг лексик-семантик, лингвокултурологик, грамматик ҳамда услубий хусусиятлари ва ўзига хос имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳаси шеваларидаги ижобий истак мазмунини ифодаловчи бирликлар яхлит тизим сифатида илмий таъриф ва таснифга эга бўлиб, ҳудуд аҳолисининг этномаданий менталитети, коммуникатив хулқи ва лингвомаданий хусусиятларини ифодаловчи алоҳида семантик макромайдон эканлиги асосланиб, мазкур макромайдоннинг бешта йирик мавзу гуруҳига ажралиши, уларнинг ҳар бири муайян коммуникатив вазиятга бириктирилган барқарор нутқий қолиплар тарзида намоён бўлиши ҳäмиšä журтимиз тинč босин, явла жақинлаšмäšин, тожлä бäжрäмлä коп босин; жанïŋïз саγ бöγаж, ахтïқ čувлïқланï раҳäтïнï гöргäжсïз; барγан жериŋдä даšдäж қатγажсан, сувдäж аққажсан; жäхšи бариŋ, саγ-сäламäт болиŋ каби ўнлаб мисоллар асосида далилланган;
Хоразм воҳаси шеваларидаги ижобий истак мазмунини ифодаловчи бирликлар (IIMIB)нинг шаклланишида қадимги туркий лисоний қатлам, анимистик ва зардуштийлик тасаввурлари, ислом дини таъсири, минтақанинг хусусиятларига асосланган ижтимоий менталитети каби омилларнинг синкретик бирикуви мазкур бирликларнинг ўзига хос лисоний табиатини белгилаб бериши кўрсатилиб, хусусан, анимистик дунёқараш излари таза ажïм, тик ажïм, тинč аж болγаж иложïм; алäс-алäс, бäлäдäн халäс, отда жансïн бäлäлäр; от бäласïннан, сув бäласïннан üзïŋ сақлаγажсан каби олов, сув ва осмон жисмларига қаратилган тилакларда; қадимги туркий лисоний қатлам тäŋрим öзï жарлақäγаж, пирïм жарлақäсïн, хäзрäт давут жöлдаšïŋ бöсин; шаклларида; исломий-ирфоний консепт эса Аллаҳ šифа берсïн, илаҳим, пирïм қоллаγаж, эж Аллаҳïм бïзгä бу ажнï бäракатли, ижман, салаватлï вä ислам ажï қïл тарзидаги конструкцияларда воқелангани аниқланган;
никоҳ, бешик тўйи, суннат тўйи, фарзанд кўриш, мотам каби оилавий-маиший маросимларга доир ИИМИБларнинг лексик-семантик ва лингвокултурологик асослари очиб берилиб, хусусан, никоҳ маросимида тüпиŋïз қожγаж, пäлäкïŋïз йäзγаж; қоšа-қоšа фäрзäндлï болсïн; барγан жериŋдä даšдäж қатγажсан, сувдäж аққажсан тарзидаги тузилмаларида халқ турмуш тарзига хос маданият лексикасига хос семалар инсон ҳаёт йўлига кўчирилгани, никоҳ ва насл давомийлиги консепти эса тожлäрïŋнï горжïмäн балам, öз тожïŋï гöргäжсäн, ахтïқ čувлïқланï раҳäтïнï гöргäжсïз тарзидаги қолипларда лисоний воқелангани, бешик тўйи ва фарзанд кўриш маросимларида äтäкïŋ долï бала босïн, увалï-ǯувалï болγажсан, üзüмдин мевä бäргäж, доққиз айдан кежïн беšик аппарïб отïрïš нäсиб äтсïн, бала čақаŋ кöп бöлγаж каби қолиплар муайян рамзий семаларни қамраб олиши асосланган, шунингдек, бешик тебратиш чоғида аёл киши томонидан айтиладиган öŋ болсȉн, öŋ болсȉн, эгäси гäлди, бапаси қоčсȉн, исвäнт, исвäнт, тüтäсин исвäнт, балáγа гöз дежмäсин тарзидаги ИИМИБларда сўз магиясининг лисоний воқеланиши кўрсатилган;
Хоразм шеваларидаги ИИМИБларнинг грамматик ва услубий синтактик таҳлили асосида ушбу бирликларнинг беш хил синтактик моделда – умрïŋ узақ болсïн, жолïŋ äčïқ бöлсïн, бäхтïŋ аčïлγäж каби содда йиғиқ гаплар; öз бäлäŋï тожïнï гöргäжсäн каби содда ёйиқ гаплар; қазáн толá áš берсин, жастȉқ толá бала берсин каби боғловчисиз қўшма гаплар; кöŋлȉŋ тöқ, рȉзқȉŋ мöл бöлсȉн бäлам; жüзȉŋ-кöзȉŋ жаруγ бöлсȉн, баšқалäрȉŋ ȉčȉндä öзȉŋ äǯрäлȉп дüр, жо Аллоҳȉм, апам билäн äкäмä умр бäргäжсан; балам, умрȉŋ узақ босȉн; сäн соγ-омон жур каби ундалмали синтактик конструкциялар ҳамда бäšïŋ даšтан бöсин; кöптï кöр; üнïб öсгäжсïлä каби ундов гап шаклларида воқеланиши исботланиб, уларда синтактик параллелизм (журтïмïз тïнč босïн, мöл-кöлčилик босïн, дäржамïзда сув кöп болсïн), такрор (ҳармаŋ, ҳармаŋ, хирмäнлäриŋä бäрäкäт), антитеза, градация, синекдоха, метафора, метонимияларнинг фаол қўлланилиши орқали матннинг эмоционал-экспрессив қуввати ва эстетик таъсирчанлиги таъминланиши тизимли асосда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти ўзбек шеваларида ижобий истак мазмунини ифодаловчи бирликлар бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
Хоразм воҳаси шеваларидаги ижобий истак мазмунини ифодаловчи бирликлар яхлит тизим сифатида илмий таъриф ва таснифга эга бўлиб, ҳудуд аҳолисининг этномаданий менталитети, коммуникатив хулқи ва лингвомаданий хусусиятларини ифодаловчи алоҳида семантик макромайдон эканлиги асосланиб, мазкур макромайдоннинг бешта йирик мавзу гуруҳига ажралиши, уларнинг ҳар бири муайян коммуникатив вазиятга бириктирилган барқарор нутқий қолиплар тарзида намоён бўлиши ҳäмиšä журтимиз тинč босин, явла жақинлаšмäšин, тожлä бäжрäмлä коп босин; жанïŋïз саγ бöγаж, ахтïқ čувлïқланï раҳäтïнï гöргäжсïз; барγан жериŋдä даšдäж қатγажсан, сувдäж аққажсан; жäхšи бариŋ, саγ-сäламäт болиŋ каби ўнлаб мисоллар асосида далилланганига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 30-апрелдаги 01-294-сон маълумотномаси). Натижада, “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформаси”нинг маълумотлар базаси Хоразм ҳудуди аҳолисининг этномаданий менталитети, мулоқот маданияти ва эзгу ниятларини акс эттирувчи муайян коммуникатив вазиятга бириктирилган барқарор нутқий қолиплар (хусусан, ҳäмиšä журтимиз тинč босин, явла жақинлаšмäšин, барγан жериŋдä даšдäж қатγажсан каби халқчил лингвомаданий бирликлар) билан бойитилган; Шунингдек, турли хизмат кўрсатиш обектларини (тўйхоналар, оилавий корхоналар, дам олиш масканлари ва бошқалар) номлаш жараёнида миллий анъаналар ва ҳудудий қадриятларга таяниш имконияти кенгайтирилиб, яратилган интерактив электрон платформанинг этнолингвистик, прагматик ҳамда ҳудудий қамровдорлик даражаси оширилишига хизмат қилган.
Хоразм воҳаси шеваларидаги ижобий истак мазмунини ифодаловчи бирликлар (IIMIB)нинг шаклланишида қадимги туркий лисоний қатлам, анимистик ва зардуштийлик тасаввурлари, ислом дини таъсири, минтақанинг хусусиятларига асосланган ижтимоий менталитети каби омилларнинг синкретик бирикуви мазкур бирликларнинг ўзига хос лисоний табиатини белгилаб бериши кўрсатилиб, хусусан, анимистик дунёқараш излари таза ажïм, тик ажïм, тинč аж болγаж иложïм; алäс-алäс, бäлäдäн халäс, отда жансïн бäлäлäр; от бäласïннан, сув бäласïннан üзïŋ сақлаγажсан каби олов, сув ва осмон жисмларига қаратилган тилакларда; қадимги туркий лисоний қатлам тäŋрим öзï жарлақäγаж, пирïм жарлақäсïн, хäзрäт давут жöлдаšïŋ бöсин; шаклларида; исломий-ирфоний консепт эса Аллаҳ šифа берсïн, илаҳим, пирïм қоллаγаж, эж Аллаҳïм бïзгä бу ажнï бäракатли, ижман, салаватлï вä ислам ажï қïл тарзидаги конструкцияларда воқелангани аниқланганига, шунингдек, ўғуз шевалари лексикасининг семантик-услубий хусусиятлари ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида бажарилган ALM-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи atamacom.uz дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 30-апрелдаги 01-296-сон маълумотномаси). Натижада, “atamacom.uz” платформаси ва мобил иловасининг ахборот базаси халқимизнинг тарихий, миллий-ментал ва лингвокултурологик хусусиятларини ўзида мужассам этган лисоний бирликлар, хусусан, анимистик дунёқараш изларини ифодаловчи олов, сув ва осмон жисмларига қаратилган тилаклар (тäзä ажȉм, тик ажȉм, тинč аж болγаж иложим; алäс-алäс, бäлäдäн халäс, отда жансȉн бäлäлäр; от бäлāсȉннан, сув бäлāсȉннан öзȉŋ сақлаγажсан), қадимги туркий лисоний қатламга оид бирликлар (тäŋрим öзï жарлақäяж, пирïм жарлақäсïн, хäзрäт Давут жöлдаšïŋ бöсин), исломий-ирфоний консептлар (Аллаҳ šифа берсин, илāҳȉм, пирȉм қоллāγаж, эж Аллаҳȉм бȉзгä бу ажнȉ бäракäтли, ижман, салаватли вä ислам ажȉ қȉл) билан бойитилган бўлиб, сунъий интеллект хотирасига маълумотлар манбаси сифатида киритилган. Бу эса сунъий интеллектнинг четдан кириб келаётган атамаларга фақатгина қуруқ таржима эмас, балки халқнинг этномаданияти, эътиқоди ва урф-одатларига мос келадиган, тилнинг тарихий қатламлари руҳини ўзида акс эттирган ўзбекча муқобилларни автоматик шакллантириш аниқлиги ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қилган ;
никоҳ, бешик тўйи, суннат тўйи, фарзанд кўриш, мотам каби оилавий-маиший маросимларга доир ИИМИБларнинг лексик-семантик ва лингвокултурологик асослари очиб берилиб, хусусан, никоҳ маросимида тüпиŋïз қожγаж, пäлäкïŋïз йäзγаж; қоšа-қоšа фäрзäндлï болсïн; барγан жериŋдä даšдäж қатγажсан, сувдäж аққажсан тарзидаги тузилмаларида халқ турмуш тарзига хос маданият лексикасига хос семалар инсон ҳаёт йўлига кўчирилгани, никоҳ ва насл давомийлиги консепти эса тожлäрïŋнï горжïмäн балам, öз тожïŋï гöргäжсäн, ахтïқ čувлïқланï раҳäтïнï гöргäжсïз тарзидаги қолипларда лисоний воқелангани, бешик тўйи ва фарзанд кўриш маросимларида äтäкïŋ долï бала босïн, увалï-ǯувалï болγажсан, üзüмдин мевä бäргäж, доққиз айдан кежïн беšик аппарïб отïрïš нäсиб äтсïн, бала čақаŋ кöп бöлγаж каби қолиплар муайян рамзий семаларни қамраб олиши асосланган, шунингдек, бешик тебратиш чоғида аёл киши томонидан айтиладиган öŋ болсȉн, öŋ болсȉн, эгäси гäлди, бапаси қоčсȉн, исвäнт, исвäнт, тüтäсин исвäнт, балáγа гöз дежмäсин тарзидаги ИИМИБларда сўз магиясининг лисоний воқеланиши кўрсатилгани, шунингдек, Хоразм шеваларидаги ИИМИБларнинг грамматик ва услубий синтактик таҳлили асосида ушбу бирликларнинг беш хил синтактик моделда – умрïŋ узақ болсïн, жолïŋ äčïқ бöлсïн, бäхтïŋ аčïлγäж каби содда йиғиқ гаплар; öз бäлäŋï тожïнï гöргäжсäн каби содда ёйиқ гаплар; қазáн толá áš берсин, жастȉқ толá бала берсин каби боғловчисиз қўшма гаплар; кöŋлȉŋ тöқ, рȉзқȉŋ мöл бöлсȉн бäлам; жüзȉŋ-кöзȉŋ жаруγ бöлсȉн, баšқалäрȉŋ ȉčȉндä öзȉŋ äǯрäлȉп дüр, жо Аллоҳȉм, апам билäн äкäмä умр бäргäжсан; балам, умрȉŋ узақ босȉн; сäн соγ-омон жур каби ундалмали синтактик конструкциялар ҳамда бäšïŋ даšтан бöсин; кöптï кöр; üнïб öсгäжсïлä каби ундов гап шаклларида воқеланиши исботланиб, уларда синтактик параллелизм (журтïмïз тïнč босïн, мöл-кöлčилик босïн, дäржамïзда сув кöп болсïн), такрор (ҳармаŋ, ҳармаŋ, хирмäнлäриŋä бäрäкäт), антитеза, градация, синекдоха, метафора, метонимияларнинг фаол қўлланилиши орқали матннинг эмоционал-экспрессив қуввати ва эстетик таъсирчанлиги таъминланиши тизимли асосда асосланганига, хусусан, Хоразм вилояти ўзбек шеваларида фаол қўлланувчи ижобий истак мазмунини ифодаловчи бирликлар, уларнинг лексик-семантик ва стилистик хусусиятлари ҳамда халқимизнинг миллий-маънавий қадриятларини акс эттирувчи ички маъноларига оид хулосалардан Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Хайрли кун!” дастурида жонли эфирда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2026-йил 16-июндаги 716-сон маълумотномаси). Натижада ушбу маълумотлар кўрсатувнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга, дастур матнининг илмий-манбавий савиясини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish