Алламова Шохиста Шавкат қизининг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълимни рақамли трансформациялаш муҳитида ўқув жараёнининг интеграцион шаклларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.DSc/Ped1563.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Болтаева Моҳичехра Жамшид қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимни рақамли трансформациялаш муҳитида ўқув жараёнининг интеграцион шаклларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рақамли трансформация шароитида таълимнинг интеграцион шаклларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари ўқув жараёнида аралаш таълимнинг синхрон ҳамда асинхрон элементларини диагностик мақсадлар ва талабаларнинг когнитив имкониятларига кўра уйғунлаштириш ҳамда конвергент хусусиятли рақамли педагогик технологияларни шахсга йўналтирилган ёндашув ва ауторегуляция устуворлигида очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг ўқув фаолиятини интегратив ташкил этишнинг pre-class, in-class ва post-class структуравий босқичлари реал вақт режимида академик бўшлиқларни интенсив коррекциялашга қаратилган адаптив қўллаб-қувватланадиган аудиториягача мустақил таълим моделини flipped classroom дизайнида педагогик ёрдамни босқичма-босқич редукциялаш устуворлигида локализациялаш ҳамда амалий топшириқларни диагностик дифференсиация имкониятларига кўра оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
таълимни рақамли трансформациялаш муҳитида ўқув жараёнининг интеграцион шаклларидан фойдаланиш модели маъруза, амалий машғулот ва мустақил таълимда лойиҳа асосидаги фаолиятларни рақамли платформанинг технологик медиацияси орқали конвергент интеграциялаш ҳамда коллаборатив-рефлексив фаолият натижаларини педагогик контурда функсионал синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқув жараёнининг интеграцион шаклларидан фойдаланиш методикаси диагностик тест натижалари ва ўқув фаоллиги кўрсаткичларини сунъий интеллект тавсиялари билан уйғунлашган ўқув аналитикаси асосида динамик таҳлил қилиш ҳамда олинган маълумотларни педагогик қарорлар қабул қилиш жараёнига трансформациялашни адаптив таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқув жараёнининг интеграцион шакллари талабалар ўзлаштириш жараёнини когнитив-интегратив, фаолиятли-трансфер ва креатив-рефлексив мезонлар асосида бошланғич, репродуктив, продуктив ҳамда трансформатив даражалар бўйича мақбуллаштириш имконини бериши динамик фарқлар таҳлили ҳамда рақамли муҳит модификацияларини интенсив қўллаш натижалари асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълимни рақамли трансформациялаш муҳитида ўқув жараёнининг интеграцион шаклларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг ўқув фаолиятини интегратив ташкил этишнинг pre-class, in-class ва post-class структуравий босқичлари реал вақт режимида академик бўшлиқларни интенсив коррекциялашга қаратилган адаптив қўллаб-қувватланадиган аудиториягача мустақил таълим моделини flipped classroom дизайнида педагогик ёрдамни босқичма-босқич редукциялаш устуворлигида локализациялаш ҳамда амалий топшириқларни диагностик дифференсиация имкониятларига кўра оптималлаштиришга оид таклифлари “Веб иловалар яратиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-ноябрдаги 1460-1669-241b-a58a-f638-4871-3267-рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил таълим фаолиятини бошқариш, ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва индивидуаллаштирилган ўқув траекторияси асосида билимларни ўзлаштиришнинг методик таъминотини бойитишга эришилган;
таълимни рақамли трансформациялаш муҳитида ўқув жараёнининг интеграцион шаклларидан фойдаланиш модели маъруза, амалий машғулот ва мустақил таълимда лойиҳа асосидаги фаолиятларни рақамли платформанинг технологик медиацияси орқали конвергент интеграциялаш ҳамда коллаборатив-рефлексив фаолият натижаларини педагогик контурда функсионал синхронлаштиришга оид таклифлари “Маълумотлар базаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 8517-0969-2536-5757-f0d5-9873-1278-рақамли маълумотномаси). Натижада, маъруза, амалий машғулот ва мустақил таълим шаклларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш ҳамда талабаларнинг ўқув фаолиятини ягона педагогик тизим асосида ташкил этишнинг дидактик таъминотини кенгайтиришга хизмат қилган;
ўқув жараёнининг интеграцион шаклларидан фойдаланиш методикаси диагностик тест натижалари ва ўқув фаоллиги кўрсаткичларини сунъий интеллект тавсиялари билан уйғунлашган ўқув аналитикаси асосида динамик таҳлил қилиш ҳамда олинган маълумотларни педагогик қарорлар қабул қилиш жараёнига трансформациялашни адаптив таъминлашга оид таклиф ва тавсиялари “Маълумотлар базаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 8517-0969-2536-5757-f0d5-9873-1278-рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ўзлаштириш даражаси ва ўқув фаоллиги кўрсаткичларини мониторинг қилиш, индивидуал таълим эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда шу асосда дифференциал ўқитишни ташкил этиш имкониятлари кенгайтирилган;
ўқув жараёнининг интеграцион шакллари талабалар ўзлаштириш жараёнини когнитив-интегратив, фаолиятли-трансфер ва креатив-рефлексив мезонлар асосида бошланғич, репродуктив, продуктив ҳамда трансформатив даражалар бўйича мақбуллаштириш имконини бериши динамик фарқлар таҳлили ҳамда рақамли муҳит модификацияларини интенсив қўллашга оид таклифлари “Информатиканинг назарий асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-мартдаги 9171-1069-c21c-e694-f401-3517-2513-рақамли маълумотномаси). Натижада, ихтисослик модуллари бўйича талабалар учун дифференциал топшириқларни тайёрлашнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.