Sayt test rejimida ishlamoqda

Режаметова Нилуфар Илхамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек халқ чолғулари воситасида болалар ижодкорлигини шакллантириш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.08–Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped236.
Илмий раҳбар: Халилова Шахноза Турғуновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.29.12.2018.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Кадирова  Фатима Рашидовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна,  педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек халқ чолғулари воситасида мактабгача ёшидаги болаларнинг мусиқий ижодкорлигини шакллантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болалар ижодкорлигини шакллантириш дефиницияси (мантиқий-тузилмавий тавсифи) ва мусиқий-ижодий компетенцияларини  ривожлантириш (мотивацион, фаолиятли, рефлексив ва креатив)нинг ташкилий-дидактик шарт-шароитлари ўзбек халқ чолғуларининг  педагогик имкониятларига асосланиб аниқлаштирилган;
ўзбек халқ чолғулари (урма ва торли) воситасида мактабгача  ёшдаги болаларнинг мусиқий-ритмик ҳаракатларини  ривожлантиришга хизмат қилувчи машқлар ва нота намуналари (партитуралари) ёш дифференцацияси (турли товуш  баландликларини англаш, эмоционал сезгирлик, чолғу дастасидаги пардаларнинг аниқ ижро қилиш) тамойили ва креативлик қобилиятларига устуворлик бериш асосида  такомиллаштирилган;
шульверк (мусиқий-саҳна фаолияти турлари) ва эвритмика (мусиқанинг ҳаракат билан алоқаси) технологиялари элементларини синтезлаш асосида предметли-интегратив машғулотлар (мусиқа – театр, мусиқа – нутқ ўстириш, мусиқа – жисмоний ҳаракат)ни ташкил этиш орқали болалар ижодкорлигини шакллантиришнинг  вариатив методик таъминоти такомиллаштирилган;
мактабгача таълим муассасалари мусиқа раҳбарларининг  касбий  компетентлигига қўйиладиган малака талаблари мазмунига ўзбек халқ чолғу воситаларини чалиш билан боғлиқ когнитив-ижодий ва мусиқий-ижро компетенциялари элементларини киритиш асосида мусиқа ходимларининг креативлик, рефлексивлик, ташаббускорликка йўналтирилган шахсий-касбий сифатлари  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек халқ чолғулари воситасида мактабгача ёшдаги болалар ижодкорлигини  шакллантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болалар ижодкорлигини шакллантириш дефиницияси ва мусиқий-ижодий компетенцияларини ривожлантиришга оид таклифлардан «5111100-Мусиқа таълими» бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 январдаги 89-03-419-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида бўлажак мусиқа таълими ўқитувчилари ҳамда мусиқа раҳбарларини касбий тайёргарлиги мазмунига қўйиладиган малака талаблари ва ўқув дастурлари мазмуни бойитилган;
мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг мусиқий-ритмик ҳаракатларини ривожлантириш ҳамда болалар ижодкорлигини шакллантиришнинг ёш даврларига хос индикаторлари (психомотор, эмоционал, интелектуал) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 18 июндаги 1-мҳ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари» мазмунига сингдирилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 03-01/1-401-cон маълумотномаси). Мазкур индикаторлар тизими илк ва мактабгача ёшдаги болаларни бадий-ижодий қобилиятларини (5-соҳа) ривожлантириш соҳаси мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактабгача таълим муассасаларида шульверк ва эвритмика технологиялари элементларини синтезлаш асосидаги предметли-интегратив машғулотларни ташкил этишга оид илмий-методик тавсиялар «O‘zbek xalq cholg‘u asboblarini chalishni o‘rgatish metodikasi» номли ўқув қўлланма  мазмунига сингдирилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 03-01/1-401-cон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма мактабгача таълим муассасаларида мусиқий таълим тарбия  жараёнининг мазмунини ҳамда самарали шакл ва усулларини  такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактабгача таълим муассасалари мусиқа раҳбарларининг  касбий  компетентлигига қўйиладиган малака талаблари мазмунига ўзбек халқ чолғу воситаларини чалиш билан боғлиқ когнитив-ижодий ва мусиқий-ижро компетенциялари элементларини киритиш орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 ноябрдаги 877-сон буйруғи билан тасдиқланган «Мактабгача таълим муассасалари мусиқа раҳбарлари»нинг малакасини ошириш курси мазмуни ҳамда  ўқув-услубий таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 январдаги 89-03-419 сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим муассасалари мусиқа  раҳбарларининг малакасини ошириш курси таълим жараёни мазмуни такомиллаштирилган, мусиқа раҳбарларининг  креатив компетентлиги ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish