Сапаров Мавлонбек Зокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Нутқий муаммолар таҳлилига нейропсихолингвистик ёндашув, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6683.
Илмий раҳбар: Султонова Шохиста Мухаммаджановна, филология фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети,PhD. 03/2025.27.12.Fil.34.02
Расмий оппонентлар: Нурманова Дилфуза Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Акбарова Зуҳра Акмалжоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида нейропсихолингвистиканинг назарий асосларини тизимлаштириш, мия тузилмалари ва нутқий фаолият ўртасидаги функсионал алоқадорликни таҳлил қилиш, шунингдек, нутқий патологияларнинг нейролингвистик ва психолингвистик механизмларини илмий-амалий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нейропсихолингвистика доирасида шаклланган асосий илмий қарашлар ва консептуал ёндашувлар тизимли таҳлил қилиниб, нутқий фаолиятни мия механизмлари билан боғлиқ ҳолда талқин этишга йўналтирилган умумлаштирувчи ёндашув ишлаб чиқилган, бунда нутқ фақат физиологик жараён сифатида эмас, балки тафаккур, психик ҳолат ва лисоний тизимнинг ўзаро боғлиқ яхлит механизми сифатида изоҳланган; мазкур ёндашув асосида нейропсихолингвистиканинг ўзбек тилшунослигига амалий татбиқи чегаралари асосланган;
миянинг лисоний коди ҳамда ички ва ташқи нутқ ўртасидаги функсионал муносабатлар нейролингвистик ва амалий тилшунослик ёндашувлари асосида таҳлил қилиниб, уларнинг нутқий бузилишлар юзага келишидаги ўрни аниқланган ҳамда мазкур жараёнларнинг нейролингвистик модели ишлаб чиқилган;
тил, тафаккур ва хатти-ҳаракат ўртасидаги ўзаро боғлиқлик нейролингвистик меъёр тушунчаси асосида тизимлаштирилиб, нутқий фаолиятни баҳолашнинг лингвистик ва нейрокогнитив мезонлари ишлаб чиқилган; натижада нутқий меъёрни тил тизими, когнитив жараёнлар ҳамда мия фаолиятининг функсионал ҳолати билан интеграллашган ҳолда тавсифлаш учун амалий лингвистик мезонлар тизимлаштирилган;
лингвистик афазия, аграмматизм ва бошқа нутқий патологиялар нутқий бузилишларни нейропсихик кодлаш тизимидаги дисфункция сифатида таҳлил қилиниб, афазик ва аграмматик нутқнинг лингвистик индикаторлари аниқланган; мазкур ёндашув нутқий бузилишлар кузатилган бошланғич синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган тажриба-синов натижалари билан эмпирик жиҳатдан тасдиқланган, шунингдек оиладаги катталар томонидан қўлланиладиган мажбурий икки тиллилик, боланинг таълим тилини танлашдаги асоссиз қарор ва меъёрдан ортиқ рақамли муҳит каби ижтимоий омилларнинг болалардаги нутқий кодни шакллантирувчи нейропсихолингвистик тизимларга салбий таъсири исботланган ҳамда муаммони бартараф этиш бўйича логопедлар, педагоглар ва ота-оналар учун амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нутқий муаммолар таҳлилига нейропсихолингвистик ёндашув тадқиқоти жараёнида олинган назарий таклифлар ва амалий натижалардан:
нейропсихолингвистиканинг замонавий илмий ёндашувлари, нутқий фаолиятнинг бош мия фаолияти билан боғлиқ механизмлари ҳамда нутқ ва психик жараёнларнинг ўзаро алоқадорлигига оид илмий қарашлардан Ўзбекистон ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш маркази фаолиятида ёшлар етакчиларининг коммуникатив компетенциясини ривожлантириш, уларнинг нутқ маданиятини юксалтириш, лидерлик салоҳияти ҳамда психологик барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-семинарлар, тренинглар, методик тавсиялар ва маънавий-маърифий лойиҳаларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш марказининг 2026-йил 7- июл даги 01-03-02-06/56-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар Ўзбекистон ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш маркази томонидан амалга оширилаётган ёшлар етакчиларининг касбий, коммуникатив ва лидерлик компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган дастурлар самарадорлигини оширишга, уларнинг нутқ маданиятини юксалтириш, жамоатчилик билан самарали мулоқот олиб бориш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
миянинг лисоний коди ҳамда ички ва ташқи нутқ ўртасидаги функсионал муносабатлар нейролингвистик ва амалий тилшунослик ёндашувлари асосида таҳлил қилиниб, уларнинг нутқий бузилишлар юзага келишидаги ўрни аниқланганлиги ҳамда мазкур жараёнларнинг нейролингвистик модели ишлаб чиқилганлигига оид хулосаларидан хулосалардан Фарғона давлат университетида бажарилган ALM-202304076-05 сонли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 17-июндаги 04/7057-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот ўзбек тилида яратилган миллий нейропсихолингвистик методларни яратиш, уларнинг ишончлилигини таъминлаш ва ўқиш кўникмалари бузулган болалар учун махсус лингвистик тестларни яратиш ва такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган, бу эса тил ва унинг корпусини тизимли таҳлил қилишга оид назарий қоидалар билан амалий тилшуносликнинг ривожланишига маълум даражада таъсир кўрсатган. Шунингдек, амалий лойиҳа иштрокчиларининг рус ва ўзбек тилларидаги ҳар икки тил замонавий лексикасининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда корпус таҳлили доирасидаги билимлари такомиллаштирилган;
нутқий муаммолар, жумладан лингвистик афазия, аграмматизм ва бошқа нутқий патологиялар мавжуд илмий таснифлар асосида таҳлил қилиниб, афазик ва аграмматик нутқнинг лингвистик индикаторлари аниқланганлиги; мазкур ёндашув нутқий бузилишлар кузатилган бошланғич синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган тажриба-синов натижалари билан эмпирик жиҳатдан тасдиқланган ва нутқий бузилишларни нейропсихик кодлаш тизимидаги дисфункция сифатида талқин қилиш имкони асосланганлигига доир хулоса ва натижалардан Қўқон давлат университетида 2023-2025-йилларда бажарилган “2023 KA 171 Mobility Higher Education students (Erasmus+)” номли грант доирасида самарали ва кенг фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 17-июндаги 131-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа учун тайёрланган материалларнинг таъсирчанлиги, ранг-баранглиги ортган, мазмунан мукаммаллашуви таъминланган.