Ўрмонова Мафтунахон Фарходжон-қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги неологизмларнинг сотсиолингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/Fil6303.
Илмий раҳбар: Ганиева Шодия Азизовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05.
Расмий оппонентлар: Саримсоқов Хуршид Абдумаликович, филология фанлари доктори (DSc), дотсент; Қўзиев Умиджон Яндашалиевич, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги неологизмларнинг тил луғат таркиби ривожидаги аҳамиятини ёритиш, шунингдек, уларнинг қўлланишига таъсир этувчи сотсиолингвокутурологик омилларни чоғиштирма ёндашув асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларининг тараққиёти натижасида неологизмларнинг шаклланишига таъсир этувчи лингвистик тежамкорлик, номлаш зарурати ва нутқ бирликларининг маҳсулдорлиги каби интралингвистик ҳамда янги реалияларнинг пайдо бўлиши, илмий-технологик тараққиёт, глобаллашув, ижтимоий тармоқлар ривожи сингари экстралингвистик омиллар аниқланиб, уларнинг янги сўзлар ҳосил бўлиш жараёнидаги аҳамияти очиб берилган;
чоғиштирилаётган тиллардаги амалда фаол қўлланилаётган, бироқ ҳозиргача лексикографик жиҳатдан тавсифланмаган 120 га яқин неологизмларнинг тилда янги яратилган сўз, мавжуд сўзнинг янги маъно ифодалаши, бошқа тиллардан сўз ўзлаштириш усуллари ҳамда уларнинг семантик-структур хусусиятлари диахроник ёндашув орқали асослаб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги илм-фан ва технология, интернет ва ижтимоий тармоқлар, иқтисодий ва сиёсий жараёнлар, спорт ва саломатлик, шунингдек, экология ва барқарор ривожланиш соҳаларига оид неологизмларнинг сотсиал белгилари жамият тараққиётидаги ижтимоий жараёнлар билан неологизм ҳодисаси ўртасидаги муносабат асосида далилланган;
неологизмларнинг миллий-маданий омиллар билан боғлиқ ҳолда шаклланиши ҳамда уларнинг тилда намоён бўлиш жараёнлари гастрономик дискурс, адабиёт ва санъат, байрам ва урф-одатлар, кийим-кечак номлари сингари сўзларнинг лингвокултурологик хусусиятлари, инглиз ва ўзбек маданий соҳаларига оид лисоний бирликлар таҳлили асосида тизимли равишда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги неологизмларнинг сотсиолингвокултурологик тадқиқи асосида олинган натижалар қуйидаги лойиҳа ва ишларда жорийланган:
инглиз ва ўзбек тилларининг тараққиёти натижасида неологизмларнинг шаклланишига таъсир этувчи лингвистик тежамкорлик, номлаш зарурати ва нутқ бирликларининг маҳсулдорлиги каби интралингвистик ҳамда янги реалияларнинг пайдо бўлиши, илмий-технологик тараққиёт, глобаллашув, ижтимоий тармоқлар ривожи сингари экстралингвистик омиллар аниқланиб, уларнинг янги сўзлар ҳосил бўлиш жараёнидаги аҳамияти очиб берилгани, шунингдек, чоғиштирилаётган тиллардаги амалда фаол қўлланилаётган, бироқ ҳозиргача лексикографик жиҳатдан тавсифланмаган 120 га яқин неологизмларнинг тилда янги яратилган сўз, мавжуд сўзнинг янги маъно ифодалаши, бошқа тиллардан сўз ўзлаштириш усуллари ҳамда уларнинг семантик-структур хусусиятлари диахроник ёндашув орқали асослаб берилганига доир илмий натижа ва хулосаларидан 2022-2024-йилларда амалга оширилган “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги F3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-франсузча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилди. (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 5-июндаги 1/04-246-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация материаллари лойиҳа доирасида яратилган ўқув луғатларининг илмий-назарий қарашлар асосида мисоллар билан такомиллашувига хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги илм-фан ва технология, интернет ва ижтимоий тармоқлар, иқтисодий ва сиёсий жараёнлар, спорт ва саломатлик, шунингдек, экология ва барқарор ривожланиш соҳаларига оид неологизмларнинг сотсиал белгилари жамият тараққиётидаги ижтимоий жараёнлар билан неологизм ҳодисаси ўртасидаги муносабат асосида далилланганлиги тўғрисидаги илмий натижа ва хулосаларидан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонасининг 2023-2025-йилларда фаолият олиб борган “Mindonobod Satellite Access Microscholarship Program” С-UZ800-21-ГР-3126 халқаро амалий лойиҳаси доирасида самарали фойдаланилди. (Фарғона тумани халқ таълими бўлими 62-ўрта таълим мактабининг 2025-йил 6-июндаги 9-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа материаллари мукаммаллаштирилган ва илмий-амалий далиллар билан бойитилган;
неологизмларнинг миллий-маданий омиллар билан боғлиқ ҳолда шаклланиши ҳамда уларнинг тилда намоён бўлиш жараёнлари гастрономик дискурс, адабиёт ва санъат, байрам ва урф-одатлар, кийим-кечак номлари сингари сўзларнинг лингвокултурологик хусусиятлари, инглиз ва ўзбек маданий соҳаларига оид лисоний бирликлар таҳлили асосида тизимли равишда исботлангани ҳақидаги маълумотлари ва илмий хулосаларидан 2024-2025-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган ва мазкур эшиттиришларда бериб ўтилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 6-июндаги 26-36-999-сонли маълумотномаси). Натижада, телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни чуқурлашган ҳамда илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.