Хабибуллаева Маҳлиё Талаб қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий асарларда рангтасвир воситаларининг лексик-семантик тадқиқи” (Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” ва Эрнест Ҳемингуейнинг “Чол ва денгиз” асарлари мисолида), 10.00.06 Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Fil7248.
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Турсунов Акмал Ҳамиджонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Парпибаев Ботирали Рахимжон ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий асарларда, хусусан, Ў.Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” ва Э.Ҳемингуейнинг “Чол ва денгиз” асарларида рангтасвир воситаларининг лексик-семантик хусусиятларини қиёсий аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий матнлардаги ранг воситалари декоратив элементлар сифатида эмас, балки матн тузишнинг структуравий ва функционал механизмини ташкил этувчи мустақил семантик ва эстетик бирликлар сифатида ишлаши кўрсатилиб, асарнинг ғоявий ва бадиий мазмунини шакллантиришда ранг лексикасининг тизимли роли асосланган;
қиёсланаётган асарлардаги ранг бирликларининг стилистик функциялари ва ранг динамикаси аниқланиб, ранг белгилашлари мажозий тизимни яратишга, ҳиссий тарангликни етказишга ва таҳлил қилинган ҳар бир матнда ҳикоя майдонини ташкил этишга қандай ҳисса қўшиши аниқланган;
Ўткир Ҳошимов ва Эрнест Ҳемингуейнинг индивидуал услубларини ташкил этувчи рангтасвирларининг функсионал ва стилистик хусусиятлари аниқланиб, муаллифларнинг рангни бадиий восита сифатида ишлатиш техникаси тизимлаштирилди ва уларнинг ҳар бир ёзувчининг ўзига хос эстетик услубини шакллантиришдаги роли асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида ранг воситаларининг контекстуал-семантик қўлланилишининг универсал ва миллий-маданий қонуниятлари, ранг белгилашнинг ҳам универсал, ҳам маданий жиҳатдан ўзига хос коннотациялари асосидаги когнитив-прагматик механизмлари аниқланган;
рангтасвир воситаларининг модал-семиотик тасниф модели ишлаб чиқилди: икки муаллиф матнида визуал, аудиал, тактил ва кинетик модалитетларнинг ранг билан интеграциялашуви даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек ва инглиз тилларидаги бадиий асарларда рангтасвир воситаларининг лексик-семантик тадқиқи (Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” ва Эрнест Ҳемингуейнинг “Чол ва денгиз” асарлари мисолида)” мавзусида олиб борилган тадқиқот асосида:
тадқиқотнинг натижалари ва материалларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат техник дастурлар доирасидаги 2022–2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси - ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” бўйича инновацион лойиҳа доирасида тадқиқотнинг бир қатор илмий натижаларидан фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 17-февралдаги № 04/1-171-сонли маълумотномаси). Натижада, рангтасвир воситаларининг бадиий матнда мазмун ифодалашдаги функсионал ўрнига оид илмий маълумотлар дастурий воситанинг семантик базасини бойитишга хизмат қилган, бадиий матнларни автоматик таҳлил қилишда ранг номларининг семантик таснифи ҳамда уларнинг контекстуал маъноларини аниқлаш имконияти кенгайган;
тадқиқотнинг илмий натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси “Ўзбекистон 24” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурларнинг 2024–2025-йиллардаги сонлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-ноябрдаги № 05-09-1774-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур дастурларда тадқиқотда акс этган рангтасвир воситаларининг бадиий матндаги лексик-семантик хусусиятлари, уларнинг миллий-маданий ва эстетик талқиндаги ўрни, шунингдек, Ўткир Ҳошимов ҳамда Эрнест Ҳемингуей асарларида ранг образларининг маъно ва рамзий қатламларини таҳлил қилиш орқали инсон руҳий ҳолати ва ижтимоий муҳитнинг ифодаланиши ҳақидаги илмий қарашлар телетамошабинларга таҳлилий тарзда етказилган. Натижада мазкур дастурларнинг илмий-оммабоплиги таъминланиб, кенг томошабинлар оммасининг, хусусан, ёш авлоднинг бадиий-эстетик тафаккури бойитилган;
тадқиқотнинг илмий натижалари ва методологик хулосаларидан Навоий давлат университети (собиқ Навдпи) томонидан Европа Иттифоқи молиялаштирган Эрасмус+ КА 171 “Programme Erasmus + Staff and student mobility” номли халқаро лойиҳа доирасида халқаро илмий ҳамкорлик ва педагогик инновацияларни ривожлантиришда фойдаланилган. (Навоий давлат университетининг 2026-йил 4-апрелдаги № 88-87-2362/06-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда келтирилган рангтасвир воситаларининг фақат декоратив унсур эмас, балки матннинг семантик, эстетик ва ғоявий қатламларини шакллантирувчи, сюжет динамикасини бошқарувчи марказий структура эканлиги ҳақидаги хулосалар лойиҳанинг инновацион, қиёсий ва интеркултурал методологиясини ҳамда янги ўқув курсларининг назарий пойдеворини бойитишга хизмат қилган.