Рузиева Дилфуза Салимбоевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интеллектуал роман спетсификаси ва абадият консепсияси (Оскар Уайлд ва Исажон Султон романлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil1381.
Илмий раҳбар: Холмуратов Абдухамид, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Адизова Ободон Истамовна, филология фанлари доктори, профессор; Кадирова Наргиза Ариповна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оскар Уайлд ва Исажон Султон романлари мисолида интеллектуал роман спетсификаси ва абадият консепсиясини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек адабиётида интеллектуал роман спетсификаси асарда мифологик ва бадиий тафаккур синтезининг инъикоси, бадиий образ ва услуб, тарихий контекст ва фалсафий-ижтимоий ғоявийлик муаммоси, муаллифнинг ижтимоий борлиққа муносабати кабиларнинг мазмунга мутаносиблигида намоён бўлиши аниқланган;
интеллектуал романлардаги тарихийлик, тарихий контекст, миллий-маънавий муҳит тасвири “Дориан Грейнинг портрети”да буржуазия авж олган XIX аср Европа муҳити тарихий жараёнлари орқали акс этган бўлсада, “Боқий дарбадар”да Шарқ, унинг олис мозийси, Шарқ ва Ғарб ижтимоий-сиёсий макони замонидаги муносабатлар ривожида ифодаланиши исботланган;
Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романида абадият консепсияси ва ғоявий пафоснинг аниқ ва таъсирчан бўлишида магик (мўжизали) модерн, постмодерн, дидактика, фолклоризм, онг оқими, маърифийлик, исломий ва тасаввуфий маърифат, рамзийлик услублари, яъни миллий менталитет ва Ғарб адабий йўналишлари синтезининг интеграцияси устуворлиги далилланган;
бадиий хронотоп “Дориан Грейнинг портрети”да Европа буржуазия муҳити ҳамда Англия ва Францияга тегишли макон-замон йўналишида намоён бўлса, “Боқий дарбадар”да хронотоп қамрови макон ва замон алоқадорлиги, воқеалар ривожи, ғоявий пафоснинг нисбатан кенглиги, салмоқдорлиги билан белгиланганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оскар Уайлд ва Исажон Султон романлари мисолида интеллектуал роман спетсификасини ва абадият консепсиясини тадқиқ этиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек адабиётида интеллектуал роман спетсификасининг романда мифологик ва бадиий тафаккур синтезининг инъикоси, бадиий образ ва услуб, тарихий контекст ва фалсафий-ижтимоий ғоявийлик муаммоси, муаллифнинг ижтимоий борлиққа муносабати кабиларнинг мазмунга мутаносиблигида намоён бўлишига оид назарий хулоса ва натижалардан Андижон давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-F1-18 “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 18-октябрдаги №39-08-2227-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек адабиётида интеллектуал роман спетсификаси масалалари тадқиқи миллат менталитети ва маданиятини шакллантириш методологиясини ишлаб чиқишга доир қарашларни мукаммаллаштиришга хизмат қилган;
интеллектуал романлардаги тарихийлик, тарихий контекст, миллий-маънавий муҳит тасвири “Дориан Грейнинг портрети”да буржуазия авж олган XIX аср Европа муҳити тарихий жараёнларини акс эттирса, “Боқий дарбадар”да Шарқ, унинг олис мозийси, Шарқ ва Ғарб ижтимоий-сиёсий макону замонидаги муносабатлар ривожида ифодаланишига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ERR-1-2015-УК-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+ CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 6-ноябрдаги № 1035/02-сон маълумотномаси). Натижада интеллектуал роман миллий адабиётшуносликда адабий-фалсафий ҳамда илмий ҳодиса сифатида тавсифланган ва унинг спетсифик хусусиятлари белгиланиб, жанр генезисининг ўзига хослиги ғарб ва ўзбек адабиёти намуналари материалида ёритилган;
Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романида абадият консепсияси, ғоявий пафоснинг аниқ ва таъсирчан бўлишида магик (мўжизали) модерн, постмодерн, дидактика, фолклоризм, онг оқими, маърифийлик, исломий ва тасаввуфий маърифат, рамзийлик услублари, яъни миллий менталитет ва Ғарб адабий йўналишлари синтезининг интеграциясида намоён бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Тил - миллат кўзгуси”, “Ассалом, Бухоро”, “Адабий муҳит”, “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асарларнинг асраганлари” кўрсатувлари, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радио эшитиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил
14-апрелдаги №01-09-97-сон маълумотномаси). Натижада интеллектуал роман ва ижтимоий-тарихий муҳит, интеллектуал роман ва муаллифларнинг ижтимоий борлиққа муносабати муаммоларини икки роман мисолида кўрсатиб бериш орқали телекўрсатувлар мазмундорлиги, мавзуий ранг-баранглигининг бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish