Валиева Мухайё Салимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва рус тилларидаги мақолларнинг лингвокогнитив ва лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil6787.
Илмий раҳбар: Усманов Фархад Фахриддинович, филология фанлари доктори (DsC), дотсент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Собирова Зилола Маҳмудовна, филология фанлари доктори, дотсент; Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва рус тилларидаги мақолларни лингвокогнитив ва лингвомаданий нуқтаи назардан чоғиштириш, шу асосда мақолларнинг миллий ва маданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва рус тилларидаги мақолларнинг ички консептуал тузилиши зидлик, метафорик ва символик фреймларнинг ўзаро уйғунлиги орқали воқеланиши ҳамда мазкур фреймлар паремиологик бирликларнинг мазмуний яхлитлиги, образлилиги ва прагматик таъсирчанлигини таъминловчи асосий когнитив механизм эканлиги асосланган;
мақолларни фрейм ва ссенарий модели асосида талқин қилиш паремиологик бирликларда статик билим ва динамик воқеликнинг ўзаро уйғунлашган ҳолда намоён бўлишини изоҳлаш имконини бериши ҳамда фрейм билимлар тизимини, ссенарий эса мазкур билимларнинг коммуникатив воқеланиш кетма-кетлигини ифодаловчи ўзаро боғлиқ когнитив структуралар эканлиги далилланган;
ўзбек ва рус мақолларида намоён бўладиган персонал, зооморф, биоморф, фитоморф, озиқ-овқат, ранг-тус ва миқдорий маданий кодлар халқнинг тарихий тажрибаси, қадриятлар тизими ва миллий тафаккурини вербал шаклда моделлаштирувчи лингвомаданий воситалар экани ҳамда улар паремиологик бирликларнинг миллий ўзига хослигини белгиловчи асосий омиллардан бири эканлиги очиб берилган;
ўзбек ва рус тилларидаги паремиологик бирликларнинг семантик, консептуал ва маданий қатламларини комплекс тавсифлаш модели ишлаб чиқилиб, мазкур модел қардош бўлмаган тилларнинг паремиологик фондини контрастив тадқиқ этиш ҳамда лингвомаданий тавсифлашнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус тилларида паремия, мақолларнинг тадқиқи бўйича эришилган хулосалар асосида:
мақолларни фрейм ва ссенарий модели асосида талқин қилиш паремиологик бирликларда статик билим ва динамик воқеликнинг ўзаро уйғунлашган ҳолда намоён бўлишини изоҳлаш имконини бериши ҳамда фрейм билимлар тизимини, ссенарий эса мазкур билимларнинг коммуникатив воқеланиш кетма-кетлигини ифодаловчи ўзаро боғлиқ когнитив структуралар эканлиги тўғрисидаги мулоҳазалардан ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2024-йил 23-августдаги 346/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида функсионал сўз ясалиши ҳодисаларини лингвокогнитив ёндашув асосида изоҳлашнинг назарий-методологик имкониятлари кенгайиб, тил бирликларининг семантик ва консептуал хусусиятларини комплекс тадқиқ этишнинг илмий асослари мустаҳкамланган;
ўзбек ва рус мақолларида намоён бўладиган персонал, зооморф, биоморф, фитоморф, озиқ-овқат, ранг-тус ва миқдорий маданий кодлар халқнинг тарихий тажрибаси, қадриятлар тизими ва миллий тафаккурини вербал шаклда моделлаштирувчи лингвомаданий воситалар экани ҳамда улар паремиологик бирликларнинг миллий ўзига хослигини белгиловчи асосий омиллардан бири эканлиги ҳақидаги мулоҳазаларидан ФА-A1-G007 рақамли амалий лойиҳани амалга оширишда қўлланган. Лойиҳа мавзуси: “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида”. (Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 23-августдаги 345/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ нақл-мақолларининг лингвомаданий тавсифини яратишда маданий кодлар асосидаги таҳлил методикасини қўллаш имкониятлари кенгайтирилиб, паремиологик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятларини аниқлаш ва тавсифлашнинг илмий-амалий асослари такомиллаштирилган;
ўзбек ва рус тилларидаги паремиологик бирликларнинг семантик, консептуал ва маданий қатламларини комплекс тавсифлаш учун ишлаб чиқилган модели ва унинг амалий аҳамияти ҳақидаги хулосаларлардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида “Адабий жараён”, “Миллат ва маънавият”, “Сўз сеҳри”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 26-мартдаги 05-09-373-сон маълумотномаси). Натижада дастурларнинг сермазмун бўлишига ва уларнинг маънавий-маърифий мазмун билан бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish