Ҳазратқулова Эзоза Исмат қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мутахассисларга психолингвистика асосида инглиз тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш (Психология йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped12991.
Илмий раҳбар: Хафизова Машҳура Аминовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
    Расмий оппонентлар: Нурмуратов Анвар Яхшибоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); Мураткасимова Камола Шухратовна, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мутахассисларда психолингвистика асосида инглиз тилини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилини ўқитишнинг психолингвистик ёндашувлари когнитив, мотивацион ва эмоционал омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда уларнинг тил материалини идрок этиш, хотирада сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларига таъсири асосида такомиллаштирилиб, мазкур жараёнлар психология йўналишидаги талабаларнинг касбий нутқий фаолияти билан уйғунлаштирилган;
аудитория ва мустақил таълимда инглиз тилини ўзлаштириш имкониятлари онгли идрок этиш, мустақил қайта ишлаш, касбий вазиятда қўллаш ва ўз-ўзини назорат қилиш фаолиятларини изчил ривожлантиришга йўналтирилган психолингвистик топшириқлар тизимини ўқув жараёнига интеграциялаш асосида кенгайтирилган;
инглиз тилини касбий йўналтирилган ўзлаштириш самарадорлиги психолингвистик ёндашувларни CLIL, арт-терапия, эмоционал техникалар ва интерактив машқлар билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилиб, “мавзули диалоглар”, “ранглар билан ифодалаш”, “арт билан моделлаштириш”, “ҳиссий тасаввурлар” ва “визуализация” каби амалий техникалар тизимлаштирилган;
бўлажак мутахассисларга инглиз тилини ўқитиш методикаси модели идрок этиш → қайта ишлаш → мустаҳкамлаш → коммуникатив қўллаш кетма-кетлиги ҳамда талабаларнинг когнитив, мотивацион ва эмоционал хусусиятларини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилиб, унда шахсга йўналтирилган мустақил таълимнинг психолингвистик механизмлари методик жиҳатдан таъминланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. аудитория ва мустақил таълимда инглиз тилини ўзлаштириш имкониятлари онгли идрок этиш, мустақил қайта ишлаш, касбий вазиятда қўллаш ва ўз-ўзини назорат қилиш фаолиятларини изчил ривожлантиришга йўналтирилган психолингвистик топшириқлар тизимини ўқув жараёнига интеграциялаш асосида кенгайтирилганлиги ҳақидаги методик тавсиялар “Хорижий тил” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октабрдаги 387-сон буйруқ, 956-364 гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг тил материалларини идрок этиши, қайта ишлаши, мустақил ўзлаштириши ҳамда амалий нутқий фаолиятда қўллашига йўналтирилган таълим жараёнини ташкил этиш имкониятлари кенгайтирилган;
инглиз тилини ўқитишнинг психолингвистик ёндашувлари когнитив, мотивацион ва эмоционал омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда уларнинг тил материалини идрок этиш, хотирада сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларига таъсири асосида такомиллаштирилиб, мазкур жараёнлар психология йўналишидаги талабаларнинг касбий нутқий фаолияти билан уйғунлаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот режасининг ОТ-F1-049 рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги илмий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2026-йил 13-мартдаги 03-172-163-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини ўқитиш жараёнида психолингвистик омилларни ҳисобга олиш ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этишнинг назарий-методик имкониятлари кенгайтирилган;
чет тилини ўзлаштириш жараёнларини оптималлаштиришда CLIL технологияси (“контент ва тилни интеграциялаш”, “мавзули диалоглар”), арт-терапия элементлари (“ранглар билан ифодалаш”, “арт билан моделлаштириш”), эмоционал техникалар (“ҳиссий тасаввурлар”, “визуализация”) ҳамда интерактив психолингвистик машқларни қўллашга оид ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Хорижий тил” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, 2025-йил 7-октабр, 387-сон буйруқ, №956-364 гувоҳнома). Натижада инглиз тилини ўзлаштириш жараёнида психолингвистик ёндашувларга асосланган инновацион методлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак мутахассисларга инглиз тилини ўқитиш методикаси модели идрок этиш → қайта ишлаш → мустаҳкамлаш → коммуникатив қўллаш кетма-кетлиги ҳамда талабаларнинг когнитив, мотивацион ва эмоционал хусусиятларини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилиб, унда шахсга йўналтирилган мустақил таълимнинг психолингвистик механизмлари методик жиҳатдан таъминланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Foreign languages club” илмий-оммабоп кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 4-июндаги 02-09-1072-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини психолингвистик ёндашув асосида ўқитиш моделининг назарий ва амалий жиҳатлари кенг ёритилиб, инглиз тилини ўқитишда психолингвистик омилларнинг аҳамияти тўғрисидаги билимларни оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish