Комолова Иқбол Адҳам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич таълимда сунъий интеллект ёрдамида топшириққа асосланган коммуникатив ўқитиш технологиясидан фойдаланиш методикаси (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10170.
Илмий раҳбар: Базаров Зокир Мехриқулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Норматова Нуржамол Норматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент; Нарзиқулова Дилноза Хошимжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълимда сунъий интеллект ёрдамида топшириққа асосланган коммуникатив ўқитиш технологиясидан фойдаланиш методикаси орқали ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилидаги коммуникатив компетенциясини ривожлантиришда индивидуал таълим эҳтиёжларини сунъий интеллект орқали аниқлаш ва таҳлил қилиш асосида топшириқларни автоматик мослаштирувчи AI-TBLT методик модели ишлаб чиқилиб, унинг топшириқларни ўқувчининг эҳтиёжига мос равишда танлаш, мураккаблигини ўзгартириш ва индивидуаллаштириш имконияти илмий жиҳатдан асосланган;
бошланғич таълимда инглиз тилини ўқитишда реал коммуникатив муҳитни яратиш ва оғзаки мулоқот амалиётини кенгайтиришга хизмат қилувчи сунъий интеллект асосидаги виртуал суҳбатдош ҳамда нутқни автоматик таҳлил қилиш имкониятларига эга “AI-TBLT KIDS” мобил иловаси ишлаб чиқилиб, унинг ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш ва гапириш кўникмаларини мустақил мулоқот асосида ривожлантириш методик таъминоти такомиллаштирилган;
инглиз тили машғулотларида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини баҳолашда сунъий интеллект асосида нутқий фаолият натижаларини комплекс таҳлил қилувчи, индивидуал ривожланиш траекториясини аниқловчи ва форматив баҳолашни автоматлаштирувчи СИ-диагностик мониторинг ва баҳолаш тизими ишлаб чиқилиб, унда баҳолаш натижаларини реал вақт режимида таҳлил қилиш, ривожланиш динамикасини аниқлаш ва кейинги таълим топшириқларини шу натижаларга мувофиқ белгилаш механизмлари такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда инглиз тилини ўқитишнинг сунъий интеллект, топшириққа асосланган коммуникатив ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар интеграциясига асосланган структуравий-функсионал методик тизими такомиллаштирилиб, унда ўқувчининг ўзлаштириш ҳолатини сунъий интеллект орқали аниқлаш, аниқланган натижаларга мувофиқ топшириқлар мазмуни ва мураккаблигини мослаштириш ҳамда кейинги ўқитиш жараёнини индивидуал натижалар асосида коррекциялаш механизми илмий жиҳатдан асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бошланғич таълимда сунъий интеллект ёрдамида топшириққа асосланган коммуникатив ўқитиш технологиясидан фойдаланиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилидаги коммуникатив компетенциясини ривожлантиришда топшириққа асосланган коммуникатив ўқитиш технологияларининг индивидуал таълим эҳтиёжларига мослашувчанлиги етарли даражада таъминланмаганлиги сабабли ўқувчиларнинг лингвистик тайёргарлиги, коммуникатив фаоллиги, когнитив ривожланиш даражаси, ўқув мотивацияси ва топшириқларни бажариш натижаларини сунъий интеллект алгоритмлари орқали таҳлил қилиш асосида топшириқларни автоматик дифференциаллаштириш, индивидуаллаштириш ва адаптив бошқаришни назарда тутувчи AI-TBLT (Artificial Intelligence-Based Task-Based Лангуаге Teaching) методик модели ишлаб чиқилди ва унинг коммуникатив компетенцияни ривожлантириш самарадорлигини оширишдаги педагогик-дидактик имкониятлари илмий жиҳатдан асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2024-2025-йиллар давомида бажарилган АЛ-662204339-сонли “Мактаб ўқувчиларидаги иқтидорни ва касбий қизиқишни онлайн аниқлашга қаратилган психодиагностик дастурий таъминотни яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада қўлланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 11-декабрдаги № 04/11-29627-сонли маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларининг ёзма нутқ компетенциясини ривожлантиришда педагогик диагностиканинг лингводидактик, лингвопсихологик ва баҳолаш мезонларини интегратив ёндашув асосида бирлаштиришга эришилган;
бошланғич таълимда инглиз тилини ўқитишда аутентик коммуникатив муҳитнинг чекланганлиги, ўқувчиларнинг реал мулоқот тажрибасининг етарли эмаслиги ҳамда оғзаки нутқ амалиётининг камлиги муаммоларини бартараф этиш мақсадида сунъий интеллект асосидаги виртуал суҳбатдошлар, нутқни автоматик таниш ва таҳлил қилиш технологиялари, промпт-генерация модуллари, адаптив топшириқлар тизими ҳамда реал вақт режимидаги тескари алоқани ўзида мужассамлаштирган коммуникатив-топшириқли “AI TBLT KIDS” мобил иловаси ишлаб чиқилиб, унинг тинглаб тушуниш ва гапириш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик таъминоти, дидактик механизмлари ва қўллаш алгоритмлари такомиллаштирилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2023-2024-йиллар амалга оширилган IL662204405-рақамли “Экспериментал фонетик лаборатория яратиш (хорижий тил мисолида)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилди (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 16-июн 2026-йилдаги 11-25/463-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда сунъий интеллект ёрдамида топшириққа асосланган коммуникатив ўқитиш технологиясидан фойдаланиш методикасини ривожлантиришга қаратилган педагогик модел, унинг таркибий компонентлари, амалга ошириш босқичлари ҳамда самарадорликни баҳолаш мезонлари лойиҳа доирасида яратилаётган инновацион таълим муҳитини такомиллаштиришда методик асос сифатида қўлланилди;
сунъий интеллект технологиялари, топшириққа асосланган коммуникатив ўқитиш, шахсга йўналтирилган таълим, адаптив педагогика ва рақамли дидактика тамойилларининг ўзаро интеграциясига асосланган бошланғич синфларда инглиз тилини ўқитишнинг структуравий-функсионал методик тизими такомиллаштирилиб, унда мотивацион-мақсадли, диагностик, мазмуний, технологик, коммуникатив-фаолиятли, мониторинг-баҳолаш ва refleksiv-korreksion компонентлар ўртасидаги узвий боғлиқлик механизмлари аниқлаштирилди ҳамда мазкур тизимнинг ўқувчиларнинг коммуникатив компетенцияси, мустақил таълим фаолияти ва рақамли саводхонлигини ривожлантиришга таъсир этувчи педагогик шарт-шароитлари илмий асослаб берилганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали”нинг “Радиоинтервю” эшиттиришининг навбатдаги сони ссенариясини тайёрлашда фойдаланилган. (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 14-апрелдаги 01-07/126-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини кўникма ва малакаларини сунъий интеллект асосида тайёрланган топшириқлар орқали янада ривожлантириш ва улардан дарсларда самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали очиб берилган хулосалар “Самарқанд вилояти телерадиоканали” давлат таълим муассасасининг илмий-ижодий фаолиятини такомиллаштириш, ёшлар маънавиятини шакллантириш ва тарбиялашда ҳамда асосий чора-тадбирларни амалга оширишда маълум даражада манба бўлиб хизмат қилади;
сунъий интеллект технологиялари, топшириққа асосланган коммуникатив ўқитиш, шахсга йўналтирилган таълим, адаптив педагогика ва рақамли дидактика тамойилларининг ўзаро интеграциясига асосланган бошланғич синфларда инглиз тилини ўқитишнинг структуравий-функсионал методик тизими такомиллаштирилиб, унда мотивацион-мақсадли, диагностик, мазмуний, технологик, коммуникатив-фаолиятли, мониторинг-баҳолаш ва refleksiv-korreksion компонентлар ўртасидаги узвий боғлиқлик механизмлари аниқлаштирилди, ҳамда мазкур тизимнинг ўқувчиларнинг коммуникатив компетенцияси, мустақил таълим фаолияти ва рақамли саводхонлигини ривожлантиришга таъсир этувчи педагогик шарт-шароитлари илмий асослаб берилганлиги “Contemporary Аппроач оф pedagogical mastery” номли дарслиги нашр этилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат иниверситетининг 4-июн 2026-йилдаги 11-сонли қарори). Натижада, мазкур дарсликни яратиш жараёнида СИ га асосланган таълим муҳитига мос ўқув топшириларини ишлаб чиқишга оид назарий ва амалий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish