Ҳотамова Дилдора Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамлаштириш воситасида бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятга тайёрлаш технологиялари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6232.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, Dsc01/2025.27.12.Ped13.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашева Дилором Нигматовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Рақамлаштириш воситасида бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятга тайёрлаш бўйича илмий-методик тавсиялар яратиш ва амалиётга татбиқ этиш иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятга тайёрлашнинг касбий вазиятларни виртуал муҳитда моделлаштириш, амалий топшириқларни индивидуал тайёргарликка мослаштириш ва методик хатоларни тезкор қайта алоқа орқали тузатиш имкониятлари рақамли кўникмаларни дарсни ташкил этиш тажрибаси билан уйғунлаштириш эҳтиёжига кўра, анъанавий манбалар ҳамда виртуал борлиқ, масофавий таълим ва ўқитишни бошқариш тизимларига (LMS) асосланган электрон ресурсларни фан мазмунига интеграциялаш ва мобил ҳамда веб-иловалар воситасида қўллаш асосида аниқлаштирилган;
рақамлаштириш воситасида бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятга тайёрлашда интегратив (онлайн ва офлайн) ўқитиш мазмуни мустақил ўзлаштирилган билимларни аудиториядаги амалий фаолиятга татбиқ этиш эҳтиёжига кўра, ишлаб чиқилган электрон таълим платформасидаги назарий материалларни гуруҳий машқлар, дарс ишланмаларини тайёрлаш ва ўз-ўзини назорат қилиш топшириқлари билан мазмунан боғлаш асосида такомиллаштирилган;
рақамлаштириш воситасида бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятга тайёрлаш модели тайёр ресурслардан фойдаланишдан мустақил контент яратиш ва унинг сифатини баҳолашга изчил ўтишни таъминлаш зарурати туфайли, мақсадли, фаолиятли ва натижадорлик блокларида педагогик диагностика, электрон ресурсларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда амалий қиёслаш методларини тайёргарлик босқичларининг вазифаларига мувофиқ қўллаш асосида такомиллаштирилган;
рақамлаштириш воситасида бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятга тайёрлаш самарадорлигининг ошганлиги касбий сифатларнинг амалий топшириқларни бажаришда намоён бўлишини аниқлаш эҳтиёжига кўра, муаммога ижодий ечим топиш, жамоада ишлаш ва таҳлилий фикрлаш кўрсаткичларини мослашувчанлик, мулоқотчанлик, ахборот билан ишлаш ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш хусусиятлари билан уйғунлаштирувчи баҳолаш мезонлари бўйича олинган натижалар асосида далилланган.
VI. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни рақамлаштириш воситасида педагогик фаолиятга тайёрлаш технологиялари бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятга тайёрлашнинг касбий вазиятларни виртуал муҳитда моделлаштириш, амалий топшириқларни индивидуал тайёргарликка мослаштириш ва методик хатоларни тезкор қайта алоқа орқали тузатиш имкониятларини рақамли кўникмаларни дарсни ташкил этиш тажрибаси билан уйғунлаштириш эҳтиёжидан келиб чиқиб, анъанавий манбалар ҳамда виртуал борлиқ, масофавий таълим ва ўқитишни бошқариш тизимларига (LMS) асосланган электрон ресурсларни фан мазмунига интеграциялаш ва мобил ҳамда веб-иловалар воситасида қўллаш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар таълим жараёнига татбиқ этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 23-февралдаги 02/01-01-11-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий вазиятларда рақамли воситалардан фойдаланиш, дарсни ташкил этиш ва йўл қўйилган методик хатоларни тузатиш кўникмалари ривожланган;
рақамлаштириш воситасида бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятга тайёрлашда интегратив (онлайн ва офлайн) ўқитиш мазмунини мустақил ўзлаштирилган билимларни аудиториядаги амалий фаолиятга татбиқ этиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган электрон таълим платформасидаги назарий материалларни гуруҳий машқлар, дарс ишланмаларини тайёрлаш ва ўз-ўзини назорат қилиш топшириқлари билан мазмунан боғлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги ОТ-F1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 20-октабрдаги 01-11-05/6488-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил ўзлаштирган назарий билимларини дарс ишланмаларини тайёрлаш ва гуруҳий амалий топшириқларни бажаришда қўллаш ҳамда ўз фаолиятини назорат қилиш кўникмалари ривожланган;
рақамлаштириш воситасида бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятга тайёрлаш моделини тайёр ресурслардан фойдаланишдан мустақил контент яратиш ва унинг сифатини баҳолашга изчил ўтишни таъминлаш заруратидан келиб чиқиб, мақсадли, фаолиятли ва натижадорлик блокларида педагогик диагностика, электрон ресурсларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда амалий қиёслаш методларини тайёргарлик босқичлари вазифаларига мувофиқ қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг электрон таълим ресурсларини таҳлил қилиш, ўқув мақсадига мос рақамли контентни мустақил яратиш ва унинг сифатини баҳолашга тайёргарлиги ошган;
рақамлаштириш воситасида бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятга тайёрлаш самарадорлиги ошганлигини касбий сифатларнинг амалий топшириқларни бажаришда намоён бўлишини аниқлаш эҳтиёжидан келиб чиқиб, муаммога ижодий ечим топиш, жамоада ишлаш ва таҳлилий фикрлаш кўрсаткичларини мослашувчанлик, мулоқотчанлик, ахборот билан ишлаш ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш хусусиятлари билан уйғунлаштирувчи баҳолаш мезонлари бўйича олинган натижалар асосида далиллашга оид таклиф ва тавсиялар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар амалиётига татбиқ этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 23-февралдаги 02/01-01-11-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик муаммоларга ижодий ечим топиш, жамоада ишлаш, таҳлилий фикрлаш ва ўз фаолиятини такомиллаштириш кўникмалари ривожланиб, педагогик фаолиятга тайёргарлик даражаси ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish