Абдуллаева Барнохон Умидулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бобурнома”нинг инглизча таржималарида узилган йил воқеларини қайта яратишнинг илмий асослари (“глосса”, “коннектура” ва “интерполяция” санъатини қўллаш тамойиллари)”, 10.00.06 Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6511.
Илмий раҳбар: Нематилла Отажонов, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети .
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Турсунов Акмал Хамиджонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Зиёдахон Тешабоева Қодировна, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Бобурнома”нинг инглизча таржималарида узилган йил илмий реконструкция қилишда қўлланилган глосса, коннектура ва интерполяция тамойилларини қиёсий-таҳлилий асосда ўрганиш, ушбу ёндашувларнинг назарий-методологик моделини ишлаб чиқиш ҳамда тарихий мемуар матнларни тиклашда таржимашунослик ва адабиётшунослик учун консептуал методологик хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Бобурнома” таржималарида узилган йил воқеаларини илмий реконструкция қилишда глосса, коннектура ва интерполяция методлари комплекс тизимли очиб берилган;
танқидий матн яратишда Ғарб филологик реконструкция усулларини ўзбек бобуршунослигига татбиқ этишнинг назарий-типологик консептуал асослари ишлаб чиқилиб, адабиётшунослик ва таржимашунослик интеграцияси асосида янги қиёсий таҳлил модели таклиф этилган;
тарихий мемуар матнларини тиклашда глосса, коннектура ва интерполяция воситасида амалга оширилган фаразий тўлдириш ва илмий ҳақиқат чегаралари филологик жиҳатдан аниқлаштирилган;
инглиз бобуршунослигида қўлланган қайта яратиш тамойилларининг назарий-методологик модели ишлаб чиқилиб, “Бобурнома” таржималарида тарихий реконструкция феномени мустақил илмий муаммо сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “‘Бобурномаънинг инглизча таржималарида узилган йил воқеаларини ‘қайта яратишъ тажрибасининг илмий асослари (‘глоссаъ, ‘коннектураъ ва ‘интерполяцияъ санъатини қўллаш тамойиллари)” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари илмий-тадқиқот, таълим жараёни ҳамда илмий-амалий фаолиятга жорий этилган:
таржима ва матн тадқиқи йўналишида интертекстуал ва ғоявий ёндашувлар асосида таклиф этилган янги қиёсий қарашлар Бобур номидаги халқаро жамоат фондининг 2023–2024-йилларга мўлжалланган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига оид илмий лойиҳалари доирасида фойдаланилган (Бобур номидаги халқаро жамоат фондининг 2025-йил 1-августдаги 29-сон маълумотномаси). Натижада, А.Навоий ва З.М.Бобур асарлари учун изоҳли луғат яратиш тажрибаси ишлаб чиқилиб, лойиҳа доирасида илмий-амалий дастур, ўқув қўлланма ҳамда конференция тўпламларида чоп этилган.
Бобурнинг матндаги икки услуб (хотиравий ва воқеа жойида ёзиш) орқали композицион ёндашуви очиб берилганига доир илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси, Наманган шаҳар “Ахсикент” Халқаро илмий-тадқиқот жамоат бирлашмаси томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар, илмий анжуманлар, Бобур меросига бағишланган рисолалар тайёрлаш ҳамда давра суҳбатларида кенг қўлланилган (Наманган шаҳар “Ахсикент” халқаро илмий-тадқиқот жамоат бирлашмасининг 2025-йил 8-августдаги 133-сон маълумотномаси). Натижалар асосида 2024-йил 13-февралда Наманган шаҳрида ўтказилган “Бобур ва Ахсикент” мавзусидаги ИВ республика илмий-амалий анжуманда “Бобур ва Бобурнома”, “Ҳумоюннома”, “Икки Ахсикент”, “Наманганлик бобуршунос олимлар” туркум монографияларни нашр этилди.
“Бобурнома”даги узилган йил воқеаларини илмий тиклашда глосса, коннектура ва интерполяция методлари мукаммал таҳлил қилингани Панжоб университети Тарихшунослик кафедраси томонидан бажарилаётган “Baburnama in the World Literary Process” халқаро гранти доирасида фойдаланилган (Покистон Ислом Республикаси, Пунжаб университетининг 2025-йил 27-августдаги 889-сон маълумотномаси). Натижада Бобур ва Бобурнома, Жаҳонгашта қўлёзмалар номли китоби қайта нашр қилинди.
Тарихий мемуар жанрини биографик-реалистик “ҳужжат-асар” сифатида қайта талқин қилишга доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Тарих майдони” телекўрсатуви ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 6-августдаги 01-33-601-сонли маълумотномаси). Натижада, З.М.Бобур шахсияти, унинг номи ёзилиши, “Бобурнома” таржималарининг талқини ҳамда танқидий матн яратиш муаммолари бўйича илмий ғоялар оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб этилган.