Якубходжаева Малика Разаковнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Каламушларнинг цитокин тизими ҳолатига ацетилен тутувчи карбаматларнинг таъсири (экспериментал иш)», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/B964.
Илмий раҳбар: Хаджиметов Абдуғафор Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Носиржон Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Муборак Махмусовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Aҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: aцетилен сақловчи карбаматлар асосида синтез қилинган 1,2,3-триазол ҳосилаларининг цитокинлар тизими, липидлар пероксидланиши ва антиоксидант ҳимоя тизими кўрсаткичларига таъсирини ҳамда яллиғланишнинг молекуляр-биокимёвий механизмларидаги ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор янги синфга мансуб ацетилен тутувчи карбамат ҳосилалари синтез қилинди, уларнинг кимёвий тузилиши ИҚ-, ЯМР-спектроскопия ва замонавий аналитик усуллар ёрдамида тасдиқланиб, таркибидаги функционал фрагментларнинг биологик фаолликка таъсири асосида “тузилиш–биологик фаоллик” қонуниятлари аниқланган;
ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг адъювант артрит моделида цитокинлар тизими ва яллиғланиш билан боғлиқ биокимёвий кўрсаткичларга таъсири баҳоланиб, бунда TNF-α, IL-1β, IL-6, IL-12, IL-17 ва IL-21 яллиғланиш олди цитокинлари даражасининг пасайиши ҳамда прояллиғланиш ва регулятор цитокинлар ўртасидаги мувозанатнинг тикланиши исботланган;
ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг цитокинлар тизими билан ўзаро таъсирининг молекуляр-биокимёвий хусусиятлари молекуляр докинг таҳлили ва цитокин индекслари асосида комплекс баҳоланиб, мазкур бирикмаларнинг цитокинлар тармоғи оқсиллари билан барқарор боғланиши ҳамда яллиғланиш патогенезининг айрим молекуляр-биокимёвий бўғинларига таъсир кўрсатиши асосланган;
тажриба хайвонлари қонидаги микрофагал, хужайравий – гумарал ва цитокин тизимлари, липидлар пероксидланиши жараёнлари (ЛПО) ва антиоксидант ҳимоя тизими (АХТ) кўрсаткичлари билан комплекс таҳлил килишга асосланган ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг яллиғланишга қарши таъсирини комплекс бахолашга қартилган биокимёвий ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Каламушларнинг цитокин тизими ҳолатига ацетилен тутувчи карбаматларнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор янги синфга мансуб ацетилен тутувчи карбамат ҳосилалари синтез қилинди, уларнинг кимёвий тузилиши ИҚ-, ЯМР-спектроскопия ва замонавий аналитик усуллар ёрдамида тасдиқланиб, таркибидаги функционал фрагментларнинг биологик фаолликка таъсири асосида “тузилиш–биологик фаоллик” қонуниятлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 1 июлда 01-р/7-сон билан тасдиқланган «Ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг каламушларда адъювант артрит кечишига таъсири» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 12.10.2024 йилдаги 430-сон ҳамда Тошкент фармацевтика институти марказий илмий-тадқиқот лабораторияси бўйича 07.11.2024 йилдаги 01-2367-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 декабрдаги 02-28/29795-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг цитокинлар тизимига таъсирини комплекс баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган ёндашув яллиғланиш билан кечувчи касалликларнинг молекуляр-биокимёвий механизмларини чуқурроқ баҳолаш, иммун яллиғланиш жараёнларини объектив тавсифлаш ҳамда янги яллиғланишга қарши бирикмаларни танлашнинг илмий асосланган мезонларини шакллантириш имконини берди. Бу эса тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, истиқболли бирикмаларни саралаш жараёнини такомиллаштириш ва кейинги экспериментал изланишларнинг самарасини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг юқори биологик фаоллиги ва нисбатан паст токсиклиги терапевтик самарага кичик дозаларда эришиш имконини бериб, тадқиқот ва ишланмалар жараёнида дори моддалари сарфини қисқартириш, қўшимча фармакологик воситаларга эҳтиёжни камайтириш ҳамда маҳаллий хомашё асосида импорт ўрнини босувчи яллиғланишга қарши воситаларни яратиш учун иқтисодий жиҳатдан мақбул илмий асос яратади;
иккинчи илмий янгилик: ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг адъювант артрит моделида цитокинлар тизими ва яллиғланиш билан боғлиқ биокимёвий кўрсаткичларга таъсири баҳоланиб, бунда TNF-α, IL-1β, IL-6, IL-12, IL-17 ва IL-21 яллиғланиш олди цитокинлари даражасининг пасайиши ҳамда прояллиғланиш ва регулятор цитокинлар ўртасидаги мувозанатнинг тикланиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 1 июлда 01-р/7-сон билан тасдиқланган «Ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг каламушларда адъювант артрит кечишига таъсири» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 12.10.2024 йилдаги 430-сон ҳамда Тошкент фармацевтика институти марказий илмий-тадқиқот лабораторияси бўйича 07.11.2024 йилдаги 01-2367-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 декабрдаги 02-28/29795-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари цитокинлар тизимида юз берадиган ўзгаришларни комплекс баҳолаш имкониятларини кенгайтириб, яллиғланиш билан кечувчи касалликларнинг молекуляр-биокимёвий механизмларини аниқлаш ҳамда уларни баҳолашнинг илмий асосланган ёндашувларини такомиллаштириш имконини берди. Бу эса истиқболли яллиғланишга қарши бирикмаларни танлаш самарадорлигини ошириш ва кейинги тадқиқотларни мақсадли режалаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг юқори биологик фаоллиги ва паст токсиклиги туфайли терапевтик самарага кичик дозаларда эришиш имконияти яратилди. Бу эса дори воситалари сарфини қисқартириш, қўшимча симптоматик даволаш эҳтиёжини камайтириш, экспериментал тадқиқотлар харажатларини оптималлаштириш ҳамда маҳаллий хомашё асосида импорт ўрнини босувчи яллиғланишга қарши воситаларни ишлаб чиқиш учун иқтисодий жиҳатдан мақбул илмий асос яратади;
учинчи илмий янгилик: ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг цитокинлар тизими билан ўзаро таъсирининг молекуляр-биокимёвий хусусиятлари молекуляр докинг таҳлили ва цитокин индекслари асосида комплекс баҳоланиб, мазкур бирикмаларнинг цитокинлар тармоғи оқсиллари билан барқарор боғланиши ҳамда яллиғланиш патогенезининг айрим молекуляр-биокимёвий бўғинларига таъсир кўрсатиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 1 июлда 01-р/7-сон билан тасдиқланган «Ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг каламушларда адъювант артрит кечишига таъсири» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 12.10.2024 йилдаги 430-сон ҳамда Тошкент фармацевтика институти марказий илмий-тадқиқот лабораторияси бўйича 07.11.2024 йилдаги 01-2367-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 декабрдаги 02-28/29795-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: молекуляр докинг ва цитокин индекслари асосида олинган натижалар яллиғланиш билан кечувчи касалликларнинг молекуляр-биокимёвий механизмларини чуқурроқ баҳолаш, цитокинлар тармоғи ҳолатини илмий асосда таҳлил қилиш ҳамда биологик фаол бирикмаларнинг таъсир механизмларини аниқлаш имкониятларини кенгайтирди. Бу эса кейинги фундаментал ва амалий биокимёвий тадқиқотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: молекуляр докинг технологияларини қўллаш орқали истиқболли бирикмаларни экспериментал тадқиқотлардан аввал саралаш имконияти яратилди. Бу эса тажриба ҳайвонлари ва лаборатория реактивлари сарфини қисқартириш, экспериментал тадқиқотлар ҳажмини оптималлаштириш ҳамда янги биологик фаол бирикмаларни тадқиқ этиш жараёнининг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: тажриба хайвонлари қонидаги микрофагал, хужайравий – гумарал ва цитокин тизимлари, липидлар пероксидланиши жараёнлари (ЛПО) ва антиоксидант ҳимоя тизими (АХТ) кўрсаткичлари билан комплекс таҳлил килишга асосланган ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг яллиғланишга қарши таъсирини комплекс бахолашга қартилган биокимёвий ёндашув ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 1 июлда 01-р/7-сон билан тасдиқланган «Ацетилен тутувчи карбамат ҳосилаларининг каламушларда адъювант артрит кечишига таъсири» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 12.10.2024 йилдаги 430-сон ҳамда Тошкент фармацевтика институти марказий илмий-тадқиқот лабораторияси бўйича 07.11.2024 йилдаги 01-2367-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 4 декабрдаги 02-28/29795-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган молекуляр-биокимёвий ёндашув яллиғланиш билан кечувчи касалликларда цитокинлар тармоғи, липидлар пероксидланиши ва антиоксидант ҳимоя тизимида юз берадиган ўзгаришларни комплекс баҳолаш имконини кенгайтириб, патологик жараёнларнинг молекуляр механизмларини аниқлаш ҳамда биологик фаол бирикмаларнинг таъсир хусусиятларини илмий асосда баҳолаш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс молекуляр-биокимёвий баҳолаш усулидан фойдаланиш тадқиқотларда биологик фаол бирикмаларни саралаш ва баҳолаш жараёнини оптималлаштириш, лаборатория тадқиқотлари ҳажми ҳамда реактивлар сарфини қисқартириш ҳисобига илмий тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish