Sayt test rejimida ishlamoqda

Жахонгиров Илимдоржон Жаҳонгиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиётни инновацион-инвестицион ривожлантириш асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш», 08.00.02–Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Iqt822.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар  номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Беркинов Бозорбой Беркинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хашимова Наима Абитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий иқтисодиётни инновацион-инвестицион ривожлантириш асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш юзасидан илмий назарий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий ишлаб чиқаришнинг ўсишига инновацион унсурлар таъсири ва тармоқлараро ўзаро таъсир самарадорлигини баҳолашнинг омилли таҳлил усули илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ)га инвестицияларни мақсадли ўсиш нуқтаси сифатида киритиш орқали такомиллаштирилган;
миллий иқтисодиётни инновацион-инвестицион ривожлантиришни молиялаштириш механизми молиявий бошқарув тизими, венчур молиялашнинг «краудфандинг»  ҳамда «спин-офф корхона ташкил қилиш» моделларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
юқори қўшилган қийматли, рақобатбардош ва илмий сиғимли маҳсулотлар яратиш асосида ЯИМ ҳажмини оширишга қаратилган инновацион-инвестицион ривожлантиришнинг тизимли модели, илмий-технологик зоналар ва технологик платформаларнинг кластер шакли  такомиллаштирилган;
республика иқтисодиёти инновацион-инвестицион ривожланишининг иқтисодий ўсишга таъсирини эконометрик моделлар асосида баҳолаш орқали 2019–2023 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Миллий иқтисодиётни инновацион-инвестицион ривожлантириш асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича олинган илмий натижаларасосида:
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ)га инвестицияларни мақсадли ўсиш нуқтаси сифатида киритиш орқали такомиллаштирилган миллий ишлаб чиқаришнинг ўсишига инновацион унсурлар таъсири ва тармоқлараро ўзаро таъсир самарадорлигини баҳолашнинг омилли таҳлил усули Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 15 майдаги СС-4-0/20-1054-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши натижасида инновацион таъсирнинг юқори натижадорлиги ҳамда тармоқлараро мажмуа унсури бўлган аралаш тармоқларни келишилган инновацион ривожлантиришга қаратилган технологик ривожланиш дастури ишлаб чиқилган ҳамда уни амалга ошириш орқали тармоқлараро мажмуанинг амал қилиш самарадорлигига эришилган;
молиявий бошқарув тизими, венчур молиялашнинг «краудфандинг»  ҳамда «спин-офф корхона ташкил қилиш» моделларини киритиш орқали такомиллаштирилган миллий иқтисодиётни инновацион-инвестицион ривожлантиришни молиялаштириш механизми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги БА/19-01-32-20/1301-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари миллий иқтисодиётнинг инновацион-инвестицион ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш ҳамда инновацион ривожлантириш ва барқарор иқтисодий ўсиш концепциясини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
юқори қўшилган қийматли, рақобатбардош ва илмий сиғимли маҳсулотлар яратиш асосида ЯИМ ҳажмини оширишга қаратилган инновацион-инвестицион ривожлантиришнинг тизимли модели, илмий-технологик зоналар ва технологик платформаларнинг такомиллаштирилган кластер шакли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 15 майдаги СС-4-0/20-1054-сон, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 25 апрелдаги 04/06-1929-сон маълумотномалари). Таклифнинг амалга оширилиши натижасида истиқболда миллий иқтисодиёт даражасида, жумладан, қайта ишлаш ва юқори технологияли тармоқларда инвестиция меъёри оширилган, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш учун сарфланаётган инвестициялар улушининг ва инвестициялар самарадорлигининг ҳамда иқтисодиёт рақобатбардошлиги-нинг ортишига кўмаклашган;
республика иқтисодиётини инновацион-инвестицион ривожлантиришнинг эконометрик модели ва 2019-2023 йилларга мўлжалланган вариантли прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 15 майдаги  СС-4-0/20-1054-сон маълумотномаси). Прогноз натижалари республика иқтисодиётига жалб этилаётган инвестицияларнинг тармоқ таркибини шакллантириш, инновацион тараққиёт йўлига ўтиш жараёнини жадаллаштириш йўналишларини белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish