Тўхташева Малохат Нафасовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эьлон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): «Антифрикцион-мустаҳкам электр ўтказувчан композицион термореактив полимер материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш ва улардан машинасозликда қўлланиладиган қопламаларни олиш технологияси», 02.00.07 - Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари);
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.DSc/Т1127.
Илмий маслаҳатчилар: Негматов Сайибжан Садикович, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги; Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.Т.02.06.
Расмий оппонентлар: Ўлмасов Тўлқин Усманович, техника фанлари доктори, к.и.х., Халимжонов Тохиржон Салимович, техника фанлари доктори, доцент, Эшқобилов Олим Холиқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антифрикцион-мустаҳкам электр ўтказувчан композицион термореактив полимер материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш ва улардан машинасозликда қўлланиладиган қопламаларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
композицион эпоксид полимер материаллар ва уларнинг ҳосилалари ҳамда улар асосидаги қопламаларнинг антифрикцион-мустаҳкамлик ва электрофизик хоссаларининг полимер материаллар таркибига киритиладиган органоминерал ингредиентларнинг тури, таркиби, миқдори ва нисбатига қараб ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
пахта хом ашёси билан контактли ўзаро таъсир шароитида ишлайдиган пахта тозалаш машиналари ва механизмларининг ишчи органларида қўллаш учун юқори электрофизик ва антифрикцион-мустаҳкамлик хусусиятларига ҳамда паст ишқаланиш коэффициентларига эга бўлган композицион антифрикцион-мустаҳкам ва электр ўтказувчан эпоксидли, фуран-эпоксидли ва фуран-эпоксид-сланецли полимер материалларнинг мақбул таркиби ишлаб чиқилган;
графит миқдори ортиши ва каолин миқдори камайиши билан сирт ва ҳажмий қаршилик ρv сезиларли даражада пасайиши, шунингдек, қопламанинг микроқаттиқлиги монотон равишда ошиб, 169-174 МПа гача бўлиши, ишқаланиш коэффициенти 0,326 дан 0,296 гача камайиши, заряднинг сирт зичлиги 5,3 дан 10,2·105 Кл/м2 гача ортиши аниқланган;
юқори электр ўтказувчанлик ва антифрикцион-мустаҳкамлик хусусиятларини таъминлайдиган машинасозлик композицион эпоксид полимер материаллари ва улар асосидаги қопламаларни олишнинг оригинал технологияси ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган композицион полимер материалларни пахта заводлари машина ва механизмларининг ишчи органларида қўллаш машиналарнинг иш унумдорлигини ўртача 20% га оширишга, электр энергияси сарфини ўртача 10-12% га камайтиришга ва пахта толасининг сифатини сезиларли даражада яхшилашга олиб келганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Антифрикцион-мустаҳкам электр ўтказувчан композицион термореактив полимер материалларнинг самарали таркибларини ва улардан машинасозликда қўлланиладиган қопламаларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган антифрикцион-мустаҳкам ва электр ўтказувчан композицион фуран-эпоксид-сланецли полимер материаллар ва улардан тайёрланган қопламаларнинг самарали таркиблари Фарғона вилояти «IMRAN TEXTILE 777» МЧЖ корхонасида йирик аралашмалардан тозалаш, жинлаш, линтер цехларида амалиётга жорий этилган (“O`ZTO`QIMACHILIKSANOAT” уюшмасининг 2026 йил 9 июлдаги №01/06-1015-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта толасининг механик шикастланишини 0,10 -0,26% гача ва чигитнинг механик шикастланишини 0,18-0,36 % гача камайтириш имконини берган;
ишлаб чиқилган композицион эпоксидли, фуран-эпоксидли полимер материаллар Фарғона вилояти «YUPITER GREEN TEXTIL» МЧЖда пахта тозалаш машина ва механизмларининг ишчи органларида амалиётга жорий этилган (“O`ZTO`QIMACHILIKSANOAT” уюшмасининг 2026 йил 9 июлдаги №01/06-1015-сонли маълумотномаси). Натижада, машина ва механизмларнинг иш унумдорлигини ўртача 20% га оширишга, электр энергияси сарфини эса ўртача 10-12% га камайтиришга ҳамда пахта толасининг сифатини сезиларли даражада яхшилашга олиб келганлиги аниқланган;
композицион эпоксидли, фуран-эпоксидли, фуран-эпоксид-сланецли полимер материалларни олиш технологияси Фарғона вилояти «YUPITER GREEN TEXTIL» МЧЖда амалиётга жорий этилган (“O`ZTO`QIMACHILIKSANOAT” уюшмасининг 2026 йил 9 июлдаги №01/06-1015-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта тозалаш машина ва механизмлари ишчи органларининг ейилишга чидамлилиги ва атмосфера таъсирига чидамлилигини 2 баравар ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish