Абдурахмонов Шерзод Эшмухаммад ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гексагонал кристалл тузилишга эга бор нитриди нанозаррачаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/T6962.
Илмий раҳбар: Арипова Мастура Хикматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.T.42.01.
Расмий оппонентлар: Искендеров Ахмед Максетбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Жуманиёзов Ҳурматбек Палванназирович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Физика-Қуёш» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бор кислотаси ва карбамиддан атмосфера босимида гексагонал кристалл тузилишга эга бор нитриди нанозаррачаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва мойли дисперс композицияда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бор кислотаси ва карбамиднинг 1:2 мол нисбатли эритмаси 120 °C да қуритилганда EDS бўйича Б:Н нисбати тахминан 1,16:1 бўлган асосан бир фазали кристалл прекурсор ҳосил бўлиши, 1:1 нисбатда азот етишмаслиги, 1:3 ва 1:4 нисбатларда эса кўп фазалилик кузатилиши аниқланган ва карбамид сарфи камроқ бўлган 1:2 нисбатнинг мақбуллиги асосланган;
ТГ–DSC таҳлилида 591,4 °C даги экзотермик эффект Б–Н боғларининг ҳосил бўлиши, 839,8 °C даги эффект эса тузилманинг тартибланиши билан боғлиқлиги аниқланган ва бу эффектлар бўйича биринчи босқич учун 600 °C, иккинчи босқич учун 1000 °C ҳарорат илмий жиҳатдан асосланган;
атмосфера босимида аммиак ва қўшимчаларсиз, аввал 600 °C да азот, сўнгра 1000 °C да азот-водород муҳитида икки босқичли ишлов бериш орқали нисбий XRD-indeksi 87 % гача ортган, заррачалари 2–10 нм бўлган нанокристалл ҳ-БН олиш усули ишлаб чиқилган;
икки босқичли синтезда нисбий XRD-indeks 5 % дан 87 % гача ортганда ҳам заррачалар ўлчами 14 нм дан ошмаслиги, кейинги сув билан тозалаш эса 2–10 нм ўлчамни сақлаган ҳолда нисбий XRD-индексни 98 % гача ошириши кўрсатилган;
икки босқичли усулда олинган ҳ-БН SDS иштирокида 0,29 ва 0,58 масс.% миқдорда киритилганда трансмиссия мойининг қовушқоқлигини 0,80 ва 2,10 % га ошириши ва 100–1900 с⁻¹ силжиш тезлигида унинг оқиш характерини ўзгартирмаслиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гексагонал кристалл тузилишга эга бор нитриди нанозаррачаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
бор-азот сақловчи прекурсор олиш ва унга икки босқичли термик ишлов беришга асосланган ҳ-БН нанозаррачаларини олиш технологияси «Ўзбекистон TMK» АЖ шароитида амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон TMK» АЖнинг 2026-йил 21-февралдаги 33-42-сон маълумотномаси). Натижада гексагонал фазали ва бирламчи заррачалари 2–10 нм бўлган ҳ-БН нанокукунини олиш имконини берган;
икки босқичли термик ишлов бериш билан гексагонал кристалл тузилишли нанозаррачалар олиш технологияси «Ўзбекистон TMK» АЖ шароитида амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон TMK» АЖнинг 2026-йил 21-февралдаги 33-42-сон маълумотномаси). Натижада ҳ-БН иштирокида мойли дисперс композиция ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish