Жаббаров Зарифбой Рустамовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги сифатини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped6915.
Илмий раҳбар: Медетова Раушан Мамадияровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Акрамова Шахноза Аброровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Кучкаров Баҳодир Ташмуродович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги сифатини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги сифатини оширишнинг педагогик имкониятлари инновацион ўқув воситалари, виртуал-симулятив технологиялар ва рақамли моделлаштириш жараёнларини ўқув фанлари билан узвий интеграциялаш, шунингдек, тезкор-махсус топшириқларда таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи функцияларни комплекс қўллаш орқали аниқлаштирилган;
талабаларнинг ҳарбий муҳандислик тайёргарлигини таъминлашнинг консептуал модели мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларни интеграциялаш ҳамда бошланғич муҳандислик билимларини ҳарбий-амалий фаолиятга трансформацияловчи адаптив-коллаборатив педагогик механизмни жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги сифатини ошириш жараёни ўқув фанлари ва касбий вазифалар ўртасидаги боғлиқликни кучайтириш, виртуал симуляциялар, тренажорлар ва моделлаштириш технологияларидан тизимли фойдаланиш, шунингдек, талабаларнинг касбий-муҳандислик компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган механизмларни яратиш асосида такомиллаштирилган;
ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги самарадорлиги бошланғич муҳандислик фанлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари билан ҳарбий-амалий компетенциялар ўртасидаги корреляцион боғлиқликни математик-статистик методлар орқали аниқлаш, шунингдек, қўлланилган педагогик воситалар ва технологияларнинг функсионал мослигини баҳолаш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги сифатини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги сифатини оширишнинг педагогик имкониятларини инновацион ўқув воситалари, виртуал-симулятив технологиялар ва рақамли моделлаштириш жараёнларини ўқув фанлари билан узвий интеграциялаш, шунингдек, тезкор-махсус топшириқларда таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи функцияларни комплекс қўллаш орқали аниқлаштиришга оид таклифлар “Муҳандислик тўсиқлари” номли дарслик мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 22-ноябрдаги 10/2435-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур дарслик олий таълим муассасаларининг ўқув режалари, дастурлари ва методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг ҳарбий муҳандислик тайёргарлигини таъминлашнинг консептуал моделини мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларни интеграциялаш ҳамда бошланғич муҳандислик билимларини ҳарбий-амалий фаолиятга трансформацияловчи адаптив-коллаборатив педагогик механизмни жорий этиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Фортификация ва ниқоблаш” номли дарслик мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 22-ноябрдаги 10/2435-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги сифатини ошириш жараёнининг консептуал моделини яратиш имконияти юзага келган;
талабаларнинг ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги сифатини ошириш жараёнини ўқув фанлари ва касбий вазифалар ўртасидаги боғлиқликни кучайтириш, виртуал симуляциялар, тренажорлар ва моделлаштириш технологияларидан тизимли фойдаланиш, шунингдек, талабаларнинг касбий-муҳандислик компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган механизмларни яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Муҳандислик қўшинлари тактик-махсус тайёргарлик” номли дарслик мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 22-ноябрдаги 10/2435-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги сифатини оширишга қаратилган педагогик механизмларни амалиётга татбиқ этиш учун шароит яратилган;
ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги самарадорлигини бошланғич муҳандислик фанлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари билан ҳарбий-амалий компетенциялар ўртасидаги корреляцион боғлиқликни математик-статистик методлар орқали аниқлаш, шунингдек, қўлланилган педагогик воситалар ва технологияларнинг функсионал мослигини баҳолаш орқали аниқлаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 18-февралдаги 02-337-сонли буйруги асосида Кимё факултети қошидаги махсус илмий дастурларнинг А-ОТ-2021-133-сонли лойиҳани бажаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 22-ноябрдаги 10/2435-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг билим даражасини ошириш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish