Исламова Ниҳола Хуррам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped11162.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Тошпўлатова Маъмурахон Исмаиловна, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжаҳан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кубаев Улугбек Раҳматуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари фанлараро алоқадорликни ишлаб чиқариш амалиётига стимуляциялаш, трансверсал компетенцияларга асосланган муҳитни стратегияларга мослаштириш, инновацион таълимни рақамли консептуал ёндашувларга дидактик трансформациялаш, педагогик акселерация шароитларини таъминлашни комплекс баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларни ривожлантиришнинг дастурий таъминоти таълим мазмунининг дидактик таъминотини рақамли метаконтекст, интеллектуал интерфейс ва кибер муҳитли экотизимни лойиҳалаштириш, интегратив таълим ресурсларини муҳандислик симуляцияси, виртуал лаборатория, моделлаштириш воситалари билан комплементациялаш ва қайта алоқани таъминловчи назорат тизимининг шаффофлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш модели мақсадли-мазмунли жараёнларини стратегик таълим консепсиясига, алгоритмик, муаммоли-интегратив ва дифференциал ёндашувларга мослигини интегратив таъминлаш, рақамли муҳитни метакомпетенциялар интеграциясига асосланган визуаллаштириш компонентлари билан диверсификациялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотидан фойдаланиш методикаси ва самарадорлиги индивидуаллаштирилган алгоритмик-дидактик, визуаллаштирилган https://kasbiy.e-darslar.uz/ сайтга жойлаштирилган мазмун, интерактивликни таъминловчи виртуал лаборатория, симуляция моделларини жорий этиш, таълим сифатини оширишнинг дебат, Фишбоне, сабаб-оқибат таҳлили, танқидий фикрлаш компонентларини мезонли баҳолаш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини фанлараро алоқадорликни ишлаб чиқариш амалиётига стимуляциялаш, трансверсал компетенцияларга асосланган муҳитни стратегияларга мослаштириш, инновацион таълимни рақамли консептуал ёндашувларга дидактик трансформациялаш, педагогик акселерация шароитларини таъминлашни комплекс баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид маълумотлар “Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-августдаги 22-01-538 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак техник муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштиришнинг методик таъминотини ривожлантириш, маъруза, амалий, тўгарак ва олимпиада машғулотларида анъанавий ва компетенциявий ёндашувнинг қиёсий тавсифини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларни ривожлантиришнинг дастурий таъминоти таълим мазмунининг дидактик таъминотини рақамли метаконтекст, интеллектуал интерфейс ва кибер муҳитли экотизимни лойиҳалаштириш, интегратив таълим ресурсларини муҳандислик симуляцияси, виртуал лаборатория, моделлаштириш воситалари билан комплементациялаш ва қайта алоқани таъминловчи назорат тизимининг шаффофлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-августдаги 22-01-538 рақамли маълумотномаси). Натижада муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришда дастурий таъминотнинг самарадорлиги оширилган;
дастурий таъминот воситасида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш моделининг мақсадли-мазмунли жараёнларини стратегик таълим консепсиясига, алгоритмик, муаммоли-интегратив ва дифференциал ёндашувларга мослигини интегратив таъминлаш, рақамли муҳитни метакомпетенциялар интеграциясига асосланган визуаллаштириш компонентлари билан диверсификациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-августдаги 22-01-538 рақамли маълумотномаси). Натижада интерактив ёндашув асосида касбий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари аниқланган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотидан фойдаланиш методикаси ва самарадорлигини индивидуаллаштирилган алгоритмик-дидактик, визуаллаштирилган https://kasbiy.e-darslar.uz/ сайтга жойлаштирилган мазмун, интерактивликни таъминловчи виртуал лаборатория, симуляция моделларини жорий этиш, таълим сифатини оширишнинг дебат, Фишбоне, сабаб-оқибат таҳлили, танқидий фикрлаш компонентларини мезонли баҳолаш асосида оптималлаштиришга оид таклифлар “Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-августдаги 22-01-538 рақамли маълумотномаси). Натижада электрон дастурларни яратиш асосида ўқитиш самарадорлигини аниқлаш имкони яратилган.
.