Назарова Хуршидабону Олимовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Миллий телеканалларда realiti-shoularning пайдо бўлиши, замонавий кўринишлари ва муаммолар”, 10.00.09 - Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6374.
Илмий раҳбар: Каримов Амрулло Ашурович, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий
коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Климентина Фузаиловна, филология фанлари доктори, профессор.
Умирзакова Нилуфар Талибжановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон телеканалларида realiti-shoularning пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланиш хусусиятлари, назарий-методологик асослари ҳамда таснифини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, уларнинг тележурналистика ва медиа макондаги ўрни, ижтимоий-маданий аҳамияти ҳамда аудиторияга таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон телемаконида realiti-shoularning шаклланиши ва ривожланишида хорижий форматларнинг миллий менталитет, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий қадриятлар билан уйғунлашуви realiti-shoularning кўнгилочар контентдан ижтимоий-маданий таъсир воситасига функсионал трансформацияланишига олиб келиши асосланган;
миллий realiti-shoularning аудитория томонидан қабул қилинишига контент сифати, реаллик иллюзияси, ижтимоий-психологик таъсир, рақамли платформалардаги фаоллик ва SMM-strategiya омилларининг таъсири таҳлил қилиниб, аудитория қамровини таъминлашда мултимедиали тарғибот ҳамда интерактив модул зарурлиги исботланган;
realiti-shouning жанрлараро табиати ва функсионал хусусиятлари таҳлили натижасида журналистика, драматургия, психология, shou-industriya ва маркетинг элементларини бирлаштирувчи синтетик телевизион формат аниқланган;
realiti-shoularning жанрий, мазмуний ва формат хусусиятларини комплекс таҳлил қилиш асосида анъанавий телевизион жанрлардан фарқланувчи мослашувчан форматга эгалиги, реал воқеликни медиа-контентга айлантириш хусусияти далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбекистон телемаконида realiti-shoularning шаклланиши ва ривожланишида хорижий форматларнинг миллий менталитет, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий қадриятлар билан уйғунлашуви бўйича олинган натижалар асосида:
миллий телеканалларда realiti-shoularni тайёрлаш ва тақдим этиш усуллари, формат хусусиятлари ҳамда аудиторияга йўналтириш тамойилларига оид илмий тавсиялардан “Ўзбегим” realiti-shousini тайёрлаш ва эфирга узатиш жараёнларида амалий фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси 2026-йил 3-июндаги 15-20/421-сон маълумотномаси). Натижада realiti-shou контентини миллий қадриятлар ва аудитория эҳтиёжларига мос равишда шакллантириш механизмлари такомиллаштирилган ҳамда кўнгилочар дастурлар мазмунида ижтимоий, маданий ва ахлоқий омилларни ҳисобга олишга хизмат қилган;
рақамли платформалардаги фаоллик ва SMM-strategiya омилларининг таъсири, мақсадли аудитория учун замонавий платформаларда қисқа хабар ва видеороликлар тайёрлаш стратегиялари Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтган “Франкфуртер Бучмессе” халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида Ўзбекистон стендини намойиш этиш лойиҳасида амалий фойдаланилган (“Ўздавкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг 2026-йил 30-майдаги 4-сон маълумотномаси). Натижада мақсадли йўналтирилган контентни турли платформаларда илгари суриш, ёшлар маънавий камолотини юксалтириш ва зиёли авлодни шакллантиришга қаратилган лойиҳалар қамровини кенгайтириш жараёнлари сезиларли даражада такомиллаштирилган;
realiti-shouning жанрлараро табиатини инобатга олган ҳолда рақамли платформалар ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш орқали контент ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш, аудиториянинг интерактив иштирокини кучайтириш, давлат тилининг тўғри ва меъёрий қўлланилишини таъминлаш ҳамда қатнашчиларни сунъий чекловлар (маблағни ўта тежаш) орқали эмас, пухта драматургия орқали бошқариш билан боғлиқ илмий хулосалар телеканалнинг кўнгилочар дастурлари ва реалити-shou лойиҳаларида фойдаланилган (“Ренессанс” телеканалининг 2026-йил 26-майдаги 79/2026-сон маълумотномаси). Натижада телеканал эфирида маҳаллий контент сифатида тақдим этилаётган shoularning сифати оширилган, тил ва маданиятга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар бартараф этилган ҳамда лойиҳалар аниқ консепсия ва мукаммал формат асосида ривожлантирилган.
замонавий медиа бозорда рақобатбардошликни ошириш учун realiti-shoularni мазмун ва формат хусусиятларидан келиб чиқиб, анъанавий эфирдан рақамли платформаларга (OTT, YouTube, Instagram) кўчириш ва классик телевизион жанрлардан фарқ қилувчи ижтимоий-ахлоқий масалаларга эътибор қаратилган дастурларни яратиш ҳамда таълим ва ҳалол меҳнатни тарғиб қилувчи ўқув-кўнгилочар (эдутаинмент) ёндашувларни жорий этиш бўйича илмий тавсиялар “Севимли” телеканалининг кўнгилочар дастурлари ва realiti-shou лойиҳаларида амалий фойдаланилган (“Master Media Production and Broadcast” МЧЖнинг 2026-йил 3-мартдаги 67-сон маълумотномаси). Натижада телеканал эфирида хорижий лойиҳаларни миллий менталитет билан уйғунлаштириш механизмлари такомиллаштирилган, оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи янги ижтимоий форматлар йўлга қўйилган ҳамда ёшларни ўқиш, изланиш ва ҳалол меҳнат орқали муваффақиятга эришишга ундовчи кўрсатувлар салмоғи оширилган;