Мансуров Даврон Асилходжаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек парламентаризми сиёсий жараёнларида партия нашрларининг ўрни”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам : B2022.2.PhD/Fil2677.
Илмий раҳбар: Нурматов Акбар Норматович, филология фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Саидов Ҳалим Амонович, филология фанлари доктори, профессор; Дониёров Салим Мусурмонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партиялар босма нашрларининг 2014, 2015, 2016, 2023, 2024-йиллардаги сайлов кампаниялари даврида чоп этилган журналистик материалларнинг ўзбек парламентаризми ривожига таъсири, сиёсий жараёнларни ёритишдаги янги ёндошувлар, шакл ва усуллар, сиёсий лингвистикага оид мезонларни тадқиқ этиш, ўзбек парламентаризми ва сиёсий партиялари фаолиятини ёритиб борувчи нашрларнинг самарадорлик индексларини аниқлаш ҳамда журналистик жанрлардаги коммуникатив-прогматик ёндошувларнинг афзалликларини очиб бериш, газеталар веб-сайтларида контент яратиш бўйича янгича ёндашувларни назарий ва амалий жиҳатдан очиб беришшдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасида сиёсий кампаниялар даврида чоп этилган нашрларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, илмий-ижодий усуллари, меъёрлари, жанрлари ҳамда сайлов кампаниясининг партия нашрлари веб-сайтларида ёритилишидаги янги ёндашувлар, тамойиллар, сиёсий мавзуларга доир матбуот лексикасининг конгнетив, дискурсив ва прогматик хусусиятлари аниқланган;
партия нашрларининг ахборот тарқатиш, сиёсий мобилизасия, жамоатчилик фикрини шакллантириш ва парламент фаолиятини ёритиш даражаси бўйича коммуникатив самарадорлик индекслари аниқланган;
сиёсий партиялар нашрлари давлат сиёсати ҳамда партияларнинг устувор мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда ижтимоий-сиёсий институт сифатидаги функсионал аҳамияти исботланган;
сиёсий партиялар нашрларининг фуқаролик жамиятини ривожлантириш, фуқаролар ҳуқуқий-сиёсий маданиятини оширишдаги роли, сиёсий кампаниялар даврида сиёсий-ғоявий ва дастурий курашларда ишончли ахборот бериш, сиёсий журналистларнинг ахборот билан ишлашдаги ҳуқуқи, сиёсий кампаниялар жараёнидаги мажбурияти, сиёсий линвистикага оид фаолият принсиплари аниқланган;
сиёсий партиялар веб-сайтларида мултимедиавий контент самарадорлигини ошириш натижасида аудиторияни жалб этишнинг ижтимоий-психологик аспектлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбек парламентаризми сиёсий жараёнларининг партиялар нашрларида ёритилишининг тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: Ўзбекистонда партия нашрларининг ўзбек парламентаризми фаолиятини ёритишдаги фаолияти, партиялар нашрларининг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ўрни, фуқаролар сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишдаги роли, сайлов кампаниялари даврида партиялараро сиёсий-ғоявий ва дастурий курашларда ишончли ахборот бериш принсиплари, шунингдек, сиёсий журналистларнинг ахборот билан ишлашдаги ҳуқуқлари, сиёсий жараёнлардаги мажбуриятлари, сиёсий лингвистикага оид фаолиятини ўрганишда ҳамда партиялар нашрлари давлат сиёсати ҳамда партияларнинг устувор мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда ижтимоий-сиёсий институт сифатидаги функсионал аҳамияти “Ўзбекистон” радиоканалида тайёрланаётган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” каби эшиттиришларда тарғиб-ташвиқ қилишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 24-апрелдаги 05-09-537-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг партиялар фаолияти, сиёсий кампаниялар давридаги асосий вазифалари, ижтимоий-сиёсий институт сифатидаги функсионал вазифалари ҳақида ёшларнинг сиёсий билимлари шаклланишига ёрдам берган;
журналистларнинг сиёсий соҳани ёритишга ихтисослашувида, сиёсий партиялар нашрларининг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ўрни, фуқароларнинг ҳуқуқий-сиёсий маданиятини оширишдаги ролини янада оширишда, сиёсий кампаниялар даврида сиёсий-ғоявий ва дастурий курашларда ишончли ахборот беришдаги функцияси, сиёсий журналистларнинг ахборот билан ишлашдаги ҳуқуқий мажбуриятига оид фаолият принсипларининг ўзига хос хусусиятларини янада чуқурроқ ўзлаштиришда ва журналистларнинг касбий маҳоратини ошишга қаратилган фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг 2026-йил 27-январдаги 02-18/23-сон маълумотномаси). Натижада журналист ва блогерларнинг сайлов кампанияси давридаги ахборот узатишдаги функциялари, тарғибот-ташвиқот ривожига хизмат қилувчи материалларнинг тили ва услуби, янги қоришиқ (гибрид) жанрлар имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш борасидаги касбий билимлари ошишига хизмат қилган;
сиёсий партиялар веб-сайтларида мултимедиавий контент самарадорлигини ошириш натижасида аудиторияни жалб этишнинг ижтимоий-психологик омиллари, тасвир, тахлил, таъсир функцияларига риоя этишида, янги гибрид (қоришиқ) жанрлар имкониятларидан кенгроқ фойдаланишга доир хулосалардан “Ўзбекистон овози” газетаси журналистлари фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2025-йил 11-мартдаги 6-111-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон овози” газетаси ва www.o‘zbekistonovozi.uz веб-сайтида электоратни ўйлантираётган масалаларни ёритишда янгича ёндашувларда, партиянинг энг устувор вазифаларини тарғиб қилишга қаратилган мулитимедиавий жанрлар имкониятларидан фойдаланган холда материаллар тайёрлашда хизмат қилган.
сиёсий партиялар нашрлари давлат сиёсати ҳамда партияларнинг устувор мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда ижтимоий-сиёсий институт сифатидаги функсионал аҳамиятига доир хулосалардан “Миллий тикланиш” газетаси журналистлар фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йил 25-мартдаги 01/05-сон маълумотномаси ҳамда “Миллий тикланиш” газетаси таҳририятининг 2025-йил 25- мартдаги 02/05-сон далолатномаси). Натижада “Миллий тикланиш” таҳририяти журналистларининг партия газетаси рукнлар ва саҳифаларини бойитишда, партия мафкураси тарфиботидаги роли бўйич билим ва кўникмалари такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish