Хамидуллаев Фатхулла Файзуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Фуқаро авиацияси ходимларининг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахсий ҳимоя воситаларининг ҳимоя хусусиятларини такомиллаштириш” 05.10.01 – “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги” ихтисослигида (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2022.3.PhD/T3192.
Илмий раҳбар: Йўлдошева Озода Мухаммадсодиқ қизи, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳузуридаги илмий кенгаш PhD.34/2025.27.12.T.01.01.
Расмий оппоненетлар: Юлдашев Уринбой Рахмонбердиевич, техника фанлари номзоди, профессор; Хўжанов Чориёр Рўзиевич техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фуқаро авиацияси борткузатувчиларининг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаво кемаси салонидаги хавфли омиллар, касбий ҳаракатлар ва эргономик талабларни ҳисобга олган ҳолда иссиқбардош шахсий ҳимоя қўлқопининг ҳимоя хусусиятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаро авиацияси борткузатувчиларнинг парвоз жараёнида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш касбий ҳаракатлар, функсионал юкланиш, микроиқлим кўрсаткичлари ва иссиқлик таъсиридан келиб чиқадиган хавф омилларининг ўзаро боғлиқлиги видеохронометраж ҳамда эргономик-гигиеник жиҳатларининг оптимал вариантлари ишлаб чиқилган;
ҳаво кемасининг чекланган иш майдонига эга ошхона (галлей) қисмида фойдаланиладиган иссиқбардош шахсий ҳимоя қўлқоплари қўл панжасининг антропометрик параметрлари, бармоқларнинг букилиш хусусиятлари, функсионал ҳаракат амплитудаси ва касбий жараёнларни бажаришда ҳимоя конструкциясининг морфофунксионал хусусиятларини аниқлаш усуллари такомиллаштирилган;
иссиқбардош шахсий ҳимоя қўлқоплари учун коллаген асосида полимер-композицион таркиб асосида, материалнинг термик таъсирда масса йўқотиши 8 фоизни ташкил этиши, ишқаланишга чидамлилиги 325 дан 400–430 давргача ортиши ҳамда эксплуатацион барқарорлик кўрсаткичи 23,1–32,3 фоизга яхшиланишига эришилган;
қўлқопларининг ҳимоя самарадорлигини баҳолашга материалнинг термик барқарорлиги, механик ейилишга чидамлилиги, ҳаво ўтказувчанлиги, қўл ҳаракатларининг эркинлиги ва қўлқоп ости микроиқлимининг эргономик-гигиеник кўрсаткичлари ҳисобига қўл кафти ҳароратининг 2,1°C га, нисбий намликнинг 32 фоизга ва косметик жароҳатланиш 60 фоизга камайтиришнинг конструктив ечимлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқаро авиацияси ходимларининг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахсий ҳимоя воситаларининг ҳимоя хусусиятларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Борт кузатувчиларнинг парвоз жараёнидаги касбий ҳаракатлари, функсионал юкланиши, иссиқлик таъсири ва эргономик эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган иссиқбардош махсус ҳимоя қўлқопининг конструктив-эргономик талаблари, шакли, андозаси ҳамда материал танлаш мезонлари, шунингдек, коллаген асосидаги полимер-композицион аралашмани олиш ва ҳимоя қўлқопи материалларига ишлов берилган янги намунадаги қулқопларни ишлаб чиқариш технологияси “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг соҳа амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 11-сентабрдаги 4/8456-сонли маълумотномаси).
Натижада, борткузатувчиларнинг қўлларини иссиқлик ва механик таъсирлардан ҳимоялаш, қўл бармоқларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш, иссиқ буюмларни ушлаш ва ташиш жараёнида эргономик қулайликни ошириш, қўлқоп материалларининг ишқаланишга чидамлилиги ҳамда эксплуатацион ишончлилигини яхшилаш, шунингдек, куйиш ва касбий жароҳатланиш хавфини камайтириш, меҳнат хавфсизлиги ва иш унумдорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish