Муқумов Асқар Ҳамза ўғли

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Бир ўлчовли квазичизиқли тенгламалар системаси учун баъзи тўғри ва тескари масалалар», 01.01.02 – Дифференциал тенгламалар ва математик физика (физика-математика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/FM930.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12. FM.01.02 рақамли Илмий кенгаш.
    Илмий раҳбар: Имомназаров Холматжон Худайназарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: ф-m.f.d., профессор Ашуров Равшан Раджабович, физика-математика фанлари доктори, профессор (ЎзР ФА В.И.Романовский номидаги Математика институти); ф-m.f.d, Собиров Зарифбой Ахмедович (Ўзбекистон Миллий университети).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
    Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади икки суюқликли муҳит учун мос тўғри ва тескари динамик масалаларнинг ечилувчанлик теоремаларини исботлаш орқали ночизиқли тўлқинларнинг тарқалишига оид бир ўлчамли тўғри ва тескари динамик жараёнларни тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки суюқликли муҳитларда ночизиқли тўлқинларнинг яқинлашишдаги тарқалишини тавсифловчи хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар системаси келтириб чиқарилган;
Фуре алмаштиришига эга бўлган Ҳопф типидаги система учун тўғри ва тескари масалаларнинг корректлиги исботланган;
бир ўлчовли Ҳопф типидаги система учун манба функциясини аниқлаш масаласи тадқиқ қилинган;
Ҳопф тенгламаси учун бир ўлчовли тескари динамик масаланинг мавжудлиги ва ягоналиги ҳақидаги теорема исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бир ўлчовли Ҳопф типидаги тенгламалар системаси учун динамик тўғри ва тескари масалалар бўйича олинган натижалар асосида:
бир ўлчовли Ҳопф типидаги тенгламалар системасига доир натижалардан Россия Фанлар академияси Сибир бўлими Ҳисоблаш математикаси ва математик геофизика институти томонидан амалга оширилиши мўлжалланган № 0251-2021-0004-сонли “Суперкомпютерларда тўғри ва тескари масалаларни ечишнинг математик моделлари ва усуллари, фойдали қазилмаларни қидириш, тезкор мониторинг ҳамда табиий ва техноген хавфларни тадқиқ қилишда қўлланиладиган математик геофизика масалаларини ечиш учун уларнинг сонли моделлаштирилиши” мавзусидаги хорижий лойиҳада Ҳопф типидаги бир ўлчовли квазичизиқли тенгламалар системаси учун динамик тўғри ва тескари масалаларнинг ечишда фойдаланилган (Россия Фанлар академияси Сибир бўлими Ҳисоблаш математикаси ва математик геофизика институтининг 2025-йил 12-августдаги № 15301/2-01-27-рақамли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши геофизиканинг тўғри ва тескари масалаларини суперкомпютерларда ечиш учун математик моделлар ва усуллардан фойдаланиш имконини берган;
Ҳопф типидаги бир ўлчовли квазичизиқли тенгламалар системаси учун динамик тўғри ва тескари масалаларнинг ечилувчанлигини тадқиқ қилишга доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида бажарилган “Эластик ва пластик муҳитларнинг ночизиқли моделларини ишлаб чиқиш ҳамда изотроп ва анизотроп жисмларнинг статик ва динамик юкламалар таъсирида ночизиқли деформацияланишини тадқиқ қилиш” лойиҳасида Ҳопф типидаги бир ўлчовли квазичизиқли тенгламалар системаси учун динамик тўғри ва тескари масалаларни тадқиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2026-йил 8-июндаги № 737-3-рақамли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши тўғри ва тескари масалаларини ечиш учун математик моделлар ва усуллардан фойдаланиш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish