Диниқулов Давлат Ускан ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Майда уруғларни саралаш учун трибоелектрик қурилмани ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” (булғор қалампир уруғи мисолида), 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/T5692.
Илмий раҳбар: Росабоев Абдукодир Тухтакузиевич, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.T.13.01 (Бир марталик Илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Тўхтамишев Ботир Қўнишевич - техника фанлари доктори, профессор; Боқиев Абдужалол Абдулхамитович - техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади майда уруғларни саралаш орқали сифатли, биологик кўрсаткичлари бир-бирига яқин, лаборатория ва дала шароитидаги унувчанлиги ҳамда потентсиал ҳосилдорлиги юқори бўлган сара уруғликлар олиш учун трибоелектрик қурилмани ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
майда уруғларни саралаш учун, булғор қалампир уруғи мисолида, ишқаланиш натижасида вужудга келадиган электр майдонига эга бўлган трибоелектрик қурилма ишлаб чиқилган;
майда уруғларини иш органининг юзасидан узилиш бурчаклари ва ишқаланиш натижасида вужудга келадиган электр майдон кучланганлигининг қиймати уларни массасига боғлиқ равишда асосланган;
майда уруғларини иш органининг юзасидаги ҳаракатини ифодалайдиган аналитик боғланишлар ва математик моделлар уларнинг физик-механик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда, келтириб чиқарилган;
қурилманинг асосий конструктив ўлчамлари ва иш режимлари уруғларни саралаш технологик жараёнида бергиланган сифат кўрсаткичларни таъминлаш шартидан келиб чиқиб, регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Майда уруғларини саралайдиган трибоелектрик қурилмани ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш (булғор қалампир уруғи мисолида) бўйича олинган натижалар асосида:
майда уруғларини саралаш учун трибоелектрик қурилмага “Дастлабки талабалар” ва “Техник топшириқ” ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 24- февралдаги 05/01-05/0205/04-03-289-сонли маълумотномаси). Натижада, майда уруғларни, булғор қалампир уруғлари мисолида, саралаш учун трибоелектрик қурилманинг тажриба нусхасини конструкцияси ишлаб чиқилган;
майда уруғларини саралаш учун ишлаб чиқилган трибоелектрик қурилмада сараланган булғор қалампир уруғлари Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг тажриба участкаси, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа эгаларининг ер майдонлари ҳамда Чиноз туманининг “Шавкат Агро Тех Сервис” МЧЖда синовлардан отказилиб, қурилма амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 24-февралдаги 05/01-05/0205/04-03-289-сонли маълумотномаси). Натижада, уруғ сарфи 1,2-1,3 мартага қисқариб, лаборатория ва дала шароитидаги унувчанлиги, мос равишда, 16,0 ва 18,0 фоизга ошган;
трибоелектрик қурилмани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари “ENTER STEEL CHEIIK” МЧЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва иннавациялар миллий марказининг 2026-йил 24 февралдаги 05/01-05/0205/04-03-289-сонли маълумотномаси). Натижада, майда уруғларни саралаш учун трибоелектрик қурилманинг тажриба-саноат нусхасини тайёрлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish