Бабахан Шохрух Абдилкасимулининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гибрид шамол-қуёш қурилмасининг энергетик характеристикалари”, 05.05.06 - “Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Авезова Нилуфар Раббанакуловна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат техника университети ва Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.T.19.01.
Расмий оппонентлар: Матчанов Нураддин Азадович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим;
Вохидов Акмал Улашевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ош технология университети (Қирғизистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: истеъмолчиларни автоном электр энергияси билан таъминлаш учун магнит элементли ротор, induksion ғалтак ва фотоелектрик панелларга эга гибрид шамол-қуёш қурилмасини ҳамда унинг энергетик характеристикаларини ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
парраклардаги магнит элементлар ва қўзғалмас induksion ғалтакли гибрид шамол-қуёш қурилмаси панелларни мачтада 137,5° қадамли спирал жойлаштириш орқали такомиллаштирилиб, белгиланган геометрик шартларда ўзаро сояланишни бартараф этиш ва жанубга йўналтирилган панелларга нисбатан йиллик нурланишнинг 86,6 % ини қабул қилиш имконияти асосланган;
шамол тезлиги ва қуёш нурланиши ўзгарганда ўткинчи жараёнларни ҳисоблаш ҳамда шамол каналининг турғунлигини баҳолаш имконини берувчи, шамол модули, induksion ғалтак ва фотоелектрик панелларнинг физик параметрлар орқали ифодаланган узатиш функцияларига асосланган гибрид қурилманинг динамик математик модели ишлаб чиқилган;
ротор таянчларидаги юкламани магнит кучлар ёрдамида камайтириш ва induksion ғалтакдан фойдаланишнинг энергетик самарадорлик шартини ҳисобга олган ҳолда, соатлик иқлим маълумотлари асосида гибрид қурилманинг энергетик характеристикаларини ҳисоблаш методикаси такомиллаштирилган;
лаборатория намунасида ротор таянчларидаги механик йўқотишларни магнит кучлар ёрдамида камайтириш ҳисобига генератор қуввати магнит элементларсиз вариантга нисбатан 8-41 % га ортиши ҳамда қўзғалмас induksion ғалтакнинг шамол канали жами қувватидаги улуши 14-23 % ни ташкил этиши тажриба асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гибрид шамол-қуёш қурилмаси ва унинг энергетик характеристикаларини ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
автоном электр таъминоти учун шамол қурилмаси асосидаги гибрид энергия тизими, уни эксплуатация қилиш бўйича консептуал ёндашув ҳамда ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган қувват балансини ушлаб туриш алгоритми Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида Давлат илмий-техника дастури доирасида бажарилган ИЛ-4821091630-рақамли «Шамол ва сув оқими параметрлари ўзгаришида локал энергетика тизимига ўзгармас частотали стабил ўзгармас электр қувватини узатувчи янги автоматик қурилма яратиш» мавзусидаги 2022-2024-йилларга мўлжалланган инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 23-сентабрдаги 02/01-01-366-сон маълумотномаси). Натижада, шамол ва сув энергияси асосидаги гибрид энергетик қурилма ишлаб чиқилган ҳамда турли шамол тезликлари ўзгаришида асинхрон генераторнинг айланиш тезлигини ростлайдиган автоматик бошқариш тизимининг функсионал схемаси ва электр энергияси сифат кўрсаткичларининг меъёрий қийматларини таъминловчи назорат-бошқарув тизими яратилган;
гибрид шамол-қуёш қурилмасининг конструкцияси ва унинг энергетик характеристикаларини ҳисоблаш методикаси Тошкент давлат техника университети Кенгашининг 2023-йил 12-августдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган 02-2023-0135-сон гувоҳномага мувофиқ «Шамол энергетикаси» ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 23-сентабрдаги 02/01-01-366-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот натижалари «Муқобил энергия манбалари» бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликларига тегишли «Шамол энергетикаси» ҳамда «Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг энергетик тизимлари ва қурилмалари» фанларининг ўқув дастурлари мазмунига сингдирилган;
парракларида магнит элементлари, induksion ғалтаги ва мачтасида фотоелектрик панеллари бўлган гибрид шамол-қуёш электр станцияси (Қозоғистон Республикасининг 2023-йил 19-майдаги №7391-сон фойдали моделга патенти) Натижада, корхонанинг маъмурий биноси эҳтиёжлари учун марказлашган тармоқдан фойдаланиладиган электр энергиясининг йил давомида 50 % и тежалишига ҳамда углерод икки оксиди чиқиндиларининг йилига 8,5-11,9 т га камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish