Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанов Тоҳир Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда хусусий уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: В2018.3.PhD/Iqt187.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc 27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Ханкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти.
Диссертация йўналиши:  назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни янада ривожлантириш шароитида хусусий уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хусусий уй-жой фондини бошқариш ва сақлаш талаблари устидан техник назоратни давлат-хусусий ва ижтимоий шерикчилиги асосида ташкил этиш таклиф этилган;
хусусий уй-жой фондини бошқаришда профессионал бошқарувчи корхоналар хизматидан фойдаланиш орқали маъмурий харажатларни қисқартириш асосида иқтисодий самарадорликка эришиш йўналишлари асосланган;
хусусий уй-жой фондини бошқариш сифатини оширишда раҳбар кадрлар тайёрлаш тизими замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини молиялаштириш механизми хусусий уй-жой фондига оператив хизматлар кўрсатишни жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда хусусий уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат-хусусий ва ижтимоий шерикчилиги асосида хусусий уй-жой фондини бошқариш ва сақлаш талаблари устидан техник назоратни ташкил этишнинг самарали тизимини яратиш бўйича берилган таклиф Тошкент шаҳридаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига жорий этилган (Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасининг 2018 йил 7 октябрдаги 30/1-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ҳамкорликда хусусий уй-жой фондини бошқариш, унинг атроф ҳудудини сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш назоратга олинган;
хусусий уй-жой фондини бошқаришда профессионал бошқарувчи компаниялар хизматидан фойдаланиш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш бўйича берилган таклиф Тошкент шаҳридаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига жорий этилган (Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасининг 2018 йил 7 октябрдаги 30/1-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ширкатларда доимий асосда ишловчи ходимлар сонининг 4–6 нафардан 2–3 нафаргача камайиши маъмурий харажатларнинг 50%гача қисқартиришга олиб келган;
хусусий уй-жой фондини бошқариш сифатини оширишда раҳбар кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича берилган таклиф Тошкент шаҳридаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига жорий этилган (Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасининг 2018 йил 7 октябрдаги 30/1-сон маълумотномаси). Натижада хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари бошқаруви раисларининг «Коммуналўқув» ўқув-услубий маркази»да ўқув курсларни муваффақиятли якунлаб, махсус сертификатларга эга бўлганлари фаолият кўрсатишлари йўлга қўйилган;
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини молиялаштириш механизмини  такомиллаштириш бўйича берилган таклиф Тошкент шаҳридаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига жорий этилган (Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасининг 2018 йил 7 октябрдаги 30/1-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент шаҳридаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари қошида синов тариқасида ташкил этилган “Хизмат кўрсатиш марказлари” томонидан мулкдорларга оператив тарзда коммунал хизматлар кўрсатилмоқда ва ундан тушадиган маблағ ҳисобига молиявий барқарорлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish