Жабборова Субҳида Абдуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларида клиник терминларнинг лексик-семантик ва лексикографик хусусиятлари (си-ассистентининг лингвистик моделини яратиш асосида), 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2026.2.PhD/Fil7476.
Илмий раҳбар: Мадиева Мадина Юсуповна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Давлятова Элвира Мурадовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида клиник терминларнинг лексик-семантик ҳамда лексикографик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник терминни шаклий-структур, семантик, парадигматик, таржимавий, лексикографик ва алгоритмик қатламларни бирлаштирувчи кўп қатламли лингвистик бирлик сифатида талқин этувчи лингвистик-лексикографик модел ишлаб чиқилган ҳамда халқаро терминологик ресурслар (ICD-11, SNOMED CT, MeSH, LOINC) клиник терминни бу қатламларнинг фақат биттасида ёритиши асосланган;
300 та бирликдан иборат терминологик танланма асосида инглиз тилида бир сўзли клиник терминларнинг 65,3 % и морфемик жиҳатдан шаффоф юнон-лотин ясамалари, ўзбек тилида эса бир сўзли эквивалентларнинг 80,5 % и бўлинмас халқаро ўзлашмалар экани, икки тил ўртасидаги эквивалентлик структур кенгайиш ва қисқариш шаклида намоён бўлиши аниқланган;
ўзбек клиник терминологиясида тўлақонли дублетлик чегаралангани (9,3 %), изоҳий вариантлилик эса умумий ҳодиса экани (86,3 %), инглизча клиник қисқартмаларнинг 75,5 % и ўзбек тилида қисқартма шаклига эга эмаслиги асосланиб, клиник қисқартма семантик-структур жиҳатдан зич бирлик сифатида далилланган;
инглиз ва ўзбек клиник терминларининг лексикографик хусусиятлари клиник терминларни терминологик луғатда тизимлаштиришнинг олтита лингвистик тамойили ҳамда терминологик изоҳ чегарасида ишловчи тўққиз компонентли СИ-ассистент лингвистик модели ишлаб чиқиш орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида клиник терминларнинг лексик-семантик ва лексикографик хусусиятлари тадқиқи таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
клиник терминни шаклий-структур, семантик, парадигматик, таржимавий, лексикографик ва алгоритмик қатламларни бирлаштирувчи кўп қатламли лингвистик бирлик сифатида талқин этувчи лингвистик-лексикографик модел ишлаб чиқилган ҳамда халқаро терминологик ресурслар (ICD-11, SNOMED CT, MeSH, LOINC) клиник терминни бу қатламларнинг фақат биттасида ёритиши асосланганлик тўғрисидаги мулоҳазалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024-2025-йилларда амалга оширилган ALM-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи atamacom.uz дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 7-сентабрдаги 01-623-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур икки тилли лексикографик карточка, кўп модулли электрон ахборот базаси ва СИ-ассистент лингвистик модели ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилган;
ўзбек клиник терминологиясида тўлақонли дублетлик чегаралангани (9,3 %), изоҳий вариантлилик эса умумий ҳодиса экани (86,3 %), инглизча клиник қисқартмаларнинг 75,5 % и ўзбек тилида қисқартма шаклига эга эмаслиги асосланиб, клиник қисқартма семантик-структур жиҳатдан зич бирлик сифатида далилланганлик ҳақидаги илмий хулосалардан Қўқон давлат университетида 2023-2025-йилларга мўлжалланган “2023 KA 171 Mobility Higher Education Students (Erasmus+)” халқаро гранти доирасида самарали фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 7-сентабрдаги 262-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур натижалар инглиз ва ўзбек тилларидаги клиник терминлар ҳамда қисқартмаларни қиёсий тушунтириш, уларнинг тўлиқ шакли ва маъносини изчил ёритиш, шунингдек, икки тилли ўқув-услубий материалларнинг терминологик аниқлигини оширишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек клиник терминларининг лексикографик хусусиятлари клиник терминларни терминологик луғатда тизимлаштиришнинг олтита лингвистик тамойили ҳамда терминологик изоҳ чегарасида ишловчи тўққиз компонентли СИ-ассистент лингвистик модели ишлаб чиқиш орқали асосланганлик ҳақидаги мулоҳазалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2025-2026-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2026-йил 29-июлдаги 26-36-94-сонли маълумотномаси). Натижада грант лойиҳасининг илмий-амалий аҳамияти ошиб, иштирокчиларнинг касбий терминологик компетенциясини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish