Узоков Шерзод Хамидовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Компетенциявий ёндашув асосида бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.4.PhD/Ped13709.
Илмий раҳбар: Кулмуродов Дилшод Истамович, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи бир марталик PhD.26/27.02.2020.T.109.01.
Расмий оппонентлар: Кўкиев Бобурмирзо Баходир ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Хайитова Шаҳноза Данияровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат унверситети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларни компетенциявий ёндошув асосида лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш жараёнининг таркибий компонентлари компетенциявий, тизимли ва рақамли-педагогик ёндашувларнинг интеграциясига асосланиб, функсионаллик, адаптивлик ҳамда амалиётга йўналтирилганлик омилларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш орқали илмий-методик жиҳатдан аниқлаштирилган;
Бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари муҳандислик дизайн-тафаккури (Design Thinking) ва лойиҳага асосланган ўқитиш (Project-Based Learning) методларининг интеграциясига асосланиб, касбий тайёргарликнинг мақсадли, мазмунли, жараёнли ва натижавий компонентлари узвийлигини таъминловчи структуравий-функсионал моделни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
Бўлажак муҳандисларнинг лойиҳавий-конструкторлик компетенцияларини ривожлантириш методикаси умумкасбий фанларни ўқитишда адаптив таълим платформалари (Adaptive Learning Platforms), ғоялар генерацияси (Браинсторминг) ва генератив дизайн (Генеративе Десигн) технологияларини лойиҳа топшириқлари билан интеграциялаш, индивидуал таълим траекторияларини лойиҳалаш ҳамда амалий-конструкторлик фаолиятининг босқичма-босқич мураккаблашувини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
Бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикасининг самарадорлигини баҳолаш механизми компетенциявий диагностика мезонлари, даражавий кўрсаткичлар ва педагогик мониторинг натижаларини ўзаро мувофиқлаштириш, лойиҳавий-конструкторлик топшириқлари натижаларини босқичма-босқич баҳолаш ҳамда тескари алоқа асосида коррекциялаш имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларни компетенциявий ёндошув асосида лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
Бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш жараёнининг таркибий компонентлари компетенциявий, тизимли ва рақамли-педагогик ёндашувларнинг интеграциясига асосланиб, функсионаллик, адаптивлик ҳамда амалиётга йўналтирилганлик омилларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш орқали илмий-методик жиҳатдан аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар техника олий таълим тизимида инновацион муҳандислик фаолиятни ташкил этиш жараёнига татбиқ этилган ва “Чизма геометирия” номли ўқув қўлланма (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи асосида № 438606149528382431 рақамли нашр рухсатномаси) яратилган. Мазкур дарслик бўлажак муҳандислари учун ўқув материалларини замонавий дидактик таъминотини яратишга ҳизмат қилган;
Бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари муҳандислик дизайн-тафаккури (Design Thinking) ва лойиҳага асосланган ўқитиш (Project-Based Learning) методларининг интеграциясига асосланиб, касбий тайёргарликнинг мақсадли, мазмунли, жараёнли ва натижавий компонентлари узвийлигини таъминловчи структуравий-функсионал моделни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Компетенциявий ёндашув асосида бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикаси” номли методик қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2026-йил 4-февралдаги 02/01-01-63-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-методик таъминот муҳандислик электрон таълим дастурлари воситасида талабаларнинг лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлашга доир илмий-методик тавсияларни оммалаштиришга эришилган.
Бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш методикасининг самарадорлигини баҳолаш механизми компетенциявий диагностика мезонлари, даражавий кўрсаткичлар ва педагогик мониторинг натижаларини ўзаро мувофиқлаштириш, лойиҳавий-конструкторлик топшириқлари натижаларини босқичма-босқич баҳолаш ҳамда тескари алоқа асосида коррекциялаш имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлаш платформаси” номли электрон ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2026-йил 4-февралдаги 02/01-01-63-сон маълумотномаси). фойдаланилган. Натижада компетенциявий ёндашув асосида ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган ўқув методик ва дидактик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish