Абдиев Тўйчи Гулбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Талабаларни лойиҳавий таълим асосида илмий-тадқиқот фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш” (Қурилиш механикаси фани мисолида), 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари) ихтисослиги бўйича, (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.1.PhD/Ped4251.
Илмий раҳбар: Муртазаев Эшмурод Мустафоевич, техника фанлари доктори, дотсент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/27.02.2020.T.109.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Муқимов Байрамали Рахимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Қурилиш механикаси” фанини лойиҳавий таълим асосида ўқитишда муҳандислик муаммоларини назарий таҳлил қилиш, рақамли моделлаштириш, ҳисоблаш натижаларини қиёсий текшириш ва илмий асосланган хулоса чиқариш фаолиятларини изчил интеграциялаш орқали талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятига тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Қурилиш механикаси” фанини лойиҳавий таълим асосида ўқитишнинг илмий-тадқиқотга йўналтирилган дидактик мазмуни конструкцияларни ҳисобий схемалаштириш, назарий ҳисоблаш, рақамли модел яратиш ҳамда натижаларни қиёсий таҳлил ва илмий хулоса билан якунлашга асосланган лойиҳавий-тадқиқот топшириқларини фанлараро ва касбий контекстда изчил боғлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига тайёрлашнинг ташкилий-мазмуний модели мақсадли, мазмуний, лойиҳавий-жараёнли, ташкилий-бошқарув ҳамда баҳолаш-натижавий компонентлар ўртасидаги функсионал узвийликни, талабалар мустақиллиги ва ўқитувчининг йўналтирувчи фаолияти ўртасидаги босқичли алоқадорликни таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
“Қурилиш механикаси” фанини ўқитиш орқали илмий-тадқиқот фаолиятига тайёрлаш методикаси муҳандислик муаммосини қўйиш, тадқиқот фаразини шакллантириш, назарий ҳисобий моделни асослаш, AutoCAD ва SketchUp/Revit муҳитида график-фазовий ифодалаш, Mathcad ва SCAD воситаларида ҳисобий текшириш, натижаларни таққослаш ҳамда лойиҳа ечимини илмий далиллаш босқичларини ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятига тайёргарлигини педагогик диагностика қилиш ёндашуви рақамли лойиҳалаш ва моделлаштириш, илмий-билиш амалларини бажариш ҳамда тадқиқот методларини мустақил танлаш ва қўллаш мезонларини креатив, изланувчи ва продуктив фаолият даражалари билан боғлаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Қурилиш механикаси” фанини лойиҳавий таълим асосида ўқитиш орқали талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар “ТИҚХММИ” MTU Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти (2023-йил 30-ноябрдаги № 19-АФ-сон маълумотнома), Термиз муҳандислик-технология институти (2023-йил 22-ноябрдаги № 14-сон маълумотнома) ва “ТИҚХММИ” MTU Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти (2023-йил 30-ноябрдаги № 5-сон маълумотнома) асосида ўқув жараёнига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024 йил 25-январдаги №02/01-01-9-сонли маълумотномаси). Натижада, “Қурилиш механикаси” фанини лойиҳавий таълим асосида ўқитишнинг илмий-тадқиқотга йўналтирилган дидактик мазмуни такомиллаштирилган.
“Қурилиш механикаси” фанини лойиҳавий таълим асосида ўқитиш учун муҳандислик муаммоларини таҳлил қилиш, ҳисобий схема ва лойиҳа ечимини тузиш, конструкцияларни рақамли моделлаштириш ва натижаларни асослашга йўналтирилган амалий ҳамда мустақил таълим топшириқлари, ўқув-услубий ишланмалар ва портфолио воситаларидан иборат методик таъминот ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024 йил 25-январдаги №02/01-01-9-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига тайёрлашнинг ташкилий-мазмуний модели мақсадли, мазмуний, лойиҳавий-жараёнли, ташкилий-бошқарув ҳамда баҳолаш-натижавий компонентлари такомиллаштирилган.
“Қурилиш механикаси” фанининг конструкцияларни ҳисобий схемалаштириш, назарий ҳисоблаш, рақамли модел яратиш, натижаларни қиёсий таҳлил қилиш ва илмий хулоса чиқаришга асосланган лойиҳавий-тадқиқот топшириқлари ҳамда илмий-тадқиқий модуллари 60812500 – “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” таълим йўналиши талабаларининг амалий ва мустақил таълим машғулотларига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024 йил 25-январдаги №02/01-01-9-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг муҳандислик муаммосини ҳисобий ва рақамли модел асосида таҳлил қилиш имкониятлари кенгайган;
талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига тайёрлашнинг “кириш диагностикаси + лойиҳа сикли + текширув + диагностика + қайта алоқа” механизмига асосланган ташкилий-мазмуний модели “Қурилиш механикаси” фанини ўқитиш жараёнига татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024 йил 25-январдаги №02/01-01-9-сонли маълумотномаси). Натижада, талабанинг даражасига мос топшириқ бериш ва ўқитувчи ёрдамини босқичма-босқич камайтириш имконияти яратилган;
AutoCAD, SketchUp/Revit, Mathcad ва SCAD воситаларини олти босқичли лойиҳавий-тадқиқот сикли билан уйғунлаштиришга асосланган ўқитиш методикаси ҳамда “Фермалар тўғрисида тушунча ва уларнинг турлари” мавзусидаги машғулот ишланмаси ўқув жараёнига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигидан 2023-йил 17-октябрда берилган DGU № 28701 электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастур). Натижада, талабаларнинг аналитик ва рақамли натижаларни таққослаб, мустақил тадқиқий қарор қабул қилиш кўникмалари ривожланган;
талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятига тайёргарлигини рақамли лойиҳалаш, илмий-билиш ва тадқиқот методикасини қўллаш мезонлари бўйича баҳолаш рубрикаси педагогик тажриба-синов жараёнида қўлланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024 йил 25-январдаги №02/01-01-9-сонли маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳида юқори даража улуши 13,24 % дан 30,15 % га ошган, тажриба ва назорат гуруҳлари ўртасидаги фарқ статистик аҳамиятли экани тасдиқланган.
“Қурилиш механикаси” фани бўйича муаллиф ҳаммуаллифликда тайёрлаган “Қурилиш механикаси” (Оъзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27- декабрдаги 485–сонли буйруғига асосан 143980-рақамли нашр рухсатномаси берилган), “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сонли буйруғига асосан 429-81-рақамли нашр рухсатномаси берилган), “Материаллар қаршилиги. Амалий ва лаборатория машғулотлари” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сонли буйруғига асосан 388-313-рақамли нашр рухсатномаси берилган). Натижада, ўқув қўлланмалари мазмунига илмий-тадқиқий модуллар, лойиҳа паспорти асосидаги топшириқлар ва ферма мисолидаги лойиҳавий-тадқиқот машғулоти ишланмаси киритилган ҳамда педагогик ва дидактик шарт-шароитлари ишлаб чиқилган ва ўқув-услубий манба сифатида фойдаланилган.