Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташкенбаева Зарина Улугбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туризм соҳасида бошқарув ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt222.
Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исроилов Баходир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туризм соҳасида бoшқaрув ҳисoби вa  тaҳлилининг илмий-назарий ва услубий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“тур” иборасига туризм бизнесида қўлланилиши хусусиятини, “туризм маҳсулоти” иборасига эҳтиёжни қондириш, “туризм операторлари (туроператорлар)” иборасига тарғиб қилиш, “турагентлар” иборасига туроператорлар томонидан ишлаб чиқилган туризм маҳсулотларини сотишдаги иштирокини киритиш асосида такомиллаштирилган таърифи ишлаб чиқилган;
туризм соҳаси корхоналарида турмаҳсулот таннархини калькуляция қилиш ҳамда харажатларни самарали бошқаришда  харажатларнинг турлари таркиби аниқлаштирилиб, улар бошқарув ҳисобига мослаштирилган;
туризм корхоналарида ҳисоб маълумотларини молиявий ҳамда бошқарув ҳисобида қўллаш имконини берадиган харажатларнинг аналитик ҳисобини юритиш услуби такомиллаштирилган;
туризм соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар харажатлари самарадорлиги ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг таркибий тузилиши ва уларнинг таъсирини ҳисоблаш йўллари иқтисодий таҳлилнинг анъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасида бошқарув ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадқиқот ишида туризм бизнесида қўлланилиши тавсия қилинган “тур”, “туризм маҳсулоти”, “туризм операторлари (туроператорлар)”, “турагентлар” каби туризм иборалари ва уларнинг такомиллашган таърифлари Ўзбекистон Республикаси “Туризм тўғрисида”ги қонуни янги таҳрирининг 3-моддаси “Асосий тушунчалар” қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 21 ноябрдаги 05-22/7416-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш ва тушунчаларга аниқлик киритишга хизмат қилган;
туризм корхоналарда харажатларнинг турларига аниқлик киритиш ва уларни таснифлаш, бошқариш жараёнида тежаш имкониятларидан фойдаланиш йўлларини такомиллаштириш бўйича берилган  таклифи “ASIA TOUR” туристик корхонаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 21 ноябрдаги 05-22/7416-сон маълумотномаси). Ушбу  таклифнинг амалиётга татбиғи харажатларни бошқариш бўйича самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятини берган. Натижада харажатларнинг умумий ҳажми 2018 йилда  2,27 фоизга камайган;
туризм корхоналарда ҳисоб маълумотлари асосида таннархни калькуляция қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилишда  молиявий ва бошқарув ҳисобини юритишда  қўллаш имконини берадиган аналитик ҳисоб тизимини жорий қилиш таклифи “Luxury Asia” туристик корхонаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 21 ноябрдаги 05-22/7416-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши харажатларни режалаштириш ҳамда электрон тизим орқали назорат қилиш самарадорлигини оширишга ёрдам берган;
туризм соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар харажатлари самарадорлиги ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг таркибий тузилиши билан боғлиқ омилларнинг таъсирини ҳисоблаш йўлларини такомиллаштириш  ва омилли таҳлил натижасида бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича берилган  таклифи “ASIA TOUR” туристик корхонаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 21 ноябрдаги 05-22/7416-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қўлланилиши натижасида, туристик корхонада харажатлар самарадорлигини оширишга турфирма рентабеллик коэффициенти, битта туристга тўғри келадиган хизматлар ҳажми, битта ходимга тўғри келадиган туристлар сони, харажатларнинг ходимлар билан таъминланганлик даражасининг таъсирини аниқлаш ва омилли таҳлил натижаси бўйича ижобий таъсир қилган омилларни янада кучайтириш, салбий таъсир қилган омилларни ижобий тарафга ўзгартириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти яратилган. Натижада 2018 йилда харажатлар самарадорлиги 1,9 фоиз ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish