Сафаров Бахтиёр Боймуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистондаги эсерлар партияси фаолияти (1903–1919 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tar1584
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Қахрамон Кенжаевич Ражабов.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Хайдаров Муродилла Махмуталиевич тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1903–1919 йилларда Туркистондаги эсерлар партиясининг фаолиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистондаги эсерлар партияси ўз фаолиятида Петроград ва Москвада ташкил этилган партия Марказий Қўмитаси қарорлари ва кўрсатмаларига бўйсунганлиги, деҳқонлар манфаатини кўзлаб тузилган эсерлар партиясининг мураккаб тараққиёт йўли, уларнинг Россияда чоризм ҳукмронлигига қарши кураши, партиянинг иккига ажралиб кетиши ҳамда сўл эсерларнинг дастлаб болшевиклар билан ҳамкорлиги исботланган;
Болшевиклар Туркистон Мухторияти ҳукуматининг жадид тараққийпарварлари томонидан ташкил этилганлигини сохталаштириб, ўзларини ғаразли ишларини яширишга ҳаракат қилганлиги ҳамда эсерлар ва меншевиклар партияси орасидан баъзи етакчилар чиқиб, Туркистон Мухторияти ерли халқнинг миллий ҳуқуқи эканлигини тушунтиришга уринганида аксилинқилобчиликда айбланганлиги, шунингдек, болшевикларнинг Туркистон Мухторияти ҳукуматига қарши бошлаган қонли курашида сўл эсерлар, дашноқлар ва бошқа шу каби сиёсий партиялар ҳам совет ҳокимиятини қўллаб-қувватлаганлиги далилланган;
Болшевикларнинг сиёсати натижасида сўл эсерлар ва шу каби бошқа сиёсий партиялар ишчилар ва деҳқонларига қарши курашганликда ҳамда ички ва ташқи аксилинқилобий кучлар билан бирлашганликда айбланганлиги, бу партияларнинг кўплаб сиёсий лидерлари, раҳбарлари, аъзолари чет элга яширин равишда қочиб кетганлиги ёки болшевиклар сафига қўшилишга мажбур бўлганлиги ҳамда шунинг оқибатида болшевиклар томонидан Туркистонда сўл эсерлар партиясининг фаолияти тугатилганлиги ва ўлкада болшевикларнинг яккаҳукмронлиги ўрнатилганлиги аниқланган;
Сўл эсерлар партияси аъзолари болшевиклар билан бирлашгандан кейин қатор раҳбарлик лавозимларга тайинланганлиги, вилоят инқилобий қўмиталари (ревкомлари), туман ва шаҳар инқилобий қўмиталари аъзолари бўлганлиги ва раис лавозимларини ҳам эгаллаганлиги аниқланган. Шунингдек, ҳар икки ўртада маълум келишув бўлишига қарамасдан болшевиклар сўл эсерларга қарши курашни тўхтатмаганлиги, коммунистик партия сафларига ўтган сўл эсерларга ишончсизлик билан қаралганлиги, ўз навбатида сўл эсерларнинг баъзи раҳбарлари бу бирлашувнинг қабул қилиши осон кечмаганлиги ҳамда улар партия сафларини тозалаш сиёсати туфайли бошқарувдан четлаштирилганлиги ҳамда қатағон қилинганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати чуқурлашуви натижасида ўлкада миллий озодлик ҳаракатлари, сиёсий партиялар ҳамда турли мафкуравий оқимлар фаолияти фаоллаша бошлаганлиги, 1905–1907-йиллардаги биринчи рус инқилоби, шунингдек, 1917-йил Феврал ва Октабр инқилоблари Туркистонда ҳам сиёсий ҳаётнинг жонланишига туртки берганлиги, ана шундай мураккаб тарихий шароитда Россияда шаклланган сиёсий партиялар, жумладан, Сотсиалист-револуционерлар (эсерлар) партияси ҳам Туркистон сиёсий ҳаётида муайян ўрин эгаллаганлиги масалалаларини аниқлашга оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган IFA-2012-1-4-сонли “Ўзбекистоннинг совет давридаги тарихи (1917–1991-йиллар). 2-жилд” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида тайёрланган “Ўзбекистон тарихи” номли академик нашрда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 24 октябрдаги 3/1255-2549-сонли далолатномаси). Тадқиқот натижасида Туркистон ўлкасида ХХ аср бошида миллий озодлик ҳаракатлари, сиёсий партиялар ҳамда турли мафкуравий оқимлар фаолиятига оид янги маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган.
1917–1919-йилларда Туркистонда юз берган сиёсий ўзгаришлар даврида эсерлар партияси Туркистон ўлкаси Советлари, Туркистон Халқ Комиссарлари Совети, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа сиёсий кучлар билан ўзаро муносабатларда фаол иштирок этди. Шу билан бирга, партиянинг Туркистондаги ташкилотлари, уларнинг ташкилий тузилиши, ижтимоий таркиби, дастурий мақсадлари, миллий сиёсатга муносабати ҳамда 1919-йилгача бўлган фаолияти билан боғлиқ илмий натижалардан фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 03-33-2513-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий-тадқиқот натижаларидан ўқув дарсликларини янги авлодини яратишда фойдаланилган.
Сўл эсерлар ва болшевикларнинг сиёсий кураш тарихини тадқиқ этиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий таклифлар асосида болшевикларнинг сиёсати натижасида сўл эсерлар ва бошқа шу каби сиёсий партиялар аксилинқилобий партия деб аталгани, бу партияларнинг кўплаб сиёсий лидерлари, раҳбарлари, аъзолари чет элга яширин равишда қочиб кетганлиги ёки болшевиклар сафига қўшилишга мажбур бўлганлиги ҳамда шунинг оқибатида болшевиклар томонидан Туркистонда сўл эсерлар партиясининг фаолияти тугатилганлиги ва ўлкада болшевикларнинг яккаҳукмронлиги ўрнатилганлиги масалалаларини аниқлашга оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган IFA-2012-1-4-сонли “Ўзбекистоннинг совет давридаги тарихи (1917–1991-йиллар). 2-жилд” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида тайёрланган “Ўзбекистон тарихи” номли академик нашрда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 24 октябрдаги 3/1255-2549-сонли далолатномаси). Тадқиқотнини илмий натижаларидан “Ўзбекистоннинг совет давридаги тарихи (1917–1991-йиллар) 2-жилдидаги мавзуларни ёритишда фойдаланилган.
Сўл эсерлар партияси аъзолари болшевиклар билан бирлашгандан кейин қатор раҳбарлик лавозимларга тайинланганлиги, вилоят қўмиталари, туман ва шаҳар қўмиталари аъзолари бўлганлиги ва раис лавозимларини ҳам эгаллаган. Партиялар ўртасида маълум келишув бўлишига қарамасдан болшевиклар сўл эсерларга қарши курашни тўхтатмаганлиги, коммунистик партия сафларига ўтган собиқ сўл эсерларга ишончсизлик билан қаралганлиги, ўз навбатида сўл эсерларнинг баъзи раҳбарлари партияларнинг бирлашувини қабул қилиши осон кечмаганлиги ҳамда улар партия сафларини тозалаш сиёсати туфайли бошқарувдан четлаштирилганлиги билан боғлиқ илмий натижалардан фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 03-33-2513-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар ва хулосаларнинг қўлланилиши Ўзбекистоннинг совет даври тарихини кам ўрганилган жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган.