Ҳамдамов Алишер Тохир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси фаолиятининг ривожланиш тарихи (1992-2024 йй)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tar2137
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Саипова Камола Давляталиевна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01
Расмий оппонентлар: Махкамова Нодира Раҳмоновна тарих фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Зарина Агзамовна тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Чирчиқ педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси фаолиятининг ривожланиш тарихини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси фаолиятини АҚШ, Япония, Германия ва Франция МОҚлари тажрибаси билан қиёсий таҳлил қилиш асосида олимпия ҳаракати самарадорлигини баҳоловчи “институционал интеграция индекси” ишлаб чиқилиб, МОҚнинг таълим муассасалари, хусусий сектор ва жамоат институтлари билан ҳамкорлигини баҳолаш орқали Ўзбекистон учун учта устувор стратегик йўналиш, хусусан, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтириш илмий жиҳатдан асосланган;
ЎМОҚ фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган “уч қатламли институсионал ҳамкорлик модели” илмий жиҳатдан ишлаб чиқилди ва асосланди, бунда биринчи қатлам – давлат институтлари (вазирликлар, олий таълим, маҳаллий ҳокимиятлар), иккинчи қатлам – хусусий сектор (корпоратив спонсорлар, технологик компаниялар, тиббий муассасалар), учинчи қатлам – жамоат ташкилотлари (федерасиялар, маҳалла тизими, волонтёрлик ҳаракати)дан иборат бўлиб, Германия DOSB тажрибаси асосида ушбу уч қатламнинг синхрон ишлаши МОҚ самарадорлигини 30–40% га оширишини таъминлаши аниқланди ҳамда Ўзбекистон шароитига мослаштирилган амалий механизмлар таклиф этилган;
Ўзбекистон спорт делегасиясининг 1996–2024 йиллар оралиғидаги саккиз Олимпия ўйинларидаги умумжамоа ўрни динамикасини тизимли таҳлил қилиш асосида биринчи маротаба олимпия ҳаракати самарадорлигининг институсионал интеграсия даражасига бевосита боғлиқлиги илмий жиҳатдан исботланди, бунда Ўзбекистоннинг умумжамоа ўрни 1996-йил Атлантада 58-ўриндан 2024-йил Парижда 13-ўринга кўтарилиши уч омил билан илмий жиҳатдан асосланди: биринчидан – ЎМОҚ ҳузурида Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, спорт базаларини реконструкция қилиш, иқтидорли спортчилар ва тренерларни рағбатлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликка йўналтирилди; иккинчидан – таълим муассасалари билан интеграсия кучайтирилиб, Париж-2024 олтин медали соҳиби Улуғбек Рашитов ва кумуш медалист Светлана Осипова каби чемпионлар олий таълим тизими орқали вояга етди; учинчидан – ЎМОҚ таркибида 14 та ҳудудий бўлим ташкил этилиб, вилоят ҳокимлари олимпия ҳаракатини ривожлантириш бўйича махсус вакиллар этиб тайинланди, мазкур уч омилнинг синергетик таъсири эса ЎМОҚ институсионал ҳамкорлик моделини такомиллаштиришнинг илмий-амалий асоси сифатида асосланган;
Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси фаолиятини рақамли трансформация қилишнинг институционал механизми илк бор илмий жиҳатдан ишлаб чиқилди, мазкур механизм олимпия ҳаракатини бошқаришда спортчилар, тренерлар, спорт федерациялари, таълим муассасалари ҳамда давлат органлари ўртасидаги ахборот алмашинуви ва бошқарув жараёнларини ягона рақамли платформа асосида интеграциялашни назарда тутиб, таҳлиллар натижасида спортчиларни саралаш, тайёрлаш, мониторинг қилиш ва натижаларини баҳолаш жараёнларини рақамлаштириш бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини ошириши, маълумотлар алмашинувини тезлаштириши ҳамда инсон омили билан боғлиқ хатоларни сезиларли даражада камайтириши илмий жиҳатдан асосланди, шунингдек, Ўзбекистон шароитига мос равишда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси, спорт федерациялари ва олий таълим муассасалари ўртасида ягона рақамли ҳамкорлик моделини жорий этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1992-2024 - йилларда Ўзбекистонда олимпия спортини йўлга қўйиш ва ривожлантириш иши тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
1992–2024 йилларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари биринчи марта тарихий жиҳатдан даврийлаштирилиб, унинг миллий спорт сиёсати ҳамда халқаро олимпия ҳаракати билан интеграсиялашув жараёнларининг асосий тенденциялари комплекс таҳлил қилинди, шунингдек, Ўзбекистон спортчиларининг Олимпия ўйинларида иштирок этиши ва эришган натижалари тарихий-статистик таҳлил асосида ўрганилиб, мамлакатда олимпия спортини ривожлантириш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ҳамда Миллий Олимпия қўмитасининг мазкур жараёндаги ўрни ва аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилди (Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия Қўмитаси Бош котибининг 2025-йил 30-июлдаги маълумотномаси), мазкур тадқиқот натижалари Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт федерасиялари фаолияти самарадорлигини ошириш, олимпиячилар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда мамлакат спорт сиёсатини янада ривожлантиришга хизмат қилган ҳолда тегишли ташкилотларнинг амалий фаолиятига, шу жумладан стратегик дастурлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўқув дастурларини такомиллаштириш жараёнларига жорий этилди;
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, 1992-йилдан бошлаб, Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олиниши ва миллий олимпия ҳаракатининг институционал асосларининг шаклланиши таҳлил қилиниб, тадқиқот натижасида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ташкил этилиши, унинг норматив-ҳуқуқий базаси ва бошқарув тизими давлат сиёсати билан узвий боғлиқ ҳолда ривожлангани аниқланди (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 21-ноябрдаги №01-13/75-сонли маълумотномаси), шунингдек, тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Спорт вазирлигининг ёш спортчиларни олимпия захираси сифатида тайёрлаш дастурларига, шунингдек, жисмоний маданият институтларининг “Спорт тарихи” фанидан ўқитиладиган ўқув дастурларига жорий этилди;
Миллий спорт дипломатиясининг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятлари очиб берилиб, Олимпия ҳаракати орқали Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга қўшган ҳиссаси тарихий манбалар асосида ёритилган. Шунингдек, Олимпия ва Паралимпия ҳаракати иштирокчилари, чемпион ва совриндорларнинг фаолияти ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги ўрни тарихий манбалар асосида тадқиқ қилиниб, уларни музей экспозисияларида акс эттиришнинг илмий таснифлаш усуллари ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия Қўмитаси Бош котибининг 2025-йил 30 июлдаги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрат музейи дикерторининг 2025-йил 21-ноябрдаги 01-13/75-сонли далолатномаси). Бу эса ёшлар онгида Ўзбекистонда спорт бўйича асосий тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда олимпия спортини ривожлантириш бўйича давлат сиёсати, янги Ўзбекистон шароитида спортнинг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши, бадиий гимнастика спорти тадбирларида спорти йўналишлари фаолиятининг йўлга қўйилиши билан боғлиқ тарихий жараёнлар, спорт инфраструктурасининг яхшиланиши бўйича илмий натижаларидан фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 21-ноябрдаги № 01-10/231-сонли маълумотномаси). Бу эса ёшлар ўртасида спортнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги ўрнини кўрсатиб беришга хизмат қилган.