Эватов Бўривой Собиржоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамиятда кибер-хуружларга қарши курашнинг ижтимоий ва информацион-маданий омиллари” 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fal1742
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD. 03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Иминов Бегзод Бегижонович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори (DSc), дотсент Асатуллоев Иномжон Абубакир ўғли ва фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент Қодиров Нодиржон Мамасолиевич.
Этакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразимий номидаги Тошкент ахборот техналогиялар университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятда замонавий кибер-хуружларга қарши курашнинг ижтимоий ва информацион-маданий омиллари очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда замонавий кибер-хуружларга қарши курашнинг ижтимоий омиллари, ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантириш ва ижтимоий масъулиятни ошириш индикаторлари сифатида очиб берилган;
жамиятда замонавий кибер-хуружларга қарши курашнинг маданий омиллари, кибер-хавфсизлик муаммоларини яширмаслик, очиқ муҳокама қилиш, жамиятда кибер-хавфсизлик маданияти қобилиятини оширувчи хусусиятлари аниқланган;
маҳаллалардаги жамоат жойларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш йўналишига замонавий ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини самарадорлик тамойили: электрон назорат, “Обод ва хавфсиз маҳалла” дастурларни амалга ошириш мисолида очиб берилган;
ёшларни кибер-хуружлар қарши мафкуравий иммунитетини шакллантириш ҳамда уни келтириб чиқарувчи сабабларни рақамли трансформация шароитида кузатилаётган дифференсиация ва интеграция жараёнларининг ўзаро боғлиқ эканлиги аналитик таҳлил асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятда кибер-хуружларга қарши курашнинг ижтимоий ва информацион-маданий омиллари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
жамиятда замонавий кибер-хуружларга қарши курашнинг маданий омиллари (кибер-хавфсизлик муаммоларини яширмаслик, очиқ муҳокама қилиш, жамиятда кибер-хавфсизлик маданияти қобилиятини ошириш) аниқлашга оид илмий янгилигидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик департаментининг Кибер-хуруж олдини олиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифаларни белгилашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик департаментининг 2026-йил 2-июндаги 18/3983-сон Маълумотномаси). Натижада жамиятда кибер-хуружларга қарши курашга доир тадбирларни, киберхавфсизлик соҳасидаги муаммолар юзасидан илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолиятни амалга оширишни юксалтиришга хизмат қилган;
кибер-хуружларни юзага келтирувчи сабаблар, рақамли трансформация шароитида кузатилаётган (дифференсиация ва интеграция) жараёнларининг киберхавфсизликни таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ва хусусиятлари эканлигига доир илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик департаментининг Кибер-хуруж олдини олиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифаларни белгилашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик департаментининг 2026-йил 2-июндаги 18/3983-сон Маълумотномаси). Натижада жамиятда кибер-хуружларга қарши курашга доир тадбирларни, киберхавфсизлик соҳасидаги муаммолар юзасидан илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолиятни амалга оширишни юксалтиришга хизмат қилган;
маҳаллалардаги жамоат жойларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш йўналишига замонавий ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини самарадорлик тамойили электрон назорат, “Обод ва хавфсиз маҳалла” дастурларига доир илмий янгилигидан Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг ижтимоий профилактикага масъул идоралар ва муассасалар томонидан кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги устидан электрон назорат қилиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг 2026-йил 30-апрелдаги 01-03/15-сон Маълумотномаси). Натижада Маҳалла уюшмасининг фаолиятида маҳалланинг анъаналари, қадриятлари ва турмуш тарзини салбий иллатлардан сақлашга хизмат қилган;
жамиятда замонавий кибер-хуружларга қарши курашнинг маданий омиллари (киберхавфсизлик муаммоларини яширмаслик, очиқ муҳокама қилиш, жамиятда киберхавфсизлик маданияти қобилиятини ошириш) аниқланган эканлигига оид илмий янгилигидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият таълими марказининг ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маданият таълими марказининг 2026-йил 3-июндаги 114-сон Маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият таълими маркази тизимидаги таълим муассасаларининг жамиятда кибер-хуружларга қарши курашнинг ижтимоий омилларини шакллантиришга оид тадбирлар тарғиботи самарадорлигини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish