Жўраева Зарифа Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида кредит хизматлари амалиётини такомиллаштириш” 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5094
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Гадоев Сўхроб Жумакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/2025.27.12.1.12.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кенгаш аъзоси Тожикистон Миллий Университети дотсенти, иқтисодиёт фанлари номзоди Икроми Фазлиддин ҳамда TDIU “Банк иши” кафедраси профессори, i.f.d. Норов Акмал Рузимаматовичлар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларида кредит хизматлари амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
банк кредит операцияларининг даромадлилигини ошириш мақсадида кредит портфелининг диверсификация даражасини ошириш ва таснифланган кредитлар таркибини оптималлаштириш таклифи асосланган;
кредит мониторинги сифатини ошириш ва эрта огоҳлантириш тизимини (Early Warning System) такомиллаштириш йўли билан муаммоли кредитларнинг брутто кредитлар ҳажмидаги салмоғини пасайтириш таклифи асослаб берилган;
тижорат банклари кредитларининг ресурс таъминотини яхшилаш мақсадида мажбуриятларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш йўли билан барқарор мажбуриятларнинг жами мажбуриятлардаги улушини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
брутто кредитларнинг даромадлилиги билан брутто депозитларнинг харажатлилиги ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш йўли билан муддатли депозитларнинг харажатлилик даражасини пасайтириш таклифи асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк кредит операцияларининг даромадлилигини ошириш мақсадида кредит портфелининг диверсификация даражасини ошириш ва таснифланган кредитлар таркибини оптималлаштириш таклифи Агробанк амалиётига жорий этилган (ATB “Агробанк”нинг 2026-йил 22-июндаги 04-15/574-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Агробанкда қониқарсиз кредитларнинг таснифланган кредитлар ҳажмидаги салмоғи 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 2,4 фоизли пунктга пасайди;
кредит мониторинги сифатини ошириш ва эрта огоҳлантириш тизимини (Early Warning System) такомиллаштириш йўли билан муаммоли кредитларнинг брутто кредитлар ҳажмидаги салмоғини пасайтириш таклифи Агробанк амалиётига жорий этилган (ATB “Агробанк”нинг 2026-йил 22-июндаги 04-15/574-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Агробанкда муаммоли кредитларнинг брутто кредитлар ҳажмидаги салмоғи 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 1,6 фоизли пунктга пасайди;
тижорат банклари кредитларининг ресурс таъминотини яхшилаш мақсадида мажбуриятларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш йўли билан барқарор мажбуриятларнинг жами мажбуриятлардаги улушини ошириш таклифи Агробанк амалиётига жорий этилган (ATB “Агробанк”нинг 2026-йил 22-июндаги 04-15/574-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Агробанкда барқарор мажбуриятларнинг жами мажбуриятлардаги улуши 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 2,1 фоизли пунктга ошди;
брутто кредитларнинг даромадлилиги билан брутто депозитларнинг харажатлилиги ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш йўли билан муддатли депозитларнинг харажатлилик даражасини пасайтириш таклифи Агробанк амалиётига жорий этилган (ATB “Агробанк”нинг 2026-йил 22-июндаги 04-15/574-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Агробанкда муддатли депозитларнинг харажатлилик даражаси 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 1,2 фоизли пунктга пасайган.