Холматова Асила Менглимурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Масофавий банк хизматлари кўрсатиш амалиётини такомиллаштириш йўллари” 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt5096
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Хакимов Зафар Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/2025.27.12.1.12.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кенгаш аъзоси Банк-молия академияси Банк иши кафедраси мудири i.f.d., проф. Алимардонов Илҳом Музрабшохович ҳамда Денов тадбиркорлик ва педогогика институти Молия ва банк иши кафедраси дотсенти, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Бозоров Руслан Ҳамдамовичлар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университ.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг масофавий хизматлар кўрсатиш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
банк операцияларини аутентификация қилишни такомиллаштириш, аппарат-дастурий таъминотдан фойдаланишга мантиқий ёндашув жараёнини назорат қилиш ва тизим орқали узатиладиган маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш йўли билан Интернет-банкинг рискларини бошқаришни такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
ҳужжатларни электрон тақдим этиш ва текширишни жорий қилиш, электрон рақамли имзодан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш йўли билан тижорат банки томонидан мижозларнинг импорт тўловлари бўйича очилаётган ҳужжатлаштирилган аккредитивлар ҳажмини ошириш таклифи асосланган;
замонавий ахборот ва рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали юридик шахс мақомига эга бўлган мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолаш аниқлигини ошириш йўли билан кредит риски даражасини пасайтиришнинг зарурлиги асослаб берилган;
банкларнинг масофавий кредитлаш имкониятларини кенгайтириш, жисмоний шахсларнинг дебетли пластик карталари асосида бериладиган масофавий овердрафт кредитларини жорий қилиш йўли билан жисмоний шахсларни он-лайн кредитлаш ҳажмини ошириш тавсияси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Масофавий банк хизматлари кўрсатиш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк операцияларини аутентификация қилишни такомиллаштириш, аппарат-дастурий таъминотдан фойдаланишга мантиқий ёндашув жараёнини назорат қилиш ва тизим орқали узатиладиган маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш йўли билан Интернет-банкинг рискларини бошқаришни такомиллаштириш таклифи Туронбанк амалиётига жорий этилган (АТ “Туронбанк”нинг 2026-йил 6-апрелдаги 31/04-235-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Туронбанкда Интернет-банкинг асосида амалга оширилган тўловларнинг ҳажми 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 11,4 фоизга ошган; мазкур таклиф, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2025-йил 23-декабрдаги 35/14-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Низомда ҳам ўз аксини топган бўлиб, бу таклифнинг амалдаги қонунчилик билан уйғунлигини тасдиқлайди;
ҳужжатларни электрон тақдим этиш ва текширишни жорий қилиш, электрон рақамли имзодан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш йўли билан тижорат банки томонидан мижозларнинг импорт тўловлари бўйича очилаётган ҳужжатлаштирилган аккредитивлар ҳажмини ошириш таклифи Туронбанк амалиётига жорий этилган (АТ “Туронбанк”нинг 2026-йил 6-апрелдаги 31/04-235-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Туронбанкда электрон тақдим этиш ва текширишга асосланган импорт аккредитивларининг ҳажми 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 21,7 фоизга ошган;
замонавий ахборот ва рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали юридик шахс мақомига эга бўлган мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолаш аниқлигини ошириш йўли билан кредит риски даражасини пасайтириш таклифи Туронбанк амалиётига жорий этилган (АТ “Туронбанк”нинг 2026-йил 6-апрелдаги 31/04-235-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Туронбанкда кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар захирасининг брутто активлардаги салмоғи 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 0,2 фоиз бандга пасайган;
банкларнинг масофавий кредитлаш имкониятларини кенгайтириш, жисмоний шахсларнинг дебетли пластик карталари асосида бериладиган масофавий овердрафт кредитларини жорий қилиш йўли билан жисмоний шахсларни он-лайн кредитлаш ҳажмини ошириш таклифи Туронбанк амалиётига жорий этилган (АТ “Туронбанк”нинг 2026-йил 6-апрелдаги 31/04-235-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Туронбанк томонидан жисмоний шахсларни онлайн кредитлаш ҳажми 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 4,7 фоизга ошган.