Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамова Махфурат Эсановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари капиталлашув даражасини оширишда даромаднинг роли”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt993.
Илмий раҳбар: Каралиев  Турабой Маматкулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари капиталлашуви жараёнида  даромадлар ролини оширишга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари даромадлари таркибида фоизсиз даромадлари улушининг юқорилиги уларнинг капиталлашуви даражасини оширишга таъсири аниқланиб, банкларнинг фоизли даромадларини юқори рискли активлар, хусусан реал секторга берилаётган кредитлар ва инвестициялар ҳисобидан ошириш таклиф этилган;
банкларнинг активлари таркибида фюьчерс ва РЕПО операцияларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш орқали даромадларни ошириш асосланган;
тижорат банклари харажатлар таркибида операцион харажатлар улушини банк рақамли хизматлари сифати ва турларини кўпайтириш ҳисобидан камайтириш асосида банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш таклиф этилган;
тижорат банклари капитали таркибида давлатга тегишли акцияларни сотиш ва сотиб олиш ҳамда бозор баҳоси шаклланшининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш услуби такомиллаштирилган;
тижорат банклари капиталини босқичма-босқич диверсификациялаш орқали давлат улушини камайтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари капиталлашув даражасини оширишда даромаднинг роли бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг фоизли даромадларини юқори рискли активлар, хусусан реал секторга берилаётган кредитлар ва инвестициялар ҳисобидан ошириш бўйича таклифи АТ “Агробанк” томонидан амалиётга жорий этилган (АТ “Агробанк”нинг 2019 йил 28 майдаги 04-25/241-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида банк капиталини 11293 млн. сўмга ошишига эришилган;
банкларнинг активлари таркибида фюьчерс ва РЕПО операцияларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш орқали даромадларни ошириш бўйича таклифи АТ “Агробанк”нинг 2018 йил  7 январдаги 7-сонли “Банк хизматлари ва турлари ва уларнинг сифатини ошириш тўғриси”даги  низомида ўз аксини топган (АТ “Агробанк”нинг 2019 йил 28 майдаги 04-25/241-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жорий этилиши натижасида банкда фюьчерс ва РЕПО операцияларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш имконияти яратилган;
тижорат банклари харажатлар таркибида операцион харажатлар улушини банк рақамли хизматлари сифати ва турларини кўпайтириш ҳисобидан камайтириш асосида банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш таклифи АТ “Агробанк”амалиётига жорий этилган (АТ “Агробанк”нинг 2019 йил 28 майдаги 04-25/241-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида банк харажатлари 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 7–фоизга қисқарган ва бу ўз навбатида банк фойдасига ижобий таъсир кўрсатган;
тижорат банклари капитали таркибида акцияларни сотиш ва сотиб олиш ҳамда бозор баҳоси шаклланшининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш услубини такомиллаштириш таклифи АТ “Агробанк” амалиётига жорий этилган (АТ “Агробанк“нинг 2019 йил 28 майдаги 04-25/241-сон маълумотномаси). Бунинг  натижасида 2018 йил 1 январь ҳолатига жисмоний шахсларга сотилган оддий акциялар суммаси 255 млрд.сўмни ташкил этган ва 2019 йил 1 январь ҳолатига 110 млрд.сўмга ошишига эришилган;
тижорат банклари капиталини босқичма-босқич диверсификациялаш орқали давлат улушини камайтириш таклифи АТ “Агробанк” томонидан амалиётга жорий этилган (АТ “Агробанк“нинг 2019 йил 28 майдаги 04-25/241-сон маълумотномаси). Бунинг  натижасида банк капитали таркибида давлат улушини йиллик 20 фоиздан камайтириб боришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish