Давруков Фахриддин Умаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси шароитида рақобатни ривожлантиришнинг инновацион механизмлари ва уларнинг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўрни, 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt7163.
Илмий раҳбар: Обломурадов Нарзулло Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.16/2025.27.12.I.01.01 рақамли илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Далиев Ахтам Шарафутдинович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Салихов Саидамир Алишер ўғли иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субектларининг бозорлар ва инфратузилмадан тенг фойдаланишини таъминловчи рақобатни ривожлантиришнинг инновацион механизмлари асосида Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бунда замонавий технологиялар ушбу механизмларни амалга ошириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
ахборот асимметрияси назариясини синтез қилиш ва норматив ҳужжатларни таҳлил этиш асосида реактив монополияга қарши тартибга солишдан (қоидабузарлик факти бўйича жарималар) тадбиркорлик муҳитини проактив ҳимоя қилишга ўтишнинг ташкилий-иқтисодий механизми асосланган. Яширин картел келишувларини ўз вақтида аниқлаш билан кичик ва ўрта тадбиркорлик субектларининг транзакция харажатлари даражаси ўртасидаги боғлиқлик очиб берилган; ахборот асосини ЎзРТХБ биржа савдолари маълумотлари ташкил этувчи “Тадбиркорликнинг монополияга қарши қалқони” консепсияси таклиф этилган бўлиб, у кичик ва ўрта тадбиркорлик субектлари харажатларини оширувчи картел келишувларини дастлабки босқичлардаёқ аниқлаш имконини беради;
3 та блокка – инфратузилмадан фойдаланиш имконияти, рақамли ва ишбилармонлик фаоллиги даражаси ҳамда бозор консентрацияси даражасига гуруҳланган 30 та индикатордан иборат кўп мезонли тизим ишлаб чиқилган бўлиб, у рақамли муҳит шароитларининг рақобат ҳолатига таъсирини баҳолаш имконини беради. Интернет-инфратузилманинг мавжудлиги, хўжалик фаолиятини рақамлаштириш даражаси ва Херфиндал-Хиршман индекси (HHI) билан ўлчанадиган бозорлар консентрацияси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган. Ҳудудларнинг рақамли ривожланиш даражасидаги фарқлар бозорларнинг маҳаллий консентрациясини кучайтириши ва алоҳида маҳаллий монополиялар юзага келиши учун шароит яратиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, Ф. Басснинг инновациялар диффузияси моделидан фойдаланган ҳолда рақамли тафовутни қисқартириш чоралари таклиф этилган;
Рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг ягона Миллий экотизими доирасида бозорда устун мавқега эга субектлар тўғрисидаги ахборотни мажбурий ошкор этишга (“устун мавқега эга субектнинг электрон паспорти”) асосланган, кичик ва ўрта тадбиркорлик субектларининг бозорларга чиқишида ахборот асимметриясини камайтиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми асосланган. Бундай ошкор этиш КОБнинг ахборот излаш ва контрагентларни верификация қилишга сарфланадиган транзакция харажатларини ҳамда бозорларга кириш тўсиқларини камайтириши кўрсатиб берилган; таклиф Олий Мажлис Сенатида муҳокама қилиш жараёнида апробациядан ўтказилган;
Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларини бозорларнинг кичик ва ўрта тадбиркорлик учун очиқлик даражаси ва монополиядан чиқаришга тайёрлиги бўйича тақсимлашнинг расмийлаштирилган таснифи ва матритсаси ишлаб чиқилган. Рақобат кўпроқ даражада очиқ API асосидаги ўзини ўзи тартибга солишга таяниши мумкин бўлган “юқори тадбиркорлик очиқлиги” кластерлари (банк сектори, телеком) ҳамда кичик ва ўрта бизнес иштирокида инновацион ДХШни босқичма-босқич жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлган “критик зоналар” (energetika, UJKX) ажратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқотининг илмий-амалий натижалари давлат органлари фаолияти амалиётига жорий этилган.
Тадқиқотда тадбиркорлар манфаатларига даҳл этувчи ҳуқуқбузарликларни жазолаш тизимидан уларнинг олдини олишга қаратилган проактив ёндашувга ўтиш асосланган. ЎзРТХБ биржа савдолари маълумотлар базаси билан интеграциялашган “Тадбиркорликнинг монополияга қарши қалқони” консепсияси таклиф этилган бўлиб, у кичик ва ўрта тадбиркорлик субектлари харажатларини оширувчи яширин картел келишувларини дастлабки босқичлардаёқ аниқлаш имконини беради. Тадқиқот натижаларидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун нормаларини ишлаб чиқишда, хусусан, рақамли платформалар операторининг устун мавқеини эътироф этиш тартибини белгилашда, монополияга қарши комплаенсни жорий этишда, монополияга қарши органнинг бозорларни автоматлаштирилган мониторинг қилиш бўйича ваколатларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2026-йил 25-майдаги 05/2617-сон маълумотномаси), шунингдек, илмий натижалар ва методологик тавсиялар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ЎзРТХБнинг тегишли департаментлари фаолиятига жорий этилган (Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026-йил 1-июндаги ҳамда ЎзРТХБнинг 2026-йил 1-июндаги 01-19/2074-сон маълумотномалари).
3 та блокка – инфратузилмадан фойдаланиш имконияти, рақамли ва ишбилармонлик фаоллиги даражаси ҳамда бозор консентрацияси даражасига гуруҳланган 30 та индикатордан иборат кўп мезонли тизим ишлаб чиқилган. У рақамли муҳит шароитларининг тадбиркорликни ривожлантириш учун соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга, кичик ва ўрта бизнесни йирик монополиялар босимидан ҳимоя қилишга ҳамда автоматлаштирилган жамоатчилик назоратини жорий этишга таъсирини баҳолаш имконини беради ва Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 25-майдаги 01-04-5174-сон маълумотномаси).
Рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг ягона Миллий экотизимининг ташкилий-иқтисодий механизми асосланган бўлиб, у бозорда устун мавқега эга субектларнинг «электрон паспорти»ни реал вақт режимида шакллантиришни, тадбиркорлар бозорга чиқишида ахборот асимметриясини камайтиришни, рақобатни чеклашга йўл қўймаслик мақсадида иқтисодий консентрация ва савдоларни тартибга солишни таъминлайди. Механизм Олий Мажлис Сенатида муҳокама қилиш жараёнида апробациядан ўтказилган ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2026-йил 25-майдаги 05/2617-сон ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026-йил 1-июндаги маълумотномалари).
Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларини бозорларнинг кичик ва ўрта тадбиркорлик учун очиқлик даражаси ва монополиядан чиқаришга тайёрлиги бўйича тақсимлашнинг расмийлаштирилган таснифи ва матритсаси ишлаб чиқилган. Рақобат кўпроқ даражада очиқ API асосидаги ўзини ўзи тартибга солишга таяниши мумкин бўлган “юқори тадбиркорлик очиқлиги” кластерлари (банк сектори, телеком) ҳамда кичик ва ўрта бизнес иштирокида инновацион ДХШни босқичма-босқич жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлган “критик зоналар” (energetika, UJKX) ажратилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг (OKMK) 2026-йил 3-июндаги СЛ-558-сон маълумотномаси таснифнинг ушбу корхона даражасида апробациядан ўтганини тасдиқлайди; банк сектори, телекоммуникациялар, энергетика ва UJKX бўйича тасниф таҳлилий хусусиятга эга ва қўшимча тармоқ апробациясини талаб этади).
Илмий кенгаш раиси, i.f.d., проф. | Д.В.Расулова |
Илмий кенгаш илмий котиби, i.f.f.d., дотсент | С.А.Салихов |
Илмий раҳбар, i.f.d., проф. | Н.Н.Обломурадов |
Талабгор | Ф.У.Давруков |