Жалалов Машҳурбек Ғайбулло ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон банк тизимига ESG стандартларини интеграциялаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Iqt1041.
Илмий маслаҳатчи: Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.I.42.02.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Баҳриддин Товашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Баҳриддинов Шарофиддин, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон банк тизимига ESG стандартларини интеграциялаш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миллий ESG баллига асосланган «Яшил – Сариқ – Қизил» уч даражали риск зоналари тизими (65 ва ундан юқори балл – «Яшил», 45–64 балл – «Сариқ», 45 баллдан паст – «Қизил») ҳамда ҳар бир риск зонасига мувофиқ назорат интенсивлиги, аудит талаблари ва бошқарув чораларини табақалаштириш имконини берувчи эрта огоҳлантириш методологияси таклиф этилган;
банк тизимида молиявий рискларнинг манбаларини аниқлаш ва мақсадли бошқарув чораларини белгилаш мақсадида ЭСГнинг экологик, ижтимоий ва бошқарув компонентларининг молиявий натижалар ва кредит рискига индивидуал таъсирини миқдорий баҳолашга асосланган ESG таъсир декомпозицияси модели ишлаб чиқилган ҳамда муаммоли кредитлар (NPL) ўсишининг асосий омили корпоратив бошқарув компоненти эканлиги аниқланган;
кредит портфели сифатини барқарорлаштириш ва молиявий хавфларни олдиндан аниқлаш мақсадида ESG кўрсаткичлари, хусусан, бошқарув компоненти билан кредит сифати ўртасидаги динамик боғлиқликни ҳисобга олувчи ҳамда NPL даражасини 4–5 ой олдиндан прогнозлаш имконини берувчи ESG–NPL эрта огоҳлантириш (башорат) модели таклиф этилган;
банкнинг молиявий барқарорлигини проактив таъминлаш ва капитал етарлилигига таъсир этувчи эҳтимолий хатарларни олдиндан аниқлаш мақсадида ESG баллари ва капитал етарлилиги коеффитсиенти ўртасидаги динамик боғлиқликка асосланган, ESG кўрсаткичларидаги салбий ўзгаришларни автоматик аниқлаб, эрта огоҳлантириш сигналларини шакллантирувчи реал вақт режимидаги ESG–CAR мониторинг тизими ишлаб чиқилган;
корпоратив кредит портфели хавфини камайтириш ва кредит қарорларини ESG тамойилларига мувофиқлаштириш мақсадида юридик мижозларнинг экологик, ижтимоий ва бошқарув кўрсаткичлари асосида индивидуал ESG риск рейтингини шакллантириш ҳамда кредит сиёсатини мижозларнинг ESG профилига мувофиқ табақалаштириш имконини берувчи ESG риск баҳолаш тизими таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон банк тизимига ESG стандартларини интеграциялаш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий ESG баллига асосланган «Яшил – Сариқ – Қизил» уч даражали риск зоналари тизими ва ҳар бир зона учун табақалаштирилган назорат, аудит ҳамда бошқарув чораларини белгиловчи эрта огоҳлантириш методологияси бўйича таклиф «Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Бизнесни ривожлантириш банки» ATB амалиётига жорий этилган («Ўзмиллийбанк» АЖнинг 2026-йил 9-февралдаги 02/6-1215/18-сон ва «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг 2026-йил 27-мартдаги 9-сон маълумотномалари). Натижада 2024-йилда «Ўзмиллийбанк» АЖнинг 28 та ҳудудий филиалини қамраб олган пилот лойиҳа доирасида «Қизил» зонага киритилган 6 та филиалда NPL даражаси 3,6 фоиздан 3,0 фоизгача пасайган, активлар рентабеллиги 1,8 фоиздан 2,01 фоизгача ошган; «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг 16 та бўлинмасидан «Қизил» зонага кирган 6 тасида NPL даражаси 23,4 фоиздан 16,7 фоизгача камайган, ROA 0,51 фоиздан 0,79 фоизгача яхшиланган;
ESG таъсир декомпозицияси модели орқали корпоратив бошқарув компонентининг кредит рискига таъсирини миқдорий баҳолаш бўйича таклиф «Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Бизнесни ривожлантириш банки» ATB амалиётига жорий этилган («Ўзмиллийбанк» АЖнинг 2026-йил 9-февралдаги 02/6-1215/18-сон ва «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг 2026-йил 27-мартдаги 9-сон маълумотномалари). Натижада «Ўзмиллийбанк» АЖда Г компонентининг таъсир коеффитсиенти –0,34 эканлиги аниқланиб, риск-менежмент қўмитаси ваколатлари кенгайтирилган ва кредит қарорлари қабул қилиш тизими марказлаштирилган, бунинг натижасида 10 ой давомида NPL даражаси 3,8 фоиздан 3,2 фоизгача пасайган; «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБда мазкур коеффитсиент –0,21 ни ташкил этиб, 9 ой давомида NPL даражаси 21,6 фоиздан 15,3 фоизгача қисқарган;
Г компоненти баллининг ошиши NPL даражасини камайтириш салоҳиятини миқдорий тасдиқловчи ESG–NPL эрта огоҳлантириш (башорат) моделини ишлаб чиқиш ва банк кредит сиёсатига татбиқ этиш бўйича таклиф «Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Бизнесни ривожлантириш банки» ATB амалиётига жорий этилган («Ўзмиллийбанк» АЖнинг 2026-йил 9-февралдаги 02/6-1215/18-сон ва «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг 2026-йил 27-мартдаги 9-сон маълумотномалари). Натижада модел прогнози асосида қабул қилинган проактив кредит сиёсати ҳисобига 2025-йилнинг биринчи чорагида корпоратив сегмент бўйича NPL даражаси «Ўзмиллийбанк» АЖда 3,1 фоиздан 2,6 фоизгача, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБда 19,8 фоиздан 15,6 фоизгача қисқарган;
ESG баллари ва капитал етарлилиги ўртасидаги боғлиқликка асосланган реал вақт режимидаги ESG–CAR мониторинг тизимини жорий этиш бўйича таклиф «Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Бизнесни ривожлантириш банки» ATB амалиётига жорий этилган («Ўзмиллийбанк» АЖнинг 2026-йил 9-февралдаги 02/6-1215/18-сон ва «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг 2026-йил 27-мартдаги 9-сон маълумотномалари). Натижада «Ўзмиллийбанк» АЖнинг умумий ESG балли 55 дан 66 гача, капитал етарлилиги коеффитсиенти (CAR) 12,6 фоиздан 14,3 фоизгача ошган, фойда оқимларининг барқарорлиги 16 фоизга яхшиланган; «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБда ESG балли 56 дан 68 гача, CAR 11,8 фоиздан 13,5 фоизгача ошган;
юридик мижозларнинг ESG профилига асосланган кредит рискини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича таклиф «Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Бизнесни ривожлантириш банки» ATB амалиётига жорий этилган («Ўзмиллийбанк» АЖнинг 2026-йил 9-февралдаги 02/6-1215/18-сон ва «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг 2026-йил 27-мартдаги 9-сон маълумотномалари). Натижада ESG балли 40 дан паст мижозлар портфелида NPL даражаси «Ўзмиллийбанк» АЖда 18,8 фоизни, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБда 33,8 фоизни, ESG балли 65 дан юқори мижозларда эса мос равишда 9,2 ва 7,9 фоизни ташкил этиши аниқланиб, кредит сиёсати шу асосда табақалаштирилган; бунинг натижасида корпоратив кредит портфели бўйича умумий NPL даражаси «Ўзмиллийбанк» АЖда 6,4 фоиздан 4,8 фоизгача, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБда 17,6 фоиздан 13,9 фоизгача камайган.