Салаева Бакпашша Камиловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизматлар соҳасида кичик бизнес рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ваисов Дилшод Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлигини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субектларининг хизматлар соҳасидаги рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ва муаммоларни ҳал этишга оид илмий-услубий тавсияларнинг ишлаб чиқилганлиги билан ифодаланади. Жумладан:
хизматлар соҳасининг мазмун ва моҳияти ижтимоий, иқтисодий, техник, маркетинг ва ҳуқуқий жараёнлар мажмуаси сифатида кенгайтирилиб, иқтисодий муҳит трансформациясини белгиловчи омиллар (сиёсий, экологик, ахборот-техник) таснифланган ҳамда улар орасида кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлиги асосий драйвер омил сифатида ажратиб кўрсатилган;
хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлигини таъминлаш тизими амалий йўналишларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини (давлат-хусусий шерикликдаги минтақавий марказни ташкил қилиш орқали) фаоллаштириш билан комбинациялаш асосида таклиф этилган ҳамда уни амалга ошириш тамойиллари асосланган;
хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлигини ҳисоблаш методикаси асосий омилларнинг аҳамиятлилик даражасини (хизмат нархи ва сифати, муддат, хизмат кўрсатиш маданияти, имидж ва ассортимент) ҳамда тармоқнинг ўртача кўрсаткичларидан оғишишини ҳисобга олувчи тўғрилаш коеффитсиентини киритиш орқали модификация қилинган;
Хоразмда хизмат кўрсатиш муассасалари сони, жон бошига кўрсатилган хизматлар, хизмат кўрсатишда бандлар сони ва кўрсатилган хизматлар ҳажми динамикаси инобатга олган ҳолда, 2030-йилга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий тавсиялар асосида:
хизматлар соҳасининг мазмун ва моҳияти ижтимоий, иқтисодий, техник, маркетинг ва ҳуқуқий жараёнлар мажмуаси сифатида кенгайтирилиб, иқтисодий муҳит трансформациясини белгиловчи омиллар (сиёсий, экологик, ахборот-техник) таснифланган ҳамда улар орасида кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлиги асосий драйвер омил сифатида ажратиб кўрсатиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (SSP) амалий фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ССПнинг 2026-йил 23-сентабрдаги 01-06-30-9332-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш эса бозор омилларининг хилма-хиллиги ва динамикасини ҳисобга олган ҳолда корхоналар, соҳа ва бутун иқтисодиёт тизимининг ривожланиш йўналишларини мақсадли ўзгартириш имконини берган;
хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлигини таъминлаш тизими амалий йўналишларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини (давлат-хусусий ҳамкорликдаги минтақавий марказни ташкил қилиш орқали) фаоллаштириш билан комбинациялаш асосида таклиф этилган ҳамда уни амалга ошириш тамойилларини (универсаллик, паритетлик, ҳар томонлама ёндашув ва муқобиллик) кенгайтириш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси SSP амалий фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ССПнинг 2026-йил 23-сентабрдаги 01-06-30-9332-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўллаш эса трансформация ланган рақобат муҳитида хизматлар истеъмолининг минтақавий номутаносибликларни бартараф этиш ва соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлаш имконини берган
хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлигини ҳисоблаш методикаси асосий омилларнинг аҳамиятлилик даражасини (хизмат нархи ва сифати, муддат, хизмат кўрсатиш маданияти, имидж ва ассортимент) ҳамда тармоқнинг ўртача кўрсаткичларидан оғишишини ҳисобга олувчи тўғрилаш коеффитсиентини киритиш орқали модификациялаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси SSP амалий фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ССПнинг 2026-йил 23-сентабрдаги 01-06-30-9332-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш натижасида субектларнинг ички салоҳияти ва ресурсларидан оптимал фойдаланиш, истеъмолчилар трафиги интенсивлигини хусусан баҳолаш ҳамда бозорда рационал хулқ-атвор стратегиясини шакллантиришга эришилган;
Хоразм вилоятидаги хизмат кўрсатиш муассасалари сони динамикаси, жон бошига кўрсатилган хизматлар динамикаси, хизмат кўрсатишда бандлар сони ҳамда вилоятда кўрсатилган хизматлар ҳажми динамикасини ҳисобга олган ҳолда минтақада хизматлар соҳаси ривожланишининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси SSP фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ССПнинг 2026-йил 23-сентабрдаги 01-06-30-9332-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётда жорий этиш натижасида 2030-йилгача вилоятда хизматлар соҳасининг барқарор ўсишга эга бўлиши, умумий ва аҳоли жон бошига хизматлар ҳажмини 1,5 мартага, соҳадаги корхоналар ва бандлар сонини мос равишда 1,22 ва 1,23 мартага ошиши асосланган.

Салаева Бакпашша Камиловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизматлар соҳасида кичик бизнес рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ваисов Дилшод Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субъектларининг хизматлар соҳасидаги рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ва муаммоларни ҳал этишга оид илмий-услубий тавсияларнинг ишлаб чиқилганлиги билан ифодаланади. Жумладан:
хизматлар соҳасининг мазмун ва моҳияти ижтимоий, иқтисодий, техник, маркетинг ва ҳуқуқий жараёнлар мажмуаси сифатида кенгайтирилиб, иқтисодий муҳит трансформациясини белгиловчи омиллар (сиёсий, экологик, ахборот-техник) таснифланган ҳамда улар орасида кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлиги асосий драйвер омил сифатида ажратиб кўрсатилган;
хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини таъминлаш тизими амалий йўналишларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини (давлат-хусусий шерикликдаги минтақавий марказни ташкил қилиш орқали) фаоллаштириш билан комбинациялаш асосида таклиф этилган ҳамда уни амалга ошириш тамойиллари асосланган;
хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлигини ҳисоблаш методикаси асосий омилларнинг аҳамиятлилик даражасини (хизмат нархи ва сифати, муддат, хизмат кўрсатиш маданияти, имидж ва ассортимент) ҳамда тармоқнинг ўртача кўрсаткичларидан оғишишини ҳисобга олувчи тўғрилаш коэффициентини киритиш орқали модификация қилинган;
Хоразмда хизмат кўрсатиш муассасалари сони, жон бошига кўрсатилган хизматлар, хизмат кўрсатишда бандлар сони ва кўрсатилган хизматлар ҳажми динамикаси инобатга олган ҳолда, 2030 йилга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий тавсиялар асосида:
хизматлар соҳасининг мазмун ва моҳияти ижтимоий, иқтисодий, техник, маркетинг ва ҳуқуқий жараёнлар мажмуаси сифатида кенгайтирилиб, иқтисодий муҳит трансформациясини белгиловчи омиллар (сиёсий, экологик, ахборот-техник) таснифланган ҳамда улар орасида кичик бизнес субъектларининг рақобатбардошлиги асосий драйвер омил сифатида ажратиб кўрсатиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (ССП) амалий фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ССПнинг 2026 йил 23 сентабрдаги 01-06-30-9332-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш эса бозор омилларининг хилма-хиллиги ва динамикасини ҳисобга олган ҳолда корхоналар, соҳа ва бутун иқтисодиёт тизимининг ривожланиш йўналишларини мақсадли ўзгартириш имконини берган;
хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлигини таъминлаш тизими амалий йўналишларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини (давлат-хусусий ҳамкорликдаги минтақавий марказни ташкил қилиш орқали) фаоллаштириш билан комбинациялаш асосида таклиф этилган ҳамда уни амалга ошириш тамойилларини (универсаллик, паритетлик, ҳар томонлама ёндашув ва муқобиллик) кенгайтириш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси ССП амалий фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ССПнинг 2026 йил 23 сентабрдаги 01-06-30-9332-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўллаш эса трансформация ланган рақобат муҳитида хизматлар истеъмолининг минтақавий номутаносибликларни бартараф этиш ва соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлаш имконини берган
хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлигини ҳисоблаш методикаси асосий омилларнинг аҳамиятлилик даражасини (хизмат нархи ва сифати, муддат, хизмат кўрсатиш маданияти, имидж ва ассортимент) ҳамда тармоқнинг ўртача кўрсаткичларидан оғишишини ҳисобга олувчи тўғрилаш коеффициентини киритиш орқали модификациялаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси ССП амалий фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ССПнинг 2026 йил 23 сентабрдаги 01-06-30-9332-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш натижасида субектларнинг ички салоҳияти ва ресурсларидан оптимал фойдаланиш, истеъмолчилар трафиги интенсивлигини хусусан баҳолаш ҳамда бозорда рационал хулқ-атвор стратегиясини шакллантиришга эришилган;
Хоразм вилоятидаги хизмат кўрсатиш муассасалари сони динамикаси, жон бошига кўрсатилган хизматлар динамикаси, хизмат кўрсатишда бандлар сони ҳамда вилоятда кўрсатилган хизматлар ҳажми динамикасини ҳисобга олган ҳолда минтақада хизматлар соҳаси ривожланишининг 2030 йилгача прогноз коърсаткичлари Ўзбекистон Республикаси ССП фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ССПнинг 2026 йил 23 сентабрдаги 01-06-30-9332-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётда жорий этиш натижасида 2030 йилгача вилоятда хизматлар соҳасининг барқарор ўсишга эга бўлиши, умумий ва аҳоли жон бошига хизматлар ҳажмини 1,5 мартага, соҳадаги корхоналар ва бандлар сонини мос равишда 1,22 ва 1,23 мартага ошиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish