Аҳмадова Маҳбуба Шавкат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий асарларидан фойдаланиб бошланғич синф ўқувчиларининг шахсий сифатларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped 6876.
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Собирова Дилафрўз Абдурозиқовна, психология фанлари доктори (DSc) профессор; Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори (DSc) профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг шахсий сифатларини шакллантиришда Алишер Навоий асарларидан фойдаланиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида шахсий сифатларни шакллантиришнинг назарий асослари Алишер Навоий асарларидаги дидактик консепсиялар болалар психологиясининг ёш хусусиятларига мувофиқ когнитив ва мотивацион компонентлар асосида тизимлаштириш ҳамда адабий манбаларни консептуал таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг шахсий сифатларини шакллантиришда Навоий меросидан фойдаланишнинг аксиологик имкониятлари бадиий тизимдаги маънавий-ахлоқий детерминантлар инсонийлик, адолат, илм ва шахсий фазилатларнинг ўзаро мутаносиблигини таъминловчи адабий образларнинг психологик таъсир кучи ва ҳикматларнинг тарбиявий аҳамиятини баҳолаш динамикаси билан синергетик боғлиқликдаги муаллифлик таснифини белгилаш орқали илмий асосланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг шахсий сифатларини шакллантиришнинг мазмуни ёшга хос когнитив, эмоционал-қадриятли ва фаолиятга доир ривожланиш қонуниятлари, тамойиллари, ижтимоий муҳит, мотивация ва эҳтиёжлар ҳамда ахлоқий онгни ривожлантиришнинг “адабиёт + ахлоқ + психология” босқичларини амалиётга жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
Навоий асарларини ўқитишнинг трансформацион таълим модели бошланғич таълим фанлари мазмунига қадриятлар интеграциясига асосланган намуна кўрсатиш, ҳиссий-образли таъсир ва фаолиятга асосланган “Ҳикматдан - фазилатга” каби ижодий методлардан фойдаланишга йўналтирилган “Алишер Навоий академияси: ҳурмат, ҳалоллик, сабр” ўқув дастурини таклиф этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг шахсий сифатларини шакллантиришда Алишер Навоий асарларидан фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари:
бошланғич синф ўқувчиларида шахсий сифатларни шакллантиришнинг назарий асослари Алишер Навоий асарларидаги дидактик консепсиялар болалар психологиясининг ёш хусусиятларига мувофиқ когнитив ва мотивацион компонентлар асосида тизимлаштириш ҳамда адабий манбаларни консептуал таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган тавсиялари аниқлаштиришга доир илмий-методик тавсиялардан “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 9-мартдаги 9866-8369-ae6b-546b-8fd6-0781-1973-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг бошланғич синф ўқувчиларида ҳурмат, ҳалоллик, сабр каби шахсий сифатларни шакллантиришга оид назарий-методик билимларини бойитиш, миллий-маънавий қадриятларни таълим-тарбия жараёнига интеграциялаш ҳамда ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларига мос тарбиявий фаолиятни лойиҳалаш бўйича касбий тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган.
ўқувчиларнинг шахсий сифатларини шакллантиришда Навоий меросидан фойдаланишнинг аксиологик имкониятлари бадиий тизимдаги маънавий-ахлоқий детерминантлар инсонийлик, адолат, илм ва шахсий фазилатларнинг ўзаро мутаносиблигини таъминловчи адабий образларнинг психологик таъсир кучи ва ҳикматларнинг тарбиявий аҳамиятини баҳолаш динамикаси билан синергетик боғлиқликдаги муаллифлик таснифини белгилаш орқали илмий асосланган тавсиялари Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил, 25-апрелдаги 03-720-сонли маълумотномаси). Натижада, Навоий меросидаги миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилишнинг таъсирчан шакл ва усуллари такомиллаштирилиб, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини баҳолаш ҳамда уларнинг тарбиявий таъсирини кучайтириш имкониятлари муайян даражада кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг шахсий сифатларини шакллантиришнинг мазмуни ёшга хос когнитив, эмоционал-қадриятли ва фаолиятга доир ривожланиш қонуниятлари, тамойиллари, ижтимоий муҳит, мотивация ва эҳтиёжлар ҳамда ахлоқий онгни ривожлантиришнинг "адабиёт + ахлоқ + психология” босқичларини амалиётга жорий этиш орқали такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялардан Республика Марказий Кенгаш “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2026-йилга мўлжалланган йиллик иш режасидаги ИИ, III, ИВ бўлимларнинг 1/2, 2/5, 3/17, 4/27 бандларини тузишда фойдаланилган. (Республика Марказий Кенгаш “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2026-йил 15-апрелдаги 03/08-39/21-сонли маълумотномаси). Натижада, партиянинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, миллий ўзликни англаш ва баркамол авлод тарбиясига қаратилган дастурий вазифаларини амалга ошириш самарадорлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
Навоий асарларини ўқитишнинг трансформацион таълим модели бошланғич таълим фанлари мазмунига қадриятлар интеграциясига асосланган намуна кўрсатиш, ҳиссий-образли таъсир ва фаолиятга асосланган методлардан фойдаланишга йўналтирилган “Алишер Навоий академияси: ҳурмат, ҳалоллик, сабр” ўқув дастурини ишлаб чиқишга доир илмий-методик тавсиялардан “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 9-мартдаги 9866-8369-ae6b-546b-8fd6-0781-1973-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг Алишер Навоий асарларидаги дидактик ғояларни бошланғич таълим жараёнига татбиқ этиш, ўқувчиларда ҳурмат, ҳалоллик, сабр каби шахсий сифатларни шакллантириш, қадриятларга йўналтирилган тарбиявий машғулотларни лойиҳалаш ҳамда синфдан ташқари таълим фаолиятининг мазмуни ва жозибадорлигини оширишга қаратилган касбий-методик компетентлигини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган.