Sayt test rejimida ishlamoqda

Еримбетов Байрамбай Карлыбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали курашчилар мусобақа ва машғулот жараёнини педагогик назорат қилишнинг назарий-методик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагоика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped156.
Илмий раҳбар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Абдиев Абдулла Носирович, педагогика фанлари доктори, профессор; Пулатов Фазлиддин Мухиддинович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: малакали курашчилар мусобақа ва машғулот жараёнини педагогик назорат қилишнинг назарий-методик асосларини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курашчиларни тайёрлашда машғулот юкламалари жисмоний тайёргарлик ва мусобақа фаолиятини назорат қилиш талабларини инобатга олган ҳолда унификациялашган педагогик назорат қилиш тизими такомиллаштирилган;
ўқув-машғулотлар жараёнида малакали курашчиларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш  умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни назорат қилиш учун белгиланган машқларни қўллаш методикаси такомиллаштирилган;
малакали курашчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ифодаловчи кўрсаткичларни коэффициентларда қайта ҳисоблаш орқали курашчиларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш самарадорлиги исботланган;
мусобақа фаолиятини назорат қилишда ишлаб чиқилган мусобақа таркиблари мазмунини таҳлил қилиш самарадорлиги тажрибада асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Малакали курашчиларнинг мусобақа ва машғулот юкламаларини педагогик назорат қилишнинг назарий-методик асосларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
малакали курашчиларнинг мусобақа ва машғулот фаолиятини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишнинг унификациялашган ягона модели Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 1- сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўқув-машғулотлар жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 12 мартдаги 01-07-15-957-сон маълумотномаси). Натижада мусобақа ва ўқув-машғулотлар жараёни самарадорлиги ошган ва Қорақалпоғистон Республикаси курашчилари 2017 йилда кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусоба¬қаларида жамоавий ҳисобда 3-ўринни эгаллашида хизмат қилган;
махсус жисмоний таёргарликнинг ахборотли ва ишончли назорат машқлари комплекси Нукус олий спорт маҳорати мактабида малакали курашчиларнинг ўқув-машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 12 мартдаги 01-07-15-957-сон маълумот¬номаси). Натижада курашчилар тайёргарлигининг кучли ва кучсиз томонлари  аниқланган, бу курашчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун машқлар ишлаб чиқиш ҳамда танлаш имконини берган, уларнинг қўлланиши асосида курашчилар махсус жисмоний тайёргарлиги 10–12% га ошишига эришилган;
малакали курашчиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини баҳолаш учун меъёрий кўрсаткичлар (номограмма) Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ўқув-машғу¬лот¬лар жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 12 мартдаги 01-07-15-957-сон  маълумотномаси). Натижада тажриба гуруҳи курашчиларининг ўқув машғулотлар жараёнини бошқариш самарадорлиги 12–14% га ошган;
малакали курашчиларнинг мусобақа ва машғулот фаолиятини педагогик назорат қилиш методикаси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 12 мартдаги 01-07-15-957-сон маълумот¬номаси). Натижада малакали курашчиларнинг: ҳужум самарадорлиги – 12–14%, ҳимояланиш самарадорлиги – 11–13%, ҳужумлар хилма хиллиги  – 9–11%, кўприк ҳолатида бош атрофида айланишлар – 14–17%, вақт учун шеригини ташлашлар – 12–15%, кўприк ҳолатида ағдаришлар – 13–15% га ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish